Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил
17 сентябрдаги №ШТ-43 сон буйруғига асосан Асронқулов Элёрбек Мадаминович Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Элёрбек Асронқулов 1985 йилда Фарғона вилояти, Бағдод туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2010 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.
Э.Асронқулов ўз фаолиятини 2011 йил Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Бағдод тумани бўлими маблағлар эҳтиёжини аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар сектори 1-тоифали инспектори лавозимида бошлаган.
2012-2020 йилларда Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят Бағдод туман бўлими пенсия ва нафақаларни тўланиши устидан мониторинг гуруҳи бош инспектори, маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати