April 3, 2020

Савол: Ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ишлаётган жойимдан нафақага чиқишимга 4 ой қолган. Карантин эълон қилинди. Ҳозирда ишламаётганим, келажакда менга пенсия тайинлашда иш стажимни ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун 37-моддаси “а” бандига асосан, 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармонида, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларнинг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим мактаблари бошланғич синфлари ўқувчиларининг ота-оналарига (улар ўрнини босувчи шахсларга, васийларга, ҳомийларга) йиллик таътилдан фойдаланиш графигидан қатъи назар (шу жумладан 6 ойдан кам ишлаганларга) йиллик таътил тақдим этилиши белгиланган.

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати