Тадбиркор энди аҳолидан нақд пулни қабул қилишда онлайн-назорат касса машинасини қўллайди
“Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (943-сон, 23.11.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, нақд пул тушумига эга тадбиркорлар аҳолидан нақд пулни қабул қилишда Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5813-сон (http://lex.uz/docs/4502381) Фармони билан тасдиқланган графикда белгиланган муддатга қадар онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, ушбу муддат тугагач мажбурий равишда ўтадилар (истисно ҳолатлар мавжуд (http://lex.uz/docs/4502381)).
Қарор билан, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фақат белгиланган тартибда давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга рухсат этилади.
Тадбиркорлар давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиши ҳамда техник хизмат кўрсатиш марказларини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.
Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассалар давлат солиқ хизматлари органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим, рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.
https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/