December 2, 2019

Мен қатнашмайман...

Сайлов ва сайловолди мавзусида турли ҳилдаги гап сўзлар, киноя ва истеҳзога бой иборалар кундан - кунга болалаб, одамлар орасида "тренд"га айланмоқда. Шу билан бирга, кескин фикрлар ҳам учраб турибти, "мен сайловга қатнашмайман, сайлов нима ҳам ўзгартирарди, бефойда" деган фикрлар билдирувчилар ҳам йўқ эмас.

Лекин шундай фикрловчилар, агар сиз ҳозир ўзингизни четга олиб, "мен нима ҳам қила олардим" деб тураверсангиз нимадир ўзгаришига қандай қилиб умид қилиш мумкин?

Чекка ҳудудлардаги фуқароларимиз сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлардан тўлиқ хабардор бўлмасликлари мумкин, шу сабабли ҳам сайловолди тарғиботларини кенг жамоатчиликка етказиш, керак бўлса уларнинг хонадонларига бориб бўлсада, уларнинг ўз фуқаролик позицияларини билдириш имкониятидан фойдаланиш зарурати ва аҳамиятини тушунтириш ишларида Қашқадарё вилоятидаги туман ( шаҳар ) Давлат хизматлари Марказлари ходимлари ҳам фаол қатнашишмоқда.

Ахир ўз ҳақ-ҳуқуқини билган, ҳуқуқий онги юқори фуқаролар жамиятимиз эртасидир. Уларнинг ҳохиш - истакларини олиб чиқа оладиган, муаммолар негизини топиб - бартараф эта оладиган, жонкуяр фидойи вакиллари сайлаш учун ҳам ҳар бир фуқаро сайловда фаол қатнашиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, шаҳар ҳамда туман Кенгашларига сайловлар ўтказилади.

"Менга даҳли йўқ" деб ўзини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий жараёнлардан четга олиш оқибати жамият учун ачинарли бўлади. Жамият аъзолари ҳар бир соҳадаги ҳар бир ҳодисага бефарқ бўлмасдан, ўз эътиборини қаратиб, назоратга олишлари керак бўлади. Унутманг, ўз келажагимизни ўзимиз қурамиз!

https://t.me/dxaqashqadaryo
https://www.facebook.com/qashqadaryodavxizmat/