February 17, 2021

СТИР ни онлайн аниқлашни биласизми?

Кўпчиликка маълум, давлат хизматлардан фойдаланиш учун СТИР (ИНН) аниқлаш керак бўлади.

Шунда кўпчилик нима қилади? Қўйида ҳаракатлар вариантини келтирамиз:

а) СТИР қандай аниқлаш ҳақида СТИР сўралган жойдан сўраш;

б) Бирор танишига телефон қилиб, “ахборот” олиш;

в) Интернет орқали “поиск” бериш;

Сиз қайси жавобни танлаган бўлардингиз?

Пандемия бизга кўп қийинчиликлар ва синовлар олиб келиши билан бирга айнан онлайн хизматлар ва глобал тармоқнинг ижобий тарафларини очиб берди.

Тадбиркорлар ҳам фаолиятларида янги хизматлар ва услубларни синаб кўриш, янгича ёндашувни жорий этишларига тўғри келди.

Хўш, СТИР аниқлашга келсак... Бу хизматдан жуда содда ва қулай тарзда онлайн фойдаланиш мумкин. Интернет тармоғига уланиш имконингиз бўлса, my.gov.uz ёки my.soliq.uz сайтлари орқали СТИР аниқлаш хизматидан фойдаланишингиз мумкин. Шунчаки паспорт маълумотларни киритасиз ва СТИР рақамингизни аниқлайсиз! Бу осон.

Агар айнан қайси сайтдан фойдаланиш эсингиздан чиқиб қолса, қидирув иловаларининг имкониятидан фойдаланиб ёдга олишингиз мумкин.

Ўзингизга керакли хизмат ёки махсулот ҳақида маълумот олиш учун интернет тармоғи айни қулай восита.

Ҳудди шундай тарзда бошқа кўплаб турдаги давлат хизматлари ҳақида ахборот олишингиз мумкин. Қандай ҳужжат керак, ундириладиган тўловлар, муддатлар ва ваколатли органлар тўғрисида батафсил маълумотни ўқиб, “қуролланиб” олиш зарар қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизматлари маркази орқали кўрсатиладиган хизматлар ҳақида davxizmat.uz сайти орқали ҳам керакли ахборотни олишингиз мумкин.

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг, давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!