March 18, 2021

Шўрбозор ҳудудида 11 гектар майдонда интенсив узумзор ташкил қилинмоқда

Хабарингиз бор, Чироқчи туманида жойлашган Шўрбозор маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунларда “Обод

маҳалла” дастурига масъул вакил сифатида Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиевнинг “Шўрбозор” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиш ва кўмак бериш мақсадида навбатдаги ташрифи бўлиб ўтмоқда.

Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда вилоятдаги 77 та маҳалла фуқаролар йиғини ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир, олис, кўп миллатли чегара ҳудуд сифатида белгиланиб, айни пайтда“Шўрбозор” маҳалласида аҳоли муаммоларини бартараф этиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, аҳоли мурожаатлари асосида маҳалланинг 17.7 км.дан иборат ички тупроқ йўлларининг 14 км. қисмига шағал ётқизилиб, таъмирланди. Ҳудуддаги мавжуд 21 трасформатордан 8 таси капитал таъмирланиб, 1.5 км. узунликда электр симлари тортилди ва 85 та эскирган электр симёғочлари янги бетон устунларига алмаштирилди.

Маълумот ўрнида, бундан олдинги ташриф давомида, Агентлик раҳбари ташабусси билан “Шўрбозор” маҳалласи аҳолисига беғараз кўмак сифатида турли хилдаги қурилиш материаллари (эшик, ром, охак, цемент, шағал, қум) ва 1000 туп мевали дарахт кўчатлари етказиб берилган ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган 20 нафардан ортиқ аёлларга эсдалик совғалари ва кийим-кечаклар топширилган эди.

Бундан ташқари, Агентлик томонидан 40 нафарга яқин фуқароларнинг уй-жойига кадастр ҳужжатлари, 3 нафар фуқарога туғилганлик ҳақида ҳамда 1 нафар фуқарога никоҳи қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар расмийлаштирилиб, сайёр тартибда тақдим этилган эди.

Бу сафарги ташриф давомида, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга тақсимланиб берилаётган интенсив узумзор учун 10 минг тўп турли навдаги узум кўчатлари етказиб берилди. Шўрбозор ҳудудидаги ерлар асосан лалмикор ҳисоблангани туфайли Ҳусайни, Пушти тоифи, Ризамат, Кишмиш каби кучли ўсувчи навлар мос келиши ҳисобга олиниб айнан шу турдаги кўчатлар келтирилди.

Эътиборли жиҳати шундаки, вилоят фермер хўжаликлари уюшмаси балансида бўлган 11 гектар бўш ер майдони бугунги кунда “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилаларга 50 гектардан тақсимланиб, фойдаланишга тайёр ҳолда топширилмоқда.

Ўз ҳовлисининг боғида узум етиштириш бошқа, катта майдонда узум етиштириш бу бошқа масалаладир. Меҳнатдан қочмаган, ўз оиласи ва рўзғорига боҳбончилик орқасидан барака олиб киришни ният қилганларга узумзорлар шунчаки тақсимланибгина қолмай, барча зарур агротехник тадбирлар ўтказилиб, кўчатлар билан таъмиланиб, томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ҳолда фойдаланишга берилмоқда.

Экиш жараёнларида ҳомий ва кўмакчи сифатида фаол қатнашган Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев яхши ниятлар ила илк кўчатларни деҳқонлар билан биргаликда экишди. Жараён давомида мутахассис томонидан узумдан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида маромига етказиб бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда суғориш сувидан унумли фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.

Масалан, узумзорлар маҳсулдор бўлиши учун биринчи навбатда, ток илдизларининг ривожланишида яхши шароит – сув, ҳаво ва озуқа режимини яратиш зарурлиги, бунинг учун кўчат экишдан олдин токзор барпо этиладиган майдон 50–60 см чуқурликда тўлиқ ағдарилиб, ҳайдалиши муҳимлиги айтиб ўтилди. Шунигдек, чуқур ҳайдашдан олдин унумсиз тупроқларга гектарига 20–30 тоннадан органик ва тегишли миқдорда фосфор, калий ўғитлари солиш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкиланди.

Агентлик раҳбарининг “Обод маҳалла” дастурига киритилган ҳудудлар бўйлаб ташрифи давом этмоқда.