March 17, 2020

Қашқадарёлик самбочилар Бухородаги Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совридорлар қаторидан жой олишди

2000-2001 йилларда туғилган қизлар ўртасида -48 кг вазн тоифасида иштирок этган Мушарраф Ибодуллаева барча рақибларини мағлуб этиб 1-ўринни эгаллаган бўлса, -60 кг вазн тоифасида Гавҳар Қосимова 3-ўринни, -64 кг вазн тоифаси Мафтуна Эргашева 1-ўринни эгаллаб шохсупанинг энг юқорисини эгаллади. Шунингдек, +80 кг вазн тоифасида Гулҳаё Турдимуродова 2-ўринни қўлга киритди. Шу билан бирга 2000-2001 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида -62 кг вазн тоифасида Асадбек Ўктамов 2-ўринни эгаллаган бўлса, -68 кг вазн тоифасида Озод Шерқулов 1-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.