March 13, 2020

Футбол бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" ғолиби аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 март куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Шўртан” ПФКнинг футбол мактаби ўйингоҳида вилоят ҳокими Зойир Тоирович томонларидан вилоятда футбол спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича берган кўрсатма ҳамда топшириқларига асосан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда футбол академиялари ва футбол мактабларида шуғулланувчи 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасига старт берилган эди.

Мазкур мусобақанинг финал ўйинлари жорий йилнинг 13 март куни Қарши шаҳрида жойлашган “Насаф” ПФКнинг сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилди.

Унга кўра финалда “Насаф” ПФКнинг футбол мактаби жамоаси ҳамда Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати

жамоалари ўзаро майдонда тўп теришди. Қизиқарли вазиятларга бой бўлган учрашувда “Насаф” ПФК ўринбосарлари 4:1 ҳисобида рақиб жамоадан устин келди ва 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, фахрли 3-ўринни Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар футбол мактаби жамоаси эгаллади.