April 19, 2019

Қашқадарё шифокорлари иштирокида футбол мусобақаси ўтказилди

2019 йил 17-18 апрель кунлари Қашқадарё вилояти “Насаф” ПФК футбол майдонида спортнинг мини футбол тури бўйича вилоят соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ходимлари ўртасида вилоят биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларидаги соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидан 100 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этишди ҳамда ғолиб ва совриндорлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.