June 6, 2018

"Менинг фикрим" порталида ҳуқуқий масалаларда мурожаатларда "Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси"ни ўташ тартибига тегишли ўзгартиришларни киритиш сўралмоқда.

"Mening fikrim" жамоавий мурожаатлар порталининг "Қонунчилик" категориясида (https://meningfikrim.uz/) Жиноят Қонунига ўзгартириш киритиш сўралган (матн бўйича) -

Ушбу мурожаатда "Ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат бериш бўйича Жиноят кодексига ўзгартириш киритиш лозим" деб кўрсатилиб, қуйидагича матнда келтирилган:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида асосий жазо турларидан бири сифатида ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган. Мазкур жазо тайинланган шахсдан ҳар ой ойлик маошининг 10 фоиздан 30 фоизгача бўлган миқдорини давлат ҳисобига ушлаб қолиниши ва ИИБ ходимлари томонидан уни мажбурий ишга жойлаш масаласининг кечиктириб юборилиши маҳкумларнинг кўплаб иқтисодий қийинчиликларга учрашига сабаб бўлмоқда.
Содир этган жиноят турига қараб маҳкумнинг такси хайдашига, бозорларда чакана савдо килиши ёки бирор-бир маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишига имконият берилса, оиласини қийинчиликларсиз моддий жиҳатдан таъминлай олган бўлар эди. Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан иш жойлардаги салбий муносабатлар ва ноҳуш вазиятларга ҳам чек қўйиш лозим.

Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташ тартибига тегишли ўзгартиришлар ҳақида танишиб чиқишингиз ва бу ҳақда ўз фикрингиз билдиришингиз мумкин. https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/39