May 30, 2019

Қораузак туманида 5 та мухим ташаббуснинг 2-йўналишида белгилаб берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Грек-рим кураш спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 19 мартдаги "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича" белгилаб берилган 5 та мухим ташаббуснинг 2 чи ташаббусида белгиланган устувор йўналиши бўйича "Ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт сохасида қобилиятларини номоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш" мақсадида жорий йилнинг 30 май куни Қораузак туманида Грек-рим курши бўйича 2006-2007-2008 йиллари туғилган ва ундан кичик ёшдаги ёш ўсмирлар ўртасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақага Нукус шаҳри, Кегейли, Нукус, Кораузак туманларидан жами 130 нафар спортчилар қатнашди.

Мусобақа ғолибларига туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан тайёрланган диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.