Бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишида белгилаб берилган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан 2019-йил 17-июнь куни Хўжайли тумандаги 10-сонли мактабгача таълим муассасида болаларни онггига ватанпарварлик,мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида тарбияланувчилар ўртасида "Жалолиддин Мангуберди баҳодирлари"номли мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси раисининг 2019 йил 21 майдаги Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлигини ўтказиш ва «26 июнь –Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни»га бағишланган тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги 14/1-2894 сонли топшириғини ўринлаш мақсадида жорий йилнинг 17 июнь куни Қўнғирот тумани Ёшлар иттифоқи, жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорлигида ёшлар ўртасида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида марафон мусобақаси ўтказилди. Марафон мусобақасига 400 нафардан зиёд ёшлар қатнашди. Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва баҳоли совғалар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни "Ёшларга эьтиборни кучайтириш максадида ўтказилган видеоселектр йигилишида 5 та мухим ташаббусининг баркамол авлодни тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, чекка қишлокда яшовчи болаларни спортга жалб килиш мақсадида Турткул тумани Боғиёп маҳалласи "Ёшлар истирохат боғи"да спортнинг мини футбол, шахмат-шашка, гимнастика турларидан мусобакалар ташкил қилинди. Футбол мусобақасида 80 нафар, шахмат мусобақасида 42 нафар, бадиий гимнастика мусобакаларида 38 нафар спортчи ўқувчилар иштирок этишди.
Бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишида белгилаб берилган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан 2019-йил 23 май-7-июнь кунлари Элликқальа туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббусибилан туманда, корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежлари ишчи ҳодимлари ўртасида спортнинг мини футбол туридан мусобақа ўтказилди. Мусобақа жами 16 та жамоадан 160 нафар ишчи ҳодимлар қатнашди. Ғолиб жамоалар диплом, медал ва кимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Мусобақа якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгалладилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси, Велосипед спорти федарацияси Қорақалпоғистон бўлими ҳамкорлигида веломарафон уюштирилди. Мусобақага 18-30,31-45 ва 45 ёшдан юқори бўлган эркаклар ва хотин-қизлар иштирок этди.
Жорий йилнинг 1 июнь куни Қонликўл туманида янгидан барпо этилган, минг ўринга мўлжалланган “Жайҳун” стадиони фойдаланишга топширилди.
Жорий йилнинг 31 май куни Нукус шаҳрида эркин кураш бўйича 2004-2006 ҳам 2009-2010 йиллари туғилған ёш ўсмирлар ва қизлар ўртасида «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишлаб 2 сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги ўтказилди. Мусобақага110 нафар спортчилар қатнашди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Жорий йилнинг 31 май куни Кегейли туманида велоспорт бўйича 2001-2003 ҳам 2004-2006 йиллари туғилған ёш ўсмирлар ва қизлар ўртасида «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни»га бағишлаб болалар 2 сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби биринчилиги ўтказилди. Мусобақага 51 нафар (шунрдан 23 нафар қиз) велоспортчилар қатнашди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 19 мартдаги "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича" белгилаб берилган 5 та мухим ташаббуснинг 2 чи ташаббусида белгиланган устувор йўналиши бўйича "Ёшларни жисмоний чиниқтириш уларнинг спорт сохасида қобилиятларини номоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш" мақсадида жорий йилнинг 30 май куни Қораузак туманида Грек-рим курши бўйича 2006-2007-2008 йиллари туғилган ва ундан кичик ёшдаги ёш ўсмирлар ўртасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақага Нукус шаҳри, Кегейли, Нукус, Кораузак туманларидан жами 130 нафар спортчилар қатнашди.