June 17, 2019

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида марафон мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссияси раисининг 2019 йил 21 майдаги Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлигини ўтказиш ва «26 июнь –Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни»га бағишланган тадбирларни ташкил этиш тўғрисидаги 14/1-2894 сонли топшириғини ўринлаш мақсадида жорий йилнинг 17 июнь куни Қўнғирот тумани Ёшлар иттифоқи, жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорлигида ёшлар ўртасида «Биз гиёҳвандликка қаршимиз» шиори остида марафон мусобақаси ўтказилди. Марафон мусобақасига 400 нафардан зиёд ёшлар қатнашди. Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва баҳоли совғалар топширилди.