June 3, 2019

Нукус шаҳрида 2019 йил 2 июнь куни “Халқаро велосипед” куни муносабати билан веломарафон ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси, Велосипед спорти федарацияси Қорақалпоғистон бўлими ҳамкорлигида веломарафон уюштирилди. Мусобақага 18-30,31-45 ва 45 ёшдан юқори бўлган эркаклар ва хотин-қизлар иштирок этди.

Хусусан, мазкур веломарафоннинг аёллар биринчилигининг 18-30 ёшлилар баҳсида Камила Досжанова, 31-45 ёшлилар баҳсида  Гөззал Қудайбергенова, 45 ёшдан катта бўлган қатнашчилар беллашувида Рая Жуманбетова ғолибликни қўлга киритишди.Эркаклар мусобақасининг тегишли ёш тоифаларида Қуўаныш Қудайбергенов биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолибларини Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар кўмитаси Зухра Ибрагимова табриклаб диплом ва қиммат баҳо совғалар топширди.