May 19, 2019

Қораўзак туманида «Миллий спорт-миллий ғурур» шиори остида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларидан фестиваль ўтказилди.

Миллий тарбиямиз асосларидан саналган халқ ўйинлари бой меросимиз, қадриятларимизнинг ҳам кўзгуси саналади.

Ёш авлоднинг хар томонлома етук, баркамоллигига эришишда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари турларидан самарали фойдаланиш, ёш авлод онгига она Ватанга ҳурмат, миллийлигимиздан фахр туйғусини шакллантириш, бу борада Президентимизнинг ёшлар маънавиятини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш бўйича беш муҳим ташаббуси асосида жорий йилнинг 18 май куни Қораўзак туманида фестиваль ташкиллаштирилди.

"Миллий спорт-миллий ғурур" шиори остида Ўзбекистон "Ўзбек жанг саньати" федерацияси Қорақалпоғистон бўлимининг мазкур спорт турини кенг тарғиб қилиш бўйича лойиҳаси ташаббускорлари, туман ҳокимлиги, халқ таълими, маданият ва жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашлари ҳамкорлигида ташкиллаштирилган фестивалда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари кўргазмаси намойиш этилиб, миллий ўйинларимиз кенг тарғиб қилинди.

Фестиваль доирасида миллий спорт турларидан маҳорат дарслари ташкиллаштирилиб, жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти, миллий халқ ўйинларининг мақсади кўргазмали чиқиш ва ўйинлар асосида кўрсатиб берилди.