June 8, 2019

Элликқальа туманида корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежлари ишчи ҳодимлари ўртасида спортнинг мини футбол туридан мусобақа ўтказилди.

Бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналишида белгилаб берилган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан 2019-йил 23 май-7-июнь кунлари Элликқальа туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан туманда, корхона, ташкилот ва касб-ҳунар коллежлари ишчи ҳодимлари ўртасида спортнинг мини футбол туридан мусобақа ўтказилди. Мусобақа жами 16 та жамоадан 160 нафар ишчи ҳодимлар қатнашди. Ғолиб жамоалар диплом, медал ва кимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.Мусобақа якунида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгалладилар.