April 9, 2021
Жойларда ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан Соҳибқирон 685 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда
Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида Соҳибкирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан бадиий тадбир ўтказилди.
Унда Амир Темур ҳақидаги бадиий ижод намуналари ва бадиий-илмий адабиётлар ҳақида тўхталиб, Темурийлар даври тарихи, сиёсати ва қонунчилиги ҳамда салтанат ривожи ва истиқболи йўлида олиб борилган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, шунингдек, "Темур тузуклари", унинг давлатчилик ва ҳарбий санъатни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад аскарларнинг Соҳибқирон Амир Темур ва унинг тарихи ҳақидаги билимларини янада бойитишга хизмат қилади.