2021 РҲП
@rhp22
6 posts

Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талафотларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди. Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Хусусан, 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Шу билан бирга, уруш даврида республикамиз фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳа ва бошқа воситаларни етказиб берадиган муҳим таъминот марказларидан бирига айланди. Айниқса, юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ...

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида: 1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгилансин. 2. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин...

Самарқанд, Термиз, Урганч ва Жиззах ҳарбий прокуратуралари томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куни муносабати билан ўтказган тадбирлар ҳақида.

Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан жойларда ҳудудий ҳарбий прокуратуралар ҳамда ҳарбий қўмондонликлар, ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан тадбирлар ўтказилмоқда.

9 апрель (1336 йил) Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куни муносабати билан Самарқанд, Термиз, Урганч ҳарбий прокуратуралар ўтказган тадбирлар ҳақида.

Жойларда ҳудудий ҳарбий прокуратуралар томонидан Соҳибқирон 685 йиллиги муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда

Самарқанд ҳарбий прокуратураси томонидан Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида Соҳибкирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан бадиий тадбир ўтказилди.