Самарқанд, Термиз, Урганч ва Жиззах ҳарбий прокуратуралари томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган куни муносабати билан ўтказган тадбирлар ҳақида.
Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан жойларда ҳудудий ҳарбий прокуратуралар ҳамда ҳарбий қўмондонликлар, ҳарбий қисм ва муассасалар томонидан тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбир давомида Амир Темур ҳақидаги бадиий ижод намуналари ва бадиий-илмий адабиётлар ҳақида тўхталиб, Темурийлар даври тарихи, сиёсати ва қонунчилиги ҳамда салтанат ривожи ва истиқболи йўлида олиб борилган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари, шунингдек, "Темур тузуклари", унинг давлатчилик ва ҳарбий санъатни ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Жараёнда, Самарқанд, Урганч, Термиз ва Жиззах ҳарбий прокуратуралари томонидан ҳарбий қисмларда ўтказилаётган тадбир лавҳалари.
Бундан ташқари ҳарбий хизматчиларнинг Амир Темур ҳақидаги билимларини синаш мақсадида турли викторина ва танлов ўтказилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 8 апрель куни Термиз ҳарбий прокуратураси, Жанубий оператив қўмондонлиги билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур бобомиз таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан “Амир Темур буюк давлат арбоби мохир саркарда” шиори остида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар иштирокида “Темур тузуклари билимдони” мавзусида викторина танлови ўтказилди. Тадбир қизғин савол жавоб тариқасида ўтказилди ва ғолибларга эсдалик совғалар топширилди.
Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад ҳарбий хизматчиларнинг Соҳибқирон Амир Темур ва унинг тарихи ҳақидаги билимларини янада бойитиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.
👉 @rhp_uz