ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОХ
Нодира ўзига тўқ бир оиланинг фарзанди. Ота - онасини махаллада хамма хурмат билан тилга олишади . Нозим ака Мухаббат опа уч қизини оқ ювиб, оқ тараб ,халол мехнат билан луқма едириб, тарбиялаб вояга етказишди. Ора сирада қизларини жаннати қизларим деб эркалаб суйиб қўйишарди. Чунки қиз фарзандни тарбиялаб вояга етказган ота - она жаннатга муносибдир ...
Нодира жуда тиришқоқ ақилли, зехни ўткир қиз бўлгани учун, мактабни аъло бахоларга тамомлади. Нодирани келин қилиш ниятида келаётган совчиларнинг кети узилмасди. Нодира онасига аввал ўқийман,- деб туриб олди.
Ота - онаси оқ - қорани таниган инсонлар бўлгани учун қарши бўлишмади.
— Майли қизим, ўқигин. Аммо ўзинггга эхтиёт бўлгин. Қиз бола остона хатлаб уйдан чиққанида ота -онасининг обрўсини, ака - укаларининг орини, ўзини номусини елкасида олиб чиқади. Сенга нима учун буни айтганимизни тушундинг деб ўйлаймиз қизим , - дея ўқишга киришга рухсат беришди.
Медицина бўйича ўқиб таҳсил олди. Нодира қадди -қомати келишган, чиройли одобли, хаёли иболи қиз бўлгани учун қанча йигитлар ошиқу - беқарор бўлиб севги изхор қилди. Нодира хеч кимга парво қилмади, ота - онасини обрўсини ўйлаб хеч йигит билан гаплашмади. Ўқишни тамомлаб ишга кирди.Совчилар сони узилмасди. Охири Нозим ака Мухаббат опага: "Қизингга айт, келаётган совчилардан бирини танламаса бўлмайди ", - деди.
— Менга бойлиги керак эмас. Турмуш ўртоғим ичмасин, чекмасин, тақводор инсон бўлсин, камбағал бўлса хам майли деб , - онасига айтади.
Яхши гапга хам , ёмон гапга хам фаришталар омин дейди, ёки хар доим Нодиранинг нияти шундай бўлгани учунми ,худди орзу қилганидай йигитга турмушга чиқди.
Отаси Нозим ака Нодирага тўйи куни оқ фотиха бермасидан олдин насихат қилди: " Она қизим сени оқ ювиб оқ тарадик, хар бир еган луқманг халолдан бўлди, харом аралаштирмадик.Ўқитдик, юзимизни ерга қаратмадинг. Рахмат сендан мингдан - минг розимиз. Лекин шуни унитмагин бизни қандай хурмат қилсанг, қайнона - қайнотангни шундай хурмат қилиб, беминнат хизматини қилгин. Уларнинг дуосини ол. Энди биз сенинг оиланг эмас. Сенинг оиланг эрингни оиласи. Борган ерингда тошдай ўрнаш. Бахтли -тахтли ,ували - жували бўлгин. Ўша хонадонга қадаминг қутлуқ бўлсин, - деб пешонасидан ўпиб кўзда ёши ила Нодирага оқ фотиха берди.
Оилага бешинчи келин бўлиб келган Нодира тезда оиладагиларнинг кўнглига йўл топиб тезда чиқишиб кетди. Қайнонаси билан шунақа иноқ бўлдики, хамма хавас қиларди.
Нодира ўз бахтини топганидан бахтдан сермаст эди. Турмуш ўртоғи яхши тушунган, хар тарафлама ўйлаб иш қиладиган, Нодирани кўнглига қарайдиган инсон,ичмайди, чекмайди, уриб -сўкмайди. қайнонаси меҳрибон. Нодирани икки қўлида кўксида эса уйнинг барча ишларини елиб югуриб қиларди.
Эрини эрталаб кулиб кузатади, ишдан келса дарров олдига югуриб чиқиб: Ассалому -алайкум, яхши келдингизми, чарчамадингизми, - деб ширин сўзлар билан қарши олади.
Хам ишлайди, ишдан келиб уй ишга улгаради. Айниқса қайнона - қайнотасига алохида эътибор қаратади. Мана шундай бахтли йиллар ичида уч фарзандни дунёга келтирди. Хамма бу оилага хавас билан қарарди. Эри Темурбекни хам бу орада ишлари юришиб участка олди. Бироз маблағ жамғаришди. Темурбеекни хам теварак атрофида дўст - ёрлари кўпая бошлади . Нодира эса бундан ташвишда. Чунки Темурбекни ён атрофидаги дўстлари ёмон йўлда юрган инсонлар эди. Бу орада қайн отаси касал бўлиб ётиб қолди. Нодира отасини берган насиҳатини унитмасди. "— Қизим бизни рози бўлсин десанг қайнона -қайнотангга бизга қарагандай қара , хизматини қил, уларни дуосини ол,қари инсонлар улар шунда биз сендан розимиз "- деганини. Шунинг учун қайнотасига хам ўзи қарар, хамшира бўлгандан кейин қийналмасди.
Нодира эрига бир куни; " - Менга шу дўстларингизни баъзилари ёқмайди, улар билан орангизни очиқ қилсангиз .Уйга кеч келадиган одат чиқардингиз " - деди.
Сени ишинг бўлмасин, менга шулар билан ўтириш ёқади, - деб жеркиб берди.
Нодира баъзан тунгги сменада қолар эди. Ўша кунлари Темур уйга келмайдиган одат чиқарди. Нодира эрида бўлаётган ўзгаришларни сезар, аммо унга ишонарди. Хиёнат қилмайди. Унга ишонаман деб ўйл
арди.Чунки Темурбек ёлғон гапирмасди, қизларга хам қайрилиб қарамасди.
Баъзан уйга кеч келган кунлари чойхонада ўртоқларим билан карта ўйнаб вақт ўтганини билмай қолибман деб бахона қиларди. Шу зайлда кунлар ўтаверди.Нодира бир куни ишчилари билан зиёратга кетади икки - уч кун. Зиёратдан келса эри Нодирага " мени кечир мен бошқа бир аёлни яхши кўриб қолдим. Анчадан бери биргамиз, орамизда никох ўқитдик ", - дейди. Нодира қулоқларига ишонмайди, Темурбекдан бу гапларни эшитганига. Ўзини қўлга олиб, " дадаси юрмаган эркак борми, бу гап овоза бўлмасидан йиғиштиринг бу ишингизни. Никохимга олдим деганингиз нимаси?
— Ўзинг ўқиган хамма нарсани тушунган аёлсан, никохимга олмай яшай олмасдим. Чунки сен қинғир йўлда юрган бўлсангиз, касофати фарзандларимизга урмасин дегандинг ,шунинг учун халол бўлсин деб никохимга олдим.
— Дадаси қариндош уруғ олдида нима деган одам бўлдик. Адашмаган хато қилмаган одам борми, майли мен сизни бу айтган гапларингизни унутаман. Хеч қачон юзингизга солмайман. Ойижон дадажон эшитмасин. Мени уйимдагилар хам хабар топмасидан нуқта қўйинг бу ишингизга.
— Бир хафтадай мухлат бер ...
Нодира Темурбекга ишонди. Оиласига қайтади деб ўйлади.
Орадан анча вақт ўтиб, Нодира ишда тунги навбатчи эди. Ўша куни иккита қиз касалхонага келишди. Улар Нодирани кўриб бир - бирига имо - ишора қилиб ўзларича бир нималарни гаплашишди. Нодира уларга эътибор қилмасликка харакат қилди. Уларга яхши муомила қилиб, бир хонага уларни докторни топшириғи билан жойлаштирди.Аммо кўнгли бир нимани сезгандай нотинч эди. Тунгги соат 3 -ларда ўша қизлардан бирини телефондаги сухбатини эшитиб қолди. Нуқул Темур ака деб эркаланиб телефонда гаплашарди. Нодирани хаёлига нимадир келди - ю, дархол эрига телефон қилди. Эри телефонда ким биландир гаплашяпти. Қайта - қайта қилди ,яна банд. Демак тахминим тўғри чиқди. Темур акам ўша қиз билан бирга экан. Унинг учун у қизлар менга имо - ишора қилишди,- деб Нодирани дили оғрийди...
Темурга келиб топганингиз ўша қизми, мен кеча навбатчилигимда касалхонага келди. Мени ўша қизга алмашдингизми? Мендан чиройли бўлганида хам алам қилмасди. Бир хафта мухлат бер дедингиз. Орадан қанча кун ўтди. Айтганингизда ўзим уйлантириб қўярдим ўша қизга сизни дейди.
Сенми менга шарт қўйиб, ақл ўргатадиган деб Темур Нодирани дўппослаб уради.
Нодира сабр қилади. Бир куни инсофга келиб қолар деб оиласини сақлаб қолиш учун қўлидан келганини қилади.
Темур катта қарзга ботган бўлади.Нодира ўша қарзини тўлаш учун кредитга пул олади. Нима хам қила оларди.Темурни оиласига қайтар, қилаётган ишларини йиғиштирар деган ниятда, яшаган ўн йилимиз хурмати учун деб олган эди кредитни .
Аммо Темурчи оиласининг, болаларининг рисқини ўша аёлга суртади. Хар хили совғалар, қимматбахо телефон, шунингдек операция бўлади хаттоки операция пулини хам Темур тўлайди.
Нодира касалхонада хаммасини кўриб туриб ,шу аёл билан тенг бўлмай, ишхонамда шарманда бўлмай деб дардини ичига ютади.
Сабр косаси тўлиб қайнона - қайнотасига Темурни қилиб юрган ишларини айтади. Ота - онаси Темурни ўртага олиб роса койиб, панд - насихат қилишади.
Темур ота - онасидан гап эшитганига алам қилиб Нодира билан жанжал қилади ,хаттоки қўл кўтаришгача борди.
Нодира уч болани олиб ота уйига келди.
— Сабр қилсанг бўларди қизим, - деди отаси.
— Отажон сиз айтгандан хам зиёд ойижонимни , дадажонимни хурматини жойига қўйдим. Хам ишладим, хам уй ишларини бари зиммамда, супур сидир, пишир— тушир,
мол - хол, бола -чақа, бозор - ўчоқ хаммасига етишардим. Бирон марта нолимадим, эримни хурматини қилсам, аёллик вазифамни бажараётган бўлсам, сабр косам тўлди. Мен оилам учун эртадан кечгача жонимни жабборга бериб тиним билмайман.Қўлим косов , сочим супурги бўлса. У киши бўлса ўз нафси йўлида айшу - ишратдан бўшамай очиқчасига хиёнат қилаяпти.
Шу билан Нодира беш ой ота уйида яшайди.
Бир куни Темурни дўстисининг хотини Нодирага телефон қилиб: Нодира Темур машинани сотди , энди участкани сотмоқчи. Бу участка болаларингники. Бундай ота уйингда
қолаверсанг болаларинг, сен участкадан уйдан махрум бўласизлар, - дейди.
Нодира
Темурга телефон қилади.
Темур телефонга жавоб беради.Салом аликдан кейин Нодира Темурдан:
— Сизга нима бўлди. Нега машинани сотдингиз? - деб сўрайди.
— Қарзимдан қутилаолмаяпман. Агар қарзимдан қутилсам сизларни уйга олиб келардим, - дейди.
Нодира Темурга, майли мен яқин таниш билишлардан пул топишга харакат қиламан .Шу пул билан қарзингиздан қутиларсиз деб, Нодира ота - онасига билдирмай танишларидан қарзга пул олиб Темурга беради. Чунки ота -онамга юк бўлмай, болалар хам отасини соғинишган деган ниятда оиласини қайта тикламоқчи бўлиб, болаларини олиб яхши ниятлар билан уйига келиб Темур билан яна аввалгидай яшай бошлайди. Нодира ва болаларнинг қайтиб келганидан қайнона - қайнотаси хурсанд бўлишади.
Аммо эгрини гўр тўғрилайди деганларидай ,Темурни қилиқлари кун сайин ортиб борарди. Бир куни Нодира ишдан чарчаб келди . Темур эса Нодирага мен сен билан яшамаймани,кет кўзимга кўринма йўқол ,сен мени алдаб келиб олдинг қарзимни охиригача узушмадинг деб, жанжал қилади.
— Қарзи бор инсон ярим кечагача санқиб дайдиб , уйга келмасдан юрмайди.
— Сен билан яхши яшаймиз деб ўйлайсанми, бундан буёғи сен учун дўзах бўлади. Кундошинг хомиладор. Мен уни никохимга олганман. Бу билан нима демоқчилигимни уқдингми? Мен жаннати инсон бўлдим ,уни ёмон йўлга кириб кетишдан сақладим.
— Жаннати инсон... ўз оиласини халоватини бузиб, болаларини иссиқ - совуқидан хабар олмай, ота - онасини гапини писанда қилмай , рафиқасига зулум ўтказиб ўз нафси йўлида ўзини рохатини ўйлаган инсон жаннати инсонми сизнингча ...?
— Болам бор деб катта кетяпсанми, менга ўша болани кундошинг хам туғиб беради билдингми, менга болани рўкач қилма.
— Ўша жазманингиз қиз туғса нима бўларди ўзидек енгилтак, ўғил туғса бир ўғри бўладида.
Ота - онаси Темурдан бу гапни эшитиб ундан хафа бўлишди. Отаси Темурга: "Агар шу келинимни, набираларимни кўзидан бир томчи ёш чиқса норозиман, гўримда тик ўтираман "- деб, орадан уч кун ўтиб бу дунёни қўйиб, чин дунёга рихлат қилди.
Отасини қабрга қўйиб хам, ақли бошига келмади. Отасини қирқ маракаси ўтиб - ўтмай ,кечаси кетиб, сахарлаб келиб, эрталаб худди кечани уйда тунагандай уйдан чиқарди. Шу зайлда кунлар ўтаверди. Нодира Темурни қарзини узиш билан оввора, Темур эса никохига олган жазманасини уйини бошдан оёқ тўшаб, уйнинг хамма кам кўстини тўлдиради. Жасманиси хам ой куни келиб туғиш вақти келади. Туғмасидан олдин юраги уриб турган чақалоқ ўлик туғилади.
Бора - бора Темурни ишлари орқага кетиб, яна қарзга ботади . Аламини келиб Нодирадан чиқарарди. Нодирани сўкиб хақоратлаб урарди.
Нодира шўрлик бу аламларга чидамай, " мени гулдай оиламни бахтимни йўқ қилганларни худога солдим " деб яратганга нола қилиб йиғларди.
Темур қарзларини тўлаш учун Россияга ишлашга кетди. Боргандан кейин Нодирага кел бирга ишлаймиз деб чақиради.
Минг қилса хам болаларимнинг отаси , майли бориб бир қанотидан кириб ишлаб қарзларини узишга ёрдам берай деб ,Нодира не умидлар билан Россияга боради.Эски хаммом эски тоз деганларидай Темурнинг шу бўлиши ўзгармаган. Нодирани хаммасига сен айбдорсан деб уришарди. Бу хам етмагандай бир болали аёлга илакишиб ўша аёл билан кетади.
Темур Нодирага сен билан яшамайман, яхшиси бундай хўрланиб яшаганингдан кўра мен билан ажраш деди.
Нодира болаларини отасиз катта бўлишини хохламагани учунми, балки эримга инсоф келиб қолар деб ажралишмай, эрини инсофга келишини кутиб яшади, аммо бу кутишлари бефайдо эканлигини билмади. Эри эса ўша аёлни кетига тушиб кетди. Уйига эса қайнонаси катта боласининг ўғлини уйлантириб, ўша уйга келин туширадиган бўлди. Нодира хам эрсиз, хам уйсиз қолди ...
Оила муқаддас даргохдир. Ўткинчи хою - хавасни деб гулдай оилангиздан, бола - чақангиздан воз кечманг...
Оиласи, бола -чақаси бор эркакларни оиласини бузаётган аёлларимиз хаётда кам эмас. Ўша аёлларга айтмоқчи бўлганим, сиз хам хаётда бахтли бўлишга хақлисиз ...фақат бир оиланинг бахти эвазига эмас. Чумолининг ини хам бузилмасин деб бежизга айтишмаган.