R
@ro_zimurod
24 posts

2 - qism

Икром уни вокзал ташқарисига судради. Бундан ўғри бола бутунлай тамом бўлди. Ҳатто кўзидан ёш чиқиб кет- ди. У бунчалик тез қўлга тушаман деб ўйламаган эди-да. — Сен бола, бизни шарманда қилдинг! — деди Икром пўписа аралаш, холироқ жойга борганларидан кейин. — Бу ишинг учун бўғизлаб ташласам ҳам ҳақим кетади. — Нима қилдим? — деди ўфи бола титраб. — Ў, эшшак, ўғриликниям шунақа қиладими? — Мен ўғрилик қилмадим... — Буни ҳов анави, — дея Икром қўли билан милиция пунктини кўрсатди, — ердагиларга айтасан. Менға фақат рост гапирасан. Ёлғон аралаштирсанг абжағингни чиқара- ман. Ўғри боланинг юзига табассум югурди. У илгарилари катта ўғрилар ичида мутлақо алдов ишлатилмайди, деб эшитганди. Ана шундай тўдаларга қўшилиш унинг энг катта...

Исмоилов, Нуриддин. Иблис салтанати 1 - qism

Ниҳоят Икромнинг ҳам омади кулиб, қиморда қўли келди. Анчадан бери бундай бўлмаган, ҳар сафар ютқазар- Г ди. Бунисида ютди! Ютгандаям унча-мунча эмас, бир йўла қирқ минг! (Ҳозирги қирқ миллион!) Айтишга осон буни. Лекин бир ерга йиғса, нақ каттароқ сандиқдан иккитаси тўлади. Қиморбозлар саккиз нафар эди. Кутилмаганда Икром- нинг қўлига учта туз келди. Аввал ишонмади. Қайта-қайта тикилди: ростдан тузми? Адашиши мумкинмас, ҳақиқатан ҳам уч туз. Ичига қувонч кирди-ю, лекин буни ташига чиқармади. Худди оддий қарталар келгандай, ҳатто омади чопмагандай юзини қайғули қиёфада буриштирди. Бу ма- хал рўпарасидаги саккизта дўкон, учта ошхона, битта тўйхо- нанинг эгаси бўлган Косим қиморбоДца учта етти турарди. Унинг ҳам юраги қувончдан...

Видога интиқ кўзлар...

—Ҳой, одамлар! Энди нима қиламан? Қизим кўзларини юммаяпти!..

Mo'jiza

Шаҳарлараро автобус бекатига яқин минорадан таралган муқаддас чорлов қулоқлардан кириб, кўнгилларга тараларди. Абдуллоҳ рўзасини очди-ю, шошилганча Мерседес автобусининг орқа эшигидан ичкари кирди. Қўлидаги кичкина сумкани орқа ўриндиққа қўйиб, пастга тушди. Жомадонларни юкхонага жойлаётган ёрдамчи томон юрди. Ҳайдовчи ёрдамчиси ўрта бўйли, сабза мўйлабли йигит эди. Абдуллоҳ, мени тушунармикин, дея тараддудда қолди. Аммо сўраб кўришдан бошқа чораси йўқ эди.

НОМУС

Мастура кузни ўзгача интиқлик билан кутарди. Гўё, бу сафаргиси уни бутун умрлик виждон азобидан қутултирадигандек, шу билан гуноҳларидан фориғ бўладигандек. Илоҳий тартиб бузилмасди: қиш ортидан баҳор, ёз кетидан куз келарди; бироқ, у нажот фаслига етолмасди. Барглар сарғаяр, хазонрезги устида совуқ, намчил шамол ўйнар, ёмғирлар ўз қўшиғини куйларди-ю ёлғизгина у, қирқдан ҳатлаб, элликка юзланган, сочининг қорасидан оқи кўп Мастура кузнинг келганини ҳис қилолмасди. Елвизак шамол қишнинг бўм-бўш кўчаларидек кўнглини-да шип-шийдам қилишга беҳуда уринаётгандек кўринаверарди. Бу йилги куз ҳам шундай бошланди. Сунбула яримламай, мезон эшик қоқмай ҳақиқий куз келди-қўйди. Буни у оёқ-қўли увушидан, тез-тез ҳолсизланишидан сезди. “Қаридим!..”...

ФАРЗАНДИНИ ИЗЛАЁТГАН АЁЛ

Хафиза ота онасининг уйидан бир неча минг чакирим нарига келин булиб тушди. Эри яхши пул топсада кайнонаси келинини еб ётишда бокибегамликда айблаб иккинчи фарзанди 6 ойлик булганида уйлари якинидаги тугрукхонага ишга чикарди. Хафиза иш бошлагач хамма билан чикишиб кетди, колаверса уз кулида хам пули булади. Унга тунгги сменадан хам иш беришди, хафтасида 3 маротаба тунгги сменада коларди. Иссик ёз кунларининг бири, тугилган чакалокларни купинча кондиционер куйилган хонага ёткизиларди. Хафиза уша хонада бошини столга куйиб ухлаб ётаркан бир чакалокнинг инграгани эшитилди. У бошини кутариб караса бир аёл чакалокларга караб турибди. Корнини дока билан боглаган, устига ок халат кийган. Сочи белидан келадиган сарик рангга буялган. Бошида...

БЎРИ

Бу аел билан таништиришганда "Ажабо,шунака чиройли аелга хам шунака от куйишадими "деган хаел келди.Чунки бу аелни якиндан билганлар Бури деб,хаттоки уни танийдиган биладиган руслар хам Волчица деб аташарди. Шунака дейишларини биларкан хам узи. -Салом.Бурини кураман деб куркиб турганмидингиз?Мана ман!Иррррр.... хазиллашди у.Кулгуси бирам чиройли...Латофатли,гузал аел экан "Бури".Бу аелга кизикишим ортиб борарди.Ишхонада унга алохида хурмат ва бир оз...хадик билан карашарди.Гапиришлари кескир,нигохи оловли эди Бурининг.Бир муддат бирга ишлагандан кейин бу аелнинг ок кунгил,мехрли,шу билан бирга кахри хам каттиклигига ишонч хосил килдим.Бу аелга анча якин булган Дилдора исмли аелдан сурадим охири:-Нима учун бу аелни Бури дейишади?Бунака...

ОИЛА МУҚАДДАС ДАРГОХ

Нодира ўзига тўқ бир оиланинг фарзанди. Ота - онасини махаллада хамма хурмат билан тилга олишади . Нозим ака Мухаббат опа уч қизини оқ ювиб, оқ тараб ,халол мехнат билан луқма едириб, тарбиялаб вояга етказишди. Ора сирада қизларини жаннати қизларим деб эркалаб суйиб қўйишарди. Чунки қиз фарзандни тарбиялаб вояга етказган ота - она жаннатга муносибдир ... Нодира жуда тиришқоқ ақилли, зехни ўткир қиз бўлгани учун, мактабни аъло бахоларга тамомлади. Нодирани келин қилиш ниятида келаётган совчиларнинг кети узилмасди. Нодира онасига аввал ўқийман,- деб туриб олди. Ота - онаси оқ - қорани таниган инсонлар бўлгани учун қарши бўлишмади. — Майли қизим, ўқигин. Аммо ўзинггга эхтиёт бўлгин. Қиз бола остона хатлаб уйдан чиққанида ота...

ЖИННИВОЙ...

Эрининг ўзгариб қолганини сезганига ҳам анча бўлди. Асқар аввалгидек уни эркалатмас, совға-салом кўтариб келмасди. Уйга жуда кеч қайтар, овқатини шоша-пиша еб ухлаб қоларди. Шаҳнозанинг саволларига эса “иш кўп, чарчаяпман” дея қисқагина жавоб бериб, суҳбатга якун ясаб қўя қоларди.