September 13, 2020

2 - qism

Икром уни вокзал ташқарисига судради. Бундан ўғри
бола бутунлай тамом бўлди. Ҳатто кўзидан ёш чиқиб кет-
ди. У бунчалик тез қўлга тушаман деб ўйламаган эди-да.
— Сен бола, бизни шарманда қилдинг! — деди Икром
пўписа аралаш, холироқ жойга борганларидан кейин. — Бу
ишинг учун бўғизлаб ташласам ҳам ҳақим кетади.
— Нима қилдим? — деди ўфи бола титраб.
— Ў, эшшак, ўғриликниям шунақа қиладими?
— Мен ўғрилик қилмадим...
— Буни ҳов анави, — дея Икром қўли билан милиция
пунктини кўрсатди, — ердагиларга айтасан. Менға фақат
рост гапирасан. Ёлғон аралаштирсанг абжағингни чиқара-
ман.
Ўғри боланинг юзига табассум югурди. У илгарилари
катта ўғрилар ичида мутлақо алдов ишлатилмайди, деб
эшитганди. Ана шундай тўдаларга қўшилиш унинг энг
катта орзуларидан бири эди. Рўпарасидаги одам рост сўзлаш
ҳақида гапириб турибдими, демак, у ана шундай гуруҳга
тегишли.
— Акажон, — деди у бирдан тиз чўкиб, Икромнинг
оёғидан қучаркан, — мени ўзингизга қўшиб один г. Кўра-
сиз, ҳамма айтганингизни ўйлаганингиздай бажараман.
Икромга ҳам айни шу нарса керак, унинг-да дилига
кувонч югурди. Бироқ буни мутлақо ташига чиқармади.
— Бу ёққа юр, — дея Икром ўғри боланинг қўлини
қўйиб юбориб, ошхонага йўл олди. Ўғри бола қочиб кет-
мади, аксинча ундан ортда қолмаслик учун тез-тез юрди.
Улар ошхонага кириб, ароқ билан бошланган тамаддини
лагмон еб давом эттиришди. Шу орада Икром ўғри бола-
нинг исми Самандар эканини, отаси кўп ичишини, онаси
эса отасининг касофатига бир неча йил бурун ўлиб кетга-
нини билиб олди. Самандарнинг гапларидан Икром ўйла-
ниб қолди. У на отаси ни танирди ва на онасини. Худди
осмондан тушгандай...
— Ҳаммасини тушундим, — деди Икром Самандар га-
пини тугатгач. — Энди сени “Қовун” деб чақираман.
— Нега? — Самандар ҳайрон бўлди.
— Сени биринчи учратганимда қовун туширдинг. Энди
ўла-ўлгунингча сен га шу ном ёпишиб юради.

— Ака, бошқачароқ от қўйинг. Таниш-билиш эшитиб
қолса кулади.
— Мен гапимни ҳеч қачон қайтариб олмаганман, — дея
Икром ён чўнтагига қўлини тиқиб қалам билан қоғоз
олди-да телефон рақами ёзиб Самандарга узатди. — Эрта га
пешиндан кейин телефон қиласан. Бошқа гапларни ўшан-
да сен га айтаман. Ҳозирча уйингга бориб босиб ўтир. Яна
ўзбилармонлик қилиб битта-иккитанинг чўнтагига қўлин-
гни узатиб ўтирма. Шундай қилсанг, мент ушламаган тақ-
дирдаям ўзим терингга сомон тиқаман, укдингми?
— Ҳа, — деди Самандар кўзи чақнаб.
— Энди манавини ол, — дея Икром чўнтагидан пул
чиқариб Самандарга узатди.
Шу билан улар ажралдилар. Иккиси ҳам хурсанд эди.
Бири катта гуруҳга аъзо бўлганидан, иккинчиси ўзига ше-
рик топганидан димоги чог.
Икром қилган ишлари юзасидан устозига ҳисобот бер-
ди. Эгамқул кўзини юмиб чайқалганча ўйланиб ўтирди.
Сўнг маслаҳат оҳангида ran қотди:
— Биронта иш буюришдан олдин яхшилаб у болани
текшир. Отаси ҳақиқатан ҳам адкаш, онаси ўлиб кетган
бўлса, демак, алдамабди. Агар бошқача бўлса, ундан шерик
чиқмайди. Яхшилаб таъзирини бер-да, бу ерлардан йўқот.
Шунда ўзинг ҳам тинч бўласан.
Икром устозининг ўгитига оғишмай амал қилди. Нати-
жа ўзи кутганидай чиқди. Самандар бир оғиз ҳам ёлғон
гапирмабди. Бу Икромнинг шаҳардаги дастлабки иши эди.
Муваффақиятдан руҳланди, Самандарни ёнига олиб, вок-
залдаги қолган икки ўғрини ҳам ўзига бўйсундирди. Энди
улар тўрт кишидан иборат кичкинагина тўда эди. Тўртов-
лон бир бўлишиб режа тузишди. Биринчи навбатда уни-
вермаг деректорининг уйи “супуриб-сидирилди”. Ўлжа
мўмайгина эди. Ётиб ейилса, бирор йилни ўтказиш мум-
кин эди. Эгамқул уларни бошқа “ов”га чиқармади. Унинг
фикрича, ўғрилар \али жуда ожиз, мисоли чақалоқ эдилар,
қўлга тушиб қолса тўрталаси ҳам қулоғини ушлаб кетиш-
лари тайин. У ҳолда ҳеч ким жазодан қутқариб қололмай-
ди. Яхшиси, узларига ўхшаган майда-майда тўдаларга ҳужум
қилган маъқул, шунда улар чўтал тўлаб ту ради. Айни му-
лоҳаза ўғрибоши Икромга ҳам маъқул тушди. Аммо ҳужум

қилишдан аввал шундай тўдадарни топиш зарур эди. У
устози бир пайтлар макон қилган чойхонани излаб топди.
Эски чойхона бузилиб, урнига янгиси қурилган экан. У
ерга тинимсиз икки ҳафта қатнади. Ва ниҳоят шу ерда
қимор ўйнайдиганларнинг назари га тушди.
— Ўтирсам майлими? — елкалари кенг, қалин мўйловли,
бўйи узун бир йигит пиёласидаги чойини эрмак қилиб
ўтирган Икромга шундай деб ёнидаги столни кўрсатди.
— Бемалол, — дея илжайди Икром.
— Сизни анчадан бери кўраман. Ҳар келганингизда уч-
тўрт соат ўтирасиз, бировни излаяпсизми? — ran бошлади
нотаниш йигит.
— Нима десам экан... Умуман \еч кимни қидирмаяп-
ман. Шу ер ёқиб қолди. Ўтириб чой ичсам, енгил торта-
ман.
— Бошқа жойдаям дам олиш мумкин.
— Шунақа-ку-я, лекин шу ер менга ёқди-да.
— Бу ер табаррук жой.
— Биламан, шунинг учун келдим-да.
— Қаёқцан билдингиз?
— Бундан тахминан йигирма йилча бурун, ҳали сиз
билан мен ёш болалигимизда, амаким раҳматли икки-уч
марта олиб келганди. Кўп огайнилар и бор эди. Шулар
билан маза қилиб ўтирганини кўрганман. Амаким ўтиб
кетди. Мен у киши кўп келадиган жойни қадрлаб, мана,
келдим.
— Ким экан амакингиз?
— Балки сиз танимассиз, шундай бўлсаям, айтай, ҳақиқий
оти Эштурди. Лақабиям бор эди, адашмасам, Шўртумшуқ.
Икромга Шўртумшуқ ҳақида устози: "Мени ўлдига чи-
қарганларидан кейин чойхонага Шўртумшуқ эгалик қила
бошлабди. Мен у билан тенгдош эдим. Ниҳоятда тулки
бола. Одами кўп эди. Фақат мендан қўрқарди...” деганди
ўзининг тарихини гапираётганида. Икром Шўртумшуқнинг
ўлган-ўлмаганлигини билмасди. Фақат устозининг тўқсон-
дан ошганини ҳисобга олиб, Шўртумшуқни бу дунёдан
ўтиб кетган тахмин қилди. Чунки ҳамма ҳам тўқсонга
боравермайди-да.
Йигитнинг ранги ўзгарди. Зеро, у Шўртумшуқ ҳақида
эшитганди. Иккита наркоман ўғлиниям, уларнинг отаси

дан олдин ўлиб кетишганиниям биларди. Бир қизи ҳам
бор бўлиб, у Россияда яшарди. Лекин жияни тўғрисида
мутлақо эшитмаган экан.
— Шунақа денг... — деди ишонқирамай мўйловли йигит
Икромнинг кўзига тикилганча. — У кишининг огайнила-
ридан бирортасини танийсизми?
— Афсус. Ёшликда кўрганман. Кейин амаким олиб кел-
май қўйганлар... Биз вилоятга кўчиб кетганмиз. Крн би-
лан кирса, жон билан чиқаркан... Қаранг, орадан неча йил
ўтса ҳам, шу ерни соғиниб қолдим. Келдим.
— Исмингиз...
— Икром.
— Яхши, Икромбек, кечқурун соат тўққиздан кейин
кел инг. Амакингизнинг огайниларидан бирортаси билан
кўришиб крларсиз.
Мўйловли йигит ўрнидан туриб кетди.
Айтилган пайтдан бир дақиқа ҳам кеч қолмай Икром
чойхонага кирди. Одати бўйича чойхоначидан бир чойнак
чой олди. Ўтириб, ҳали бир пиёла ҳам чой ичмасидан
бурун, ёнига мўйловли йигит келди.
— Меҳмон, сиз ичкарига киринг, — деди у Икром
билан ўта қуюқ сўрашганидан кейин.
Икром дарров ўрнидан туриб, унга эргашди. Ичкарида-
ги ҳужрада ёши қиркдан ошган икки киши нарда ташлаб
ўтиришарди. Улар “меҳмон” эшикдан кирган заҳоти ўги-
рилишди, бирок, қимирлашмади. Икромнинг саломига бош
иргаш билан алик олиб қўя қолишди. Икром ўтиришга
таклиф бўлмаганидан кейин кирган жойида қаққайиб ту-
раверди. Ўйнаётганлар ора-чора у томонга ўгирилмай гоҳ
исмини, гоҳ ёшини сўраб қўйишар, кейин ҳеч нарса бўлма-
гандай яна ўйинни давом этказишарди. Туравериб Икром-
нинг оёкдари увушиб қолди. Лекин тишини-тишига босиб
чидади. Кутди.
— Ие, — деди мезбонлардан бири ўйин охирлаганидан
кейин, — ҳалиям турибсизми? Қани, манави ерга ўтиринг.
У ўзининг ёнидан жой кўрсатди. Сўнг негадир ўнг оёгини
шу томонга узатди. Кирганидан бери \ар бир ҳаракатни
зимдан диққат билан кузатиб турган Икромнинг эътибо-
ридан бу четда қолмади. У кўрсатилган жойга ўтираётиб
оёққа назар солишни унутмади. У ҳали ўтиришга улгурмай

оёқ ҳаракатга тушди. Икром эпчиллик қилиб ўрнидан тур-
маганида, биқинига товон тегиши аниқ эди. Чап беришга
улгурган йигитнинг афт-ангорида ўзгариш бўлмади. У жил-
майганча қотиб турар эди.
— Исминг нима?
— Икром.
— Бунисини айтмасанг ҳам биламиз. Ҳақиқийси.
— Ҳақиқийсини сизлардан умид қилиб келганман.
— Шўртумшуқнинг номини нега сотдинг? — дея ўрни-
дан турди тепмоқчи бўлган одам.
— Сизларга қўшилишнинг бошқа иложи йўқ эди, —
дадил жавоб қилди Икром.
— Шўртумшуқни қаердан биласан?
— Эшитганим бор.
— Яна нимани биласан?
— Ҳеч нимани.
— Кўринишингдан тузукка ўхшайсан. Кел, танишамиз,
— дея тепмоқчи бўлган киши қўлини узатди. — Менинг
исмим Амирбек. Манави акангни эса, — у тиржайиб тур-
ган шеригини кўрсатди, — Мавлон деб чақирасан.
Икром ўзи томон чўзилган қўлнинг тарсаки бўлишидан
бироз чўчиб, эҳтиёткорлик қилаётганди. Амирбек буни се-
зиб, кулди:
— Қўрқма, — сўнг Икромнинг қўлини маҳкам сиққанча
гапида давом этди: — Мақсадингни очиқроқ айт.
— Сизга хизмат қилиш. Баҳонада ўзим ҳам одамдай
яшаш.
Унинг гапи тугар-тугамас Амирбек қа\қаҳа отиб кулиб
юборди. Бирор икки-уч дақиқа маза қилиб кулиб, деди:
— Менга қўшилиб одамдай яшайман, дегин. Ким айтди
сенга менга қўшилган одамни кайф-сафо қилиб яшайди,
деб?
— Ўзим билдим.
Амирбекнинг башараси бирдан жиддийлашди. Кўзи ўт
бўлиб ёнди. Бир қадам босиб Икромга юзма-юз бўлди-да:
— Очиқ гапирганинг учун сенга индамайман. Кейинги
гал шунақа сайрайдиган бўлсанг онангни учқўргонда кўра-
сан, — деди важоҳат билан.
Унинг турқ-таровати қўрқинчли эди. Важоҳатидан от
ҳуркарди. Гапи унчалик ҳам ҳайиқтирадиган бўлмаса-да,

ижро ваҳимали чиққан эди. Амирбекнинг истеъдоди ҳам
шунда эди-да, артистлардай рол га кириб кетарди. Икром
қўркди. Ўт сачраётган кўзнинг эгасидан ҳар балони кутиш
мумкин эди. Лекин Икромда ичидагини ташига чиқар-
майдиган хислат бор эди. Шу боисдан бурни бурнига те-
гиб турган одамдан қўрқмаётгандай қилт этмай тураверди.
Бу хислат Амирбекка ёкди. У қанчадан-қанча одамни
сафига қўшмоқчи бўлганида шу тахлит синаб кўрган, улар-
нинг кўпчилиги йиглаб юборганди. Бундайлар унинг қарор-
гоҳида бир дақиқа қам турмас, дарров жавоб и бериларди:
омади борлари ўласи қилиб калтакланса-да, кейин озод
этиларди, омади чопмаганларининг ҳолига маймунлар кўзёш
тўкарди...
Икромга кетишга рухсат берилди. Жўяли бир ran айтил-
мади. Унга энг алам қилгани \ам шу бўлди. На тўдага аъзо
бўлганини билди ва на “имтиҳон”дан ўтмаганини. Шу
боисдан чойхонадан чиқиб, жаҳл билан тез-тез юриб кет-
ди. Йўл-йўлакай пойлоқчиликка қўйилган йигитлари унга
қўшилди. Улар хўжайиннинг кайфияти йўк^игини дарров
англашди. Шунинг учун ун чиқармай у билан ёнма-ён
кетаверишди.
Қора дев Икромдан воқеа тафсилотларини миридан-си-
ригач.а эшитгач, юзига табассум югурди.
— Эртага яна бор ўша чойхонага. Аста-секин Амирбек-
нинг нима қарорга келганини билиб оласан.
Эгамкулнинг башорати бу сафар ҳам тўғри чикди. Ик-
ром бир чойнак чойни тугатмасидан кечаги йигит яна
рўпарасида пайдо бўлиб, ичкарига таклиф қилди. Икром
бўйи узун, қотмадан келган, кўзлари пиёладай-пиёладай
Амирбек билан унинг юзида қон борлиги мутлақо сезил-
майдиган, қарашлари совукдан-совуқ шериги Мавлон ни
кўраман, деб ўйлаган эди. Аммо ҳужрага кирганидан кей-
ин умуман бошқача манзарага гувоҳ бўлди: тутунга тўлиб
кетган хонада кўнгилни айнитадиган қўланса ҳид ҳукмрон
эди. Беш киши давра қуриб, қимор ўйнаш билан о вора.
Мўйловли йигитнинг таклифи билан Икром ҳам қаторга
қўшилди.
Ўйин тонггача чўзилди. Биров ютди, бошқаси ютқазди.
Тикилаётган пулларнинг чўғи унчалик ҳам кўп эмасди.
Шу боисдан ютган хурсанд, ютқазган хафа бўлмади.

Шу тариқа Икром қиморбозлар орасига кириб олди.
Улар ҳафтада бир-икки бор учрашишар, қимор ўйнаб гонг
оттиришарди. Тўрт-беш сўм учун бутун кечани бедор ўтка-
зиш зерикарли эса-да, у айни кунларда шундай қилишга
мажбур эди. Амирбекнинг эътиборига тушишнинг бирдан-
бир йўли ҳам шунда эди унинг назарида.
Бугунгидай қиморда эса у биринчи марта иштирок этар-
ди. Биринчиларга омад кулиб боқиши ростмиди, унинг
\ам қўли келди. Кўп пул ютди. Шу билан Амирбекка
яқинлаштирадиган биринчи қадамни босди. Лекин кўнглида
алланечук норозилик ҳукмрон эди. Бунга сабаб Шер ютуқ-
г " и.
риб борди (у Қора девнинг кўрсатмасига биноан яна битга
уй сотиб олганди. Ўзи ўша янги уйда турар, Қовунни эса
Эгамқулнинг ихтиёрида қолдирганди. Ўзининг уй юмуш-
ларига бир аёлни ёллаган эди). Бироқ 1\ора девнинг кай-
фияти йўкпигини кўриб хурсандчилиги йўқолди.
— Нима бўлди? — деди у устози ўтирган каравотнинг
ёнига тиз чўкиб.
— Эй-й, — Эгамқул чуқур нафас олди. — Қаригим
келмаяпти...
— Сизга ким айтди қарияпсиз деб?
— Бировнинг айтиш и га ҳожат йўқ. Авва-з оёқ-қўлимдан
дармон қочганди. Бугун, биласан ми, кўзим кўрмай қолди...
— деб пичирлади қари зўравон. Унинг юзи аянчли туе
олган, вужуди титрар, кўзидан ёш сизиб чиққанди.
— Даволатаман, — деди унинг кўнглини кўтариш мак-
сад ида Икром.
— Энди даволатганингда қаёқка борардим. Роса пишиб
турган бўлсам... Ундан кўра ўзингни ишингдан гапир.
Икром устозига термилган кўйи жим қолди. Унинг кўз
ўнгидан устозига дуч келган кун яшиндай ўтди. Хўрлиги
келди. Шу боисдан тили га бир сўз келмади. Шодлигини
эса умуман унутди.
— Бугун сизга янгилик олиб келгандим, — деди у би-
роздан кейин ўзига келиб, паст овозда гапираркан.
— Янгилик, қани гапир, тез... Биласан-у, киморга кет-
ган кунларинг мен ухлаёлмайман, — деди шошиб Кора дев
қўли билан пайпаслаб шогирдининг елкасига туртар экан.

Унинг хатти-ҳаракатидан Икром бутунлай қайғу домр да
қолди. “Наҳотки одам бир кун ичида шундай аҳволга ту-
шиб қолса-я...”
— Бир мошина пул ютдим...
— Қандай қилиб?
— Қимор катта бўлди. Лекин ярмини тортиб олишди.
— Ким?! — бирдан бақириб юборди қария, шунда пешо-
насидаги ажинлари жудаям кўплиги аён булди.
— Амирбек... Қиморда у йўқ эди, лекин мен унинг
номини сотиб, омон қолдим, — деди Икром. Унинг сўнгги
гапида қандайдир хафақонлик аломатлари бор эди. Шу
боисдан гапидан тўхтади. Шифтга, ён-атрофига қаради.
Кейин ҳамма воқеани бирма-бир гапириб берди.
— Қиморда ютганингданам Амирқулни боплабсан, —
деди ҳамма ran ни қулоқ қоқмай эшитган Қора дев. —
Унинг нияти умуман бошқа бўлган. Яъни, сенинг озгина
талашишингни кутган. Шунда сендан ҳамма пулни тортиб
олар эди... Ўғлим, бунинг отини ишбилармонлик дейди.
Амирбек, сендан пул тортиб олмаган, аксинча, бойлиги-
нинг ҳаммасини бой берган. Бун и вақт-соати келса ўзинг
билиб оласан... Бугун сен ухлама. Ухласанг, вақтдан ютқа-
засан. Йигитларингни йиғ-да, Қосимни топ. Уни ўйиндан
бутунлай чиқариб ташлаш керак. Номарднинг жазоси шун-
дай... Энди бор. Мен чарчадим. Озгина ухлай. Дам олсам,
балки сўқир кўзларим илгаригидай яна кўриб қолар.
Икромнинг ҳам устозини ортиқча уринтириш нияти йўқ
эди. Маслаҳатни олди, энди уни зудликда амалга ошириш
керак. Бироқ у ўйлаганини қилолмади. Йигитларидан ик-
китаси уйида йўқ эди. Самандарни топиб келишга юбор-
ди-да, ўзи диванга чўзилди. Орадан икки дақиқа ўтар-
ўтмас ухлаб қолди. Роса чарчаганидан қимир этмай ухлар
эди у. Орадан маълум фурсат ўтганидан кейин эса туш
кўра бошлади... Дарахтлари қалин, соя-салқинли хиёбон...
Икромнинг бир ўзи ялангоёқ кезиб юрарди. Шунда рўпа-
расида қоп-қора сочлари белига тушадиган, калта жинси
юбка, оппоқ бадан и га ёпиштириб кофта кийган қиз пайдо
бўлди. Унинг юзи сутдай тиниқ, киприклари узун, кўзи
ша^ло эди, Икром жойида ҳайкалдек қотиб қолди. Қиз
йигитнинг ёнидан ўтар экан, унга жилмайиб бир қараб
қўйди... сўнг туши бирдан бошқа томонга ўтиб кетди.

Тоғлар, бузилиб ётган баланд иморатлар... И кром чор то-
монга югуриб, ҳозиргина кўрган қизини қидирди. Бироқ
қиз осмонга учиб кетдими ёки ерга кириб кетдими, ҳеч
қаерда йўқ эди...
— Икром ака, Икром ака, — кимдир уни туртгандай
бўлди. Икром чўчиб уйғонди ва тепасида ўзига ҳайратла-
ниб тикилиб турган Самандарни кўрди.
— Нима дейсан? — деди у бевақт уйғотганлари учун
норозиланиб.
— Болаларни топиб келдим, — деди Қовун эшик томон-
га қараб олиб.
— Қайси гўрда юрган экан?
— Икковиям «иш» қилибди.
— Ним-ма?! — дея бирдан бўкириб юборди Икром. —
Мен у итларга рухсатимсиз “иш”га чиқмайсан, дегандим-
ку!
— Хўжайин, улар бошқача “иш’’га боришган...
— Ҳа-а, — деди Икром чўзиб, — бирдан шунақа демай-
санми? Соат неча бўлди?
— Ўндан ошди.
— Йўғ-э, шунча кўп ухладимми? — деб Икром ўрнидан
турди-да, тез-тез юриб ювиниш хонасига кетар экан, Са-
мандарга йигитларни ошхонага чақиришни буюрди.
Самандар Икром ювиниб келгунича тамаддига таом тай-
ёрлади. Лекин хўжайин унга қараб ҳам қўймади. Икром-
нинг хаёлини тушида кўрган париваш эгаллаб олган эди.
Ювинаётган паллада ҳам у шу хдкда ўйлади ва тиш чутка-
сини оғзидан олмаган кўйи: “ Мен сени ернинг тагидан
бўлса ҳам топаман. Топмагунимча қўймайман”, дея пичир-
лади.
Овқат ейилмаганидан кейин Самандар:
— Болаларга нима иш буюрай? — дейишга журъат этди.
— А-а? — деди чўчиб тушган Икром. — Қайси болалар-
га?
— Ўзимизникиларга, тонготарда топиб кел, дегандин-
гиз-ку.
Самандарнинг шу гапидан кейингина Икром кечаги во-
қеаларни эслади ва машинада пул борлиги ёдига тушиб,
ўрнидан сапчиб турди.

— Мошина қани, унга ҳеч ким тегингани йўқми? — дея
қичқирди Самандарга.
— Подъезд олдида, ҳеч ким тегинмади, қандай қўйган
бўлсангиз шундайлигича турибди.
— Юр, — деди Икром эшик томон йўналаркан.
У машина юкхонасини очишдан олдин агрофига яхши-
лаб разм солди. Битта-иккита одам нарида юрарди. Бирок,
уларнинг бирортаси ҳам унга эътибор бераётгани йўқ.
Қопнинг бир томонидан Икром, иккинчи томонидан
Самандар ушлади.
— Сизни овора қилгандан кўра болаларни олиб чиқсак
бўларкан, — деди Қовун.
— Болаларинг буни кўтарадиган иш қилгани йўқ! —
деди қўполлик билан Икром.
Қоп меҳмонхонага олиб кирилди. Икром қолган икки
йигитини ҳам шу ерга чақирди. Улар келгач қопнинг оғзини
очиб, пулларни гилам устига сочи б ташлади. Ҳамманинг
кўзи олайиб кетди.
— Хўж... хўжайин... — деди Самандар томогига бир
нима тиқилгандай бўғилиб. — Банкни ўмардингизми?..
Икром кулди. Сўнг бир даста пулни ағдариб-тўнтариб
томоша қилди-да:
— Шундай қилган бўлсам-чи, — деди.
— Бир ўзингиз-а?!
— Узумини егин-у, богини суриштирма, деган машой-
ихлар. Манави сенларга, — деб қўлидаги пулни Самандар
томон отиб юборди. — Арра қилларинг. Яна бир нарсани
айтиб қўяй. Мен берган пулларни биронтанг ҳаром-ҳариш-
га ишлатсанг шу кун и ўлдим деявер!
Йигитларнинг қулокдарига унинг кейинги гаплари кир-
маганди. Уларнинг эс-ҳуши теккан улушни бўлиш билан
овора эди. “ Шуниси ҳам тузук. Булар қанчалик очкўз
бўлса, менга шунча яхши”, дея хаёлидан ўтказди Икром.
Йигитларига гилам устидаги пулларни санашни буюриб,
ўзи устозининг хонасига ўтди.
Уйда бўлган гап-сўзлардан Эгамқул шогирди айтганини
бажармаганини билди ва уни хўмрайиб кутиб олди.
— Устоз, — деди Икром бошини эгиб, — мадорим
етмади, бол ал ар тўплангунча озгина чўзилай, деб диванга
ётиб, шу билан қотиб қопман.

— Ҳамма нарсани вақтида кил га н маъқул. Энди анча
жабр чекишингга тўғри келади. Кеча Қосим деганинг жуда
ғазабланган эди, шу боис кўп хато қиларди. Уни осонгина
букиб ташлардинг. Бугун у ўзига келган. Анча-мунча нар-
сани режалаштириб қўйган. Эҳтимолки, жонингни олиб
кетиш учун ажални чақириб қўйған чиқар, — бепарволик
билан шундай деган Крра дев каравотига чўзилди. У доим
Икромдан аччиқланган кезлари тескари ўгирилиб оларди.
Бепарволиги ҳам ясама бўларди. Бир-икки марта шогирд
ўзини оқпамоқчи бўлиб аразлаган устозига гапириб кўрган.
Ўшанда шунақанги дакки эшитганки, суяк-суягидан ўтиб
кетган, шундан бери Қора девнинг жаҳли чиққанида, Ик-
ром сўз қотмайди. Ё унинг олдидан чиқиб кетади ёки
бирор соат жим ўтиради, токи Эгамқулнинг ўзи гапирма-
гунча.
У берилиб пул санаётганларнинг олдига борди-да, кечки
пайт ҳаммаси шу ерда тўпланиб туришларини тайинл’аб
ўзи ташқарига чиқди. Машинаси турган жойида қолавер-
ди, киракаш машина тўхтатиб, шаҳар марказига кстди.
Қаерда дарахтлар қалин, сўлим жойлар бўлса, хаммасини
бир-бир кўздан кечирди. Тушига кирган қизни қидирди
гўё. Бироқ тушидаги санам ҳеч қасрда йўқ эди. Шундан
кейин боши айланиб, олий ўқув юртларидан бири олдида-
ги хиёбонга келиб қолди. У ердаги дарахтларни кўргани-
дан кейин кўнглига ажиб бир хурсандчилик кирди. “ Нега
авваллари бу ерларга келмаганман? — ўйлади у. — Зўр
жой экан-ку”. Шу маҳал унинг кўзи анча наридаги тала-
балар ётоқхонасига тушди. “Шу ер, — дея гапириб юборди
ўзига-ўзи, — аниқ!"
Ҳовлиқиб атрофига аланглади. Бир қараган тарафига
сония ҳам сарфламади. Агар бир томонга кўпроқ қараса,
бошқа томонидан қиз келиб, у кўрмай қоладигандек туйи-
лаверди.
Бир соат, икки... учинчи соат \ам охирлай бошлади.
Кўп қизлар, кўп сулувлар ўтди. Бироқ уларнинг орасида
тушида кўрган қиз йўқ эди. Шунда унинг ўзига-ўзининг
ичи ачиди. “Аҳмоқ, тушгаям ишонасанми? Бунча содда-
сан?” — деди овоз чиқариб. Шу маҳал узокдан, универси-
тет томондан бир қиз кўринди. Икромнинг кўзи ёнди
гўё... Қиз келаётган тарафга бир-икки қадам босди...

Икром қизнинг ортидан югуриб бориб уни тўхтатиши,
исмини сўраши мумкин эди. Қиз исмини яширган тақ-
дирдаям бир-икки огиз гапириши тайин эди. Шунинг ўзи
Икромнинг дидини яйратишга етарди. Албатта, ҳозирча.
Лекин у санамнинг ортидан бормади. Ғурури йўл қўйма-
ди, паст кетгиси келмади. Қиз боланинг ортидан боришни
у йигит кишининг шаънига тўфи келмайди, деб ҳисоблар-
ди. Бироқ ўша қизнинг кўнглини олмаса унга етишолмас-
лигини билмасди. Қиз кўздан ғойиб бўлгунча қаққайиб
турди. Сўнг бир-бир босиб ортига қайтди.
Уйига келганида йигитлари аллақачон пулларни тахлаб,
қанчалигини аниқлаб қўйишибди. Ҳатто бир шиша ароқ
олиб келиб, тўртовлон баҳам кўришибди ҳам. Икром буни
сезиши билан тутақиб кетди.
— Маразлар! — деди кўзи олайиб. — Мен сенларга
ичинглар деганмидим? Нега рухсатсиз ичдинглар? Кекир-
Дагингни узиб ташлайман!
У қўлларини мушт қилиб, важоҳатидан ит ҳуркадиган
даражада аста-секин Самандарга яқинлаша бошлади.
— Ока, товба қилдим! Биз билмасдан... Бир қошиқ
қонимиздан кечинг! — ёлворди Самандар оёғи қалтираб.
Икром муштини дўлайтирди-ю, уришга улгурмади. Чун-
ки қўшни хонадан устозининг нимжон овози эшитилган-
ди.
— Бахтинг бор экан, — деди Икром ва Эгамқулнинг
ёнига кетди.
— Келдингми? — деди Қора дев Икром салом бергани-
дан кейин. — Анча вақтдан бери сени сўроқлайман. Бола-
ларингнинг биронтаси билмайди қаерга кетганингни. То-
пиб беришолмади.
— Тинчликми? — сўради Икром устозининг пойига тиз
чўкар экан.
— Болам, менинг сендан бошқа ҳеч кимим йўқ. Ҳали
олти ёшга тўлмасимдан ота-онам ўлиб кетди. Ҳозир ҳатто
уларни эслолмайман ҳам. Ака-ука, опа-сингилларимам ёшли-
гимда ўлиб кетишган. Шунинг учун сени соғиниб қолаяп-
ман-да. Кўргим келаяпти-да...
Икром Крра девнинг бу гапларини жуда кўп марта
эшитган. Шу боисдан бепарво ўтирди. У битта нарсага
тушунмасди. Нега устози мутлақо уйланмаган? Бола-чақа

орттирмаган? Ёшлигида бу ҳакда у Қора дсвдан сўраган,
лекин жавоб ололмаганди. Эгамқул ўйланиб қолган-у, \еч
нарса демаган. Шу-шу Икром учун бу савол жумбоқлиги-
ча қолаверди. Ҳозир қам бу ҳакда у кўнглидан ўтказди.
Бироқ сўрашга ботинолмади.
— Мен сенга охирги ўгитимни айтай. Чунки умрим
охирлаб бораяпти. Ҳозир тирикман, бир соатдан кейин
балки жоним чиқиб кетар. Орқамда сендан бошқа ҳеч ким
йиғлаб қолмайди. Биласанми, нима учун, чунки менинг
бола-чақам йўқ... — деди Қора дев худди шогирдининг
кўнглидан кечганларни уқиб олгандай. — Билсанми, нега
бола-чақам йўқ? Буниям билмайсан. Сенга айтмаганман.
Мен тўгримда биладиганлар эса аллақачон қора ерга кириб
кетган.
Икромнинг қулоги бирдан динг бўлди. Бутун диққат-
эътиборини Эгамқулнинг оғзидан чиқаётган гапларга қарат-
ди.
— Ёшлигимда бир қизни яхши кўриб қолгандим. У
мени яхши танирди. Шунинг учун кўриб қолса, бир тош
наридан ўтиб кетарди. Лекин мен унинг орқасидан қол-
масдим. Доим йўлини пойлардим. Бир куни ушлаб олдим-
да, яхши кўришимни айтдим. Бечора қалтираб қолди. Бир
огиз ҳам гапирмай қочмоқчи бўлди. Лекин мен қўлидан
тутиб қолдим. Шунда шайтон юзига уришимни буюрди.
Жа)у1 кўзимни кўр қилиб қўйганди, мен аҳмоқ унинг
гапига кириб, бечора қизни бор кучим билан урибман. У
орқасига аганаб, қимирламай қолди. “Ўлдириб қўйдим-
ми?” деб ўйладим мен, сўнг биров кўриб қолмасин, деб
бечора қизни кўтариб олдим-да, уйга қараб югурдим. Кўчада
учраганга қўшнимизнинг тоби қочиб қолганини айтиб ке-
тавердим. Ўзиям биздан икки уй нарида турарди-да. У
пайтлари ҳеч ким менинг зўравонлигимни билмасди. Шу-
нинг учун гапимга чиппа-чин ишонишди.
Уйга оборганимдан кейин кўрпачага ётқизиб юрагига
қулоқ тутдим. Бахтимга ўлмаган, юраги ураётган экан.
Дарров латгани хўллаб келиб пешонасига босдим. Қиз кўзини
очди. Мени кўриши билан аста-секин эшик томон силжий
бошлади. Падарингга лаънат шайтон яна йўлдан оздирди,
мен худди оч қолган йиртқичдай ўзимни қизнинг устига
отдим. У чинқириб юборди. Аммо бу пайтда менинг кўзимга

ҳеч нарса кўринмас, кўз олдимни нафс пардаси қоплаган-
ди... Лекин... эркаклик қилолмаслигимни билганимдан кей-
ин мен бўкириб юбордим. Қиз бирпас ҳайратланиб турди-
да, кийимларини кийиб, қочиб қолди... Шу-шу уйланиш-
дан воз кечдим. Душманларимнинг айбимдан хабар топиб,
устимдан кулишларини истамадим...
Қора дев жимиб қолди. Унинг нафас олаётгани ҳам
билинмасди. Фақат қалтираётган қўлларигина тириклиги-
дан нишона бериб турарди. Икромнинг кўнглида устозига
нисбатан ачиниш пайдо бўлди. Шу пайтгача қоядай мус-
таҳкам деб юрган одами жуда ғариб кўриниб кетди кўзига.
У Эгамқулнинг кўнглини кўтармоқчи бўлиб сўз қидирди.
Тилига ran келмади, мум тишлагандай ўтираверди.
— Мана шундай гаплар... — оғир сўлиш олди устози
бироздан кейин. — Лекин сенинг уйланишингни хоҳлаяп-
ман. Боланг менга набира бўлади. Бир мартагина “бобо”
дейишини эшитиш, биласанми, мен га қандай роҳат бера-
ди!.. Шу кунларга етармиканман...
Икром устозининг йиғлаганини сира кўрмаганди. Ҳозир
унинг сўқир кўзларидан ёш сизиб чиқди. Бундан шогирд
титраб кетиб, секин Қора девнинг қўлидан тутди.
— Айтганингиз бўлади!.. — деди овози ҳам титраб.
Кўнгли бузилиб, ортиқ ўтиролмади. Ўрнидан туриб бошқа
хонага ўтди.
Йигитлари унинг кўзидаги қайғуни англаб етолмадилар.
Улар Икром қайтиб келиб, яна бизни дўппослайди, деб
ўйлашганди. Лекин ундай бўлиб чиқмади, сардор юмшоқ
диванга ўтирди-да, гўё одамларини кўрмаётгандай, бир нуқ-
тага термилиб, куни билан қидириб ниҳоят топган қизи
ҳақида ўй сура бошлади. Шу тахлит бироз ўтирганидан
кейин эса ухлаб қолди.
Уйғонганида Эгамқулнинг кўзёшлари ҳам, тушида кўриб,
севиб қолган қиз ҳам эсидан чиққан эди. Ўрнидан турди-
да, йигитларини эргаштириб ташқарига чиқди.
— Биз жудаям озчиликмиз, — деди биринчи марта йи-
гитларига оч и қ гапириб. — Беш киши узоққа боролмай-
миз. Ягона имкониятимиз — пул им из. Кўпайишимиз ке-
рак.
Йигитлари унинг кўзига термилиб туришарди. Юқорида
айтганимиздек, улар И кром ни катта ўғрилар тўдасининг

одами деб билишарди. Энди ҳаммаси аниқ бўлгач, карахт
бўп қолишди.
— Нега жимсанлар? — деди Икром йигитларининг миқ
этишмаётганидан жаҳли чиқиб. — Ёки гапимга қаршими-
санлар?
— Ака, — ниҳоят Самандардан ун чикди, — сиз нима
десангиз шу. Биз энди ҳамма нарсани тушуниб олди к...
Кўпайишимиз керак бўлса, мен бугуннинг ўзида учтасини
олдингизга олиб келаман. Ўзингиз кўрасиз, маъқул топ-
сангиз, қўшасиз сафимизга, бўлмаса кетаверади-да... Ле-
кин, ака, яна битта ran, — деб у чўнтагидан пичоқ чиқа-
риб, кафтига ботирди. Пичоқ изидан сизиб чиқаётган қонни
кўрган йигитларнинг кўзлари олайиб кетди.
— Мана шу қоним ҳаққи-ҳурмати, — деди Самандар
ўзини мағрур тутиб, — мен сизга икки дунёда ҳам хиёнат
қилмайман! Мен ҳар доим сизга содиқман!
— Раҳмат, — Икром тўлқинланиб кетиб, унинг ёнига
келди-да, елкасидан оҳиста қучди. — Биз сен билан бугун-
дан бошлаб биродарлармиз. Иссиғимиз ҳам, совуғимиз ҳам
бир!
Кўрсатилган томоша қолган уч йигит учун ўрнак эди.
Аммо уларнинг биронтаси ҳам Самандар қилган ишни қил-
мади. Демак, журъатсизликларини намойиш этиб қўйиш-
ди. Бу эса Крра девдан кераклича таълим олган Икром-
нинг эътиборидан четда қолмади.
— Бўпти, — деди Самандарни қучоғидан бўшатган Ик-
ром. —Бугундан бошлаб, мен йўқ пайтларимда Самандар
сенларга бош бўлади... Шу билан гапимизнинг расмий
қисми тамом... Энди тўрталанг ўша учта йигитни Чангал-
зортепа қишлоғидаги бузилиб ётган уйга олиб борасанлар.
Мен ўша ерда бўламан. Биласанларми, қишлоқнинг қаер-
далигини?
Ҳамма йигит бараварига бошларини чайқаб билмаслик-
ларини маълум қилишди.
— Чирчиқ дарёси бўйлаб юқорига юрганларингда тўртин-
чи қишлоқ. Кишлоқ охирида бузилган уй бор. Лекин
бирор кишидан уйни қаердалигини сўрамайсанлар.
Йигитлари кетганидан кейин Икром устозининг олдига
кирди. Унга катта ишни бошлаш арафасида турганини айт-
моқчи эди. Бироқ эшикдан кириши билан ҳайкалдек қотиб

қолди. “Фақат бугун эмас!..” — дея оҳиста пичирлади
унинг лабларил/Бир-бир қадам ташлаб, Эгамқул ётган ка-
равотнинг ёнига келди-да, тиз чўкканча, эти суя гига ёпи-
шиб, жуда кичкина бўп қолган (у Қора девнинг аҳволини
эндигина сезиб турган эди) устозининг қўлини ушлади.| z1
— Келдингми? — деди Икром «Ўлиб қолган бўлса-я»,
дея хавотирланган одам. — Кутиб ётгандим.
. — Келдим, — деди шогирд гир ютиниб.
— Энди бошимгаям оғриқ кирди. Худо жонимни олган и
афзал эди, бундан кўра. Кўрмасам, қўл-оёғим ишламаса,
буям камдай, бошим... Бунақа узоқ яшагандан кўра ўлиб
кетган афзал... — алаҳсираётгандай гапирарди Эгамқул.
Икромнинг хаёлидан: “Ўлса қутуларди”, деган ўй ўтди.
Лекин дилидагини тилига чиқармади. Аксинча, устози-
нинг кўнглини кўтарди:
— Тирик жоннинг боши оғрийди. Ҳозир битта дори
ичсангиз, ҳеч нарса кўрмагандай бўп кетасиз.
— Майли, берсанг бер. Лекин, менимча, бу оғриқ гўрга
киргандан кейин қолади.
— Нафасингизни иссиқ қилинг, устоз. Ўзингиз айтдин-
гиз-ку, набирамнинг бобо дейишини эшитгим келаяпти,
деб. Худо xo>yiaca эшитасиз.
— Менга билдирмай юрувдингми, битта-яримта билан...
— Қаёқда, энди... Биттасини кўрдим.
— Маъқул тушди ми?
— Ёкди.
— Акдинггами, кўнглинггами?
— Нима деганингиз бу?
— Ақлинг билан шу қизни ёқтирдингми ёки кўнглинг
билан деяпман!
’ — Унда, менимча, кўнглим билан бўлса керак. Чунки у
қизни аввал тушимда кўрдим. Кейин излаб топдим...
Қанақа қизлигини умуман билмайман.
— Бўлади. Фақат тўйни тезлаштир. Менам бу дунёга
келиб битта тўй кўрай... Кўролмайман-у... Майли, шундай
бўлсаям.
Чол яна жимиб қолди. Тағин кўзидан ёш оқди. “Бекор
шундай дедим-да, — афсусланди Икром. — Тағин кўнглим
бузилиб чиқиб кетади га н бўлдим... Бошқа нарсани айт-
моқчийдим. Гап ўзани бошқа томонга кетиб қолди. Нега

ўзи майдалашадиган бўп қолдим? Илгари бунақанги ода-
тим йўқ эди-ку”.
— Устоз, — деди у томоғини қириб олиб, — сизнинг
дуонгизни олгани келувдим.
— Нимага, болам?
— Катта иш бошлаш арафасидаман. Атрофимга кўпроқ
одам йиғаяпман, — деди Икром ва бироз жимиб қолди.
Сўнг боягина йигитлари билан бўлиб ўтган суҳбатни гапи-
риб берди. Гапининг охирида, уларни иккаласи кўп йил-
лар бирга яшаган Чангалзортепага тўплашини қўшиб қўйди.
— Ҳаммаси яхши, — деди Крра дев, — фақат бекор у
ерни танлабсан. Шаҳар бўлганда беҳроқ бўларди. Бу ерда
қўшнилар бир-бирини тузук-қуруқ танИмайди. Қишлоқда
эътибор қилади. Керак бўлса кузатади. Бир-бировига айта-
ди... Лекин, майли, шу ёкдан бошлашни ният қилибсанми,
омадингни берсин... Энди, болам, менга бир пиёлагина
анави шайтоннинг сувидан бер. Озгина ўзимга келиб олай.
Икром унинг айтганини бажариш учун ўрнидан туриб,
илжайганча ошхонага ўтиб, музлатгичдан ароқ шишасини
олди.
Дилдора кейинги бекатгача қандай келиб қолганини ўзи
ҳам сезмай қолди. Шунчалик юраги тез урар, шунчалик
ҳаяжон босган эдики, ҳатто бир марта ортига қарашга ҳам
ботинолмади. “Ж инни”, дейишга деб қўйди-ю, кейин ўзи
қўрқиб кетди. Ваҳоланки, бу сўзни айтаётганида, лаблари-
гина қимирлаган, овоз эса деярли чиқмаганди.
Бахтига автобус тезда кела қолди. Чикди-ю, охирги ўрин-
дикдар бўш бўлишига қарамасдан, салоннинг ўртасига бор-
ди. Автобус юрганидан кейин қизнинг юраги «шув» этиб
кетди. Чунки у айнан ўша йигит томон кетаётганди. “Э,
Худо, — дея ёлворди у. — Ишқилиб, автобусга чиқмасин-
да... Шунча одамнинг олдида гапирса шарманда бўламан”.
Бироқ кейинги бекат тезюрар автобус тўхтамайдиган бе-
катлардан бири экан. Дилдора бундан қувониб кетди. Ле-
кин йигит турган бекатга қарашга юраги дов бермади.
“ Ғалат бола экан, — дея ўйлади “хавфли жой” ортда қол-
ганидан кейин деразадан ташқарига қараб кетар экан. —
Ҳе йўқ, бе йўқ «севиб қолсам майлими»миш... Шунақаям
дейдими? Севги сўралармикан?..” Дилдоранинг юзига нимтабассум югурди. Шунинг ўзи бегона йигитга нисбатан
қизиқиш уйгонганини билдириб турар эди.
Шу кайфиятда уйига борса, келинойиси боласини эрка-
лаб ҳовлида юрган экан. Қиз дарров сумкасини ерга таш-
лаб, болани келинойисининг қўлидан олди. Юзидан чўлпил-
латиб ўпди. “ Мениям ўп, мениям ўп”, дея эндигина бирга
кирган болакайга юзини тутди. Болакай қиқирлаб кулди.
Дилдора гўдакни қитиқлаб ўйнатаверди.
— Ҳой қиз, — деди паст овозда ёнида турган келинойи-
си. — Секинроқ, уйда меҳмон бор.
— Қанақа меҳмон? — ажабланди Дилдора болакайни
эркалатишдан тўхтаб.
— Сизга келишибди.
— Вой, нега? — деди бояги кайфияти йўқолган қиз.
— Нима деганингиз бу? — деди ингичка қошларини
бироз чимирган келинойиси. — Бўйингиз етган, шунга
сўраб келишган-да.
— Келинойижон, ўзимнинг келинойим, — дея Дилдора
Нафисани (унинг келинойиси) қучокдаб олди. — Айтинг,
кетишсин. Ҳали эрга текким йуқ. Ҳали ёшман.
— Вой, менинг гапимга қулоқ солишармикан? Ойимлар
билан адажон нима десалар — шу. Бериб юборишса, қай-
танга тўй кўрамиз...
— Келинойи, ҳеч сиздан иссиқлик чиқмайди-я, доим
бегоналарнинг қилиғини қиласиз, — аразлаб лабини чўччай-
тирди Дилдора.
— Ҳазиллашдим, Дилдорахон, яхши кўраман-да, шунга
ҳазиллашгим келади. Хафа бўлманг. Ўзингиз севган одам-
дан бошқасига бердирмайман.
— Раҳмат, келинойи.
Жиянини келинойисига бериб, хонасига кирган Дилдора
кўзгу ёнидаги курсичага ўтирди. Ойнага қараганча тилини
чиқариб, ўзини-ўзи мазах қилди. Кейин жилмайди. “Қалай-
сан, Дилдор? — деди у ойнадаги аксига, — анави йигит
тўғрисида гаплашамизми? Ёкдими сенга? Жинни экан-а,
тўфими? Шунақа йигитни севиб қолиш мумкинми?.. Ғала-
тисан, Дилдор. Сенга бор-йўғи бир мартагина севги ҳақида
гапирди. Уни аввал кўрмагансан. Гаплашмагансан. Бил-
майсан кимлигини... Кейин, сени калака қилиш учун айт-
гандир. Сен бечора нуқул у ҳақида ўйлаб қолдинг... У

бола жинни эмас, ўзинг жиннисан. Эсингдан чиқар, та-
мом-вассалом...” Бироқ қизнинг нотаниш йигитни эсдан
чиқаргиси келмаётганди. Тўғри, у ҳозир ўша “девона”нинг
юз тузилишини умуман эслолмасди. Лекин қандайдир куч
ойнадаги аксига айтган гапларига қарши борарди.
— Дилдора! — дея чақирди шу пайт ойиси ташқаридан.
— Ҳозир, ойижон, — деди Дилдора ва шоша-пиша кий-
имларини алмаштириб, эшик томон юрди.
Айвонда онаси бетоқатланиб у ёкдан-бу ёққа бориб ке-
лар эди. Қиз эшикни очиб, бироз Назира опани (унинг
онаси) кузатди. Онасининг юришида дадиллик, бардамлик
бордай эди. Қизини сабрсизлик билан кутаётганлиги шун-
доққина кўриниб турарди. Сабабини Дилдора англагандай
бўлди ва қовоғи уйилди.
— Лаббай, ойижон, — деди паст овозда.
— Вой, қизим-а, намунча кийимларингни алмаштири-
шинг қийин. Зарур пайтда имиллайсан-а. Дарров чой дам-
лагин-да, меҳмонларга олиб киргин.
Назира опанинг койиши ҳам, иш буюриши ҳам шунча-
лик майин эдики, Дилдора ҳатто қўрқиб кетди. “ Наҳотки
рози бўлган бўлишса”, деган ўй яшин тезлигида хаёлидан
ўтди.
— Нега қаққайиб қолдинг, бўл тез!
Назира она қизига: “Сенга совчи келибди. Яхши жой-
дан экан, айтишларича, бола уддабуррон, кўркамгина
эмиш...” деган гапларни гапирмади, қизининг кўнглини
кўтармади. Чой олиб киришни буюрди-ю, ўзи совчилар
ўтирган хонага кириб кетди. Ана шуниси Дилдорага алам
қилди. Яна бирозгина жойида қоққан қозикдай турди,
сўнг истар-истамас ошхонага кирди. Чой дамлаб, меҳмон-
лар олдига кирди.
Узун, қоп-қора киприклар шаҳло кўзларни бекитган,
оппоқ юзда озгина қизиллик пайдо бўлган, қадам олишлар
ниҳоятда нафис... Совчилар бундай санамни кўришлари
билан ўринларидан туриб кетаёзишди. Қиз чойнакни ибо
билан стол устига қўйди-да, қайтариб, назокат билан со-
вчиларга узатаётганида, қайнона бўлишни орзулаб келган
аёл ўзини тутиб туролмади. Ўтирган стул ни бироз ортга
суриб, Дилдорадан кўзини узмаган кўйи унинг ёнига яқин-
лашди.

— Бўйларингиздан ўзим ўргилай!.. Ўзгинамга қиз бўла-
сиз! — дея бир-биридан ширин сўзларни айтиб, Дилдора-
нинг пешонасидан ўпди. Қиз кутилмаганда бирдан сеска-
ниб кетди-да, ёнидаги аёлга ҳадиксираб қараб қўйди ва
тез-тез юриб уйдан чиқиб кетди.
— Ёввойи, — деди Назира она у чиқиб кетиши билан.
— Сизларга кўпам маъқул келмас-ов.
— Бекорларни айтибсиз, — дея жилмайди совчилардан
яна бири — кўхдиккина жувон, — ақллилиги шундоққина
кўриниб турибди. Чиройлилигини айтмайсизми, хохдасан-
гиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам шу қизингизни келин қила-
миз. Худо хохдаса, иккала ёш бахтини топиб кетади. Бир
чиройли яшашсинки, кўзингиз қувнасин.
Дилдора бу гапларни эшик ортида эшитди ва бирдан
эти музлаб кўзи жиққа ёшга тўлди. Югурганча хонасига
кириб юмшоқ ўриндиққа ўзини ташлаганча ҳўнграб йиғ-
лаб юборди.

👉 @KongilKaliti