September 12, 2020

Исмоилов, Нуриддин. Иблис салтанати 1 - qism

Ниҳоят Икромнинг ҳам омади кулиб, қиморда қўли
келди. Анчадан бери бундай бўлмаган, ҳар сафар ютқазар-
Г
ди. Бунисида ютди! Ютгандаям унча-мунча эмас, бир йўла
қирқ минг! (Ҳозирги қирқ миллион!) Айтишга осон буни.
Лекин бир ерга йиғса, нақ каттароқ сандиқдан иккитаси
тўлади.
Қиморбозлар саккиз нафар эди. Кутилмаганда Икром-
нинг қўлига учта туз келди. Аввал ишонмади. Қайта-қайта
тикилди: ростдан тузми? Адашиши мумкинмас, ҳақиқатан
ҳам уч туз. Ичига қувонч кирди-ю, лекин буни ташига
чиқармади. Худди оддий қарталар келгандай, ҳатто омади
чопмагандай юзини қайғули қиёфада буриштирди. Бу ма-
хал рўпарасидаги саккизта дўкон, учта ошхона, битта тўйхо-
нанинг эгаси бўлган Косим қиморбоДца учта етти турарди.
Унинг ҳам юраги қувончдан энтикиб кетаётган, кўз ўнги-
да бир уюм пул гавдалана бошлаганди. Ўйинчиларнинг
тўрттаси қардасини отиб юборишди. Бу уларга тузукроқ
бирон нима ^елмаганидан дара к берарди. Яна икки киши-
да эса ўттизлик бор экан. Уларнинг-да қувончлари чексиз
эди. Ўйин бошланди, ўртага аввал фақат юз сўмликлар,
кейинроқ эса худди шундай купюралар учталаб, бешталаб
ва ниҳоят юзталаб шерикларини етаклаб кела бошлади.
Аста-секин бунга ҳам қаноат ҳосил қилмай, даста-даста
пул ўртага ташланди. Ҳеч кимнинг чув тушгиси келмасди.
Ҳамма ўртадаги пул ни олсам, ютсам, дейди. Тортишувлар
тўхтай демас, Икромнинг эса олиб келган пуллари тугай
деб қолганди. Мабодо пули етмай қолса, учта тузни қучоқ-
лаб қолиб кетаверади. Бошқалар ундан кучсиз бўлса-да,
тоғ мисол уйилган пулга эга чиқади. Нихоят “ўтиш’* на-
вбати мингга етди. Икромда эса мутлақо пул қолмади. У
қўлидаги уч тузга гўзал бир жононни томоша қилгандай
меҳр билан қараб қўйди-да, ҳовлида турган оппоқ “Жигу-
ли”сининг калитини пул уюми ёнига ташлади. Унинг ҳам

ярим пули сарфлангач, рақиб сифатида Қосим қиморбоз
билан Икром қолди.
— Икки минг, — дея Қосим қиморбоз ҳам сўнгги пул-
ларини ўртага ташлади.
— «Жигули»дан яна икки минг кетди, — деди Икром
ҳам бўш келгиси келмай.
— Агар ёнимда яна озгина пулим бўлганида, шу моши-
нангни бус-бутунлигича олиб қўярдим. Майли, қолган пу-
лини бериб, олиб кетавераман, очдик, — деган Қосим
қиморбоз ишонч билан қўлидаги учта еттиликни пуллар-
нинг устига отиб юборди.
— Ака, — деди Икром ёлғондакам хўрсиниб, — шу
мошинани кейинги сафар олиб кетарсиз.
Шундай деб, Икром қўлидаги тузларни битта-битта ше-
ригининг еттиликлари устига ташлай бошлади. Ҳамманинг
кўзи олайиб кетди. Айниқса, Қосим қиморбознинг пешо-
насига совуқ тер тепчиди. У қўли билан гилам устини
пайпаслай бошлади. Уйини қиморчиларга бериб кўйиб, ўзи
фақат чўтал йиғиш билан қаноатланадиган бир оёғи чўлоқ
Ўлакса лақабли Мамарасул дарров унинг ниятини илғаб,
оқсокданганча орқа томонидан борди-да, Қосим бойвачча-
нинг ёнгинасида турган сигаретдан биттасини тутатиб,
қўлига тутқазди. Сўнг токчадаги арокдан пиёлага тўлди-
риб уни \ам ўйинни бой бериб ўзига келолмай довдираб
ўтирган Қосимга берди.
— Ҳалол! — деди бир дақиқалик сукутни бузиб малла-
соч Ринат ўғри, уни таниш-билишлари Читтак деб аташар-
ди. Чунки Ринат бир сўзли одамлар тоифасига яқин ҳам
йўламас эди. Худди читтакдай у шохдан-бу шохга қўниб
юрарди.
Дарров бошқалар ҳам унинг гапини маъқуллашди. Бир-
гина Қосим қиморбоз норози эди. Унингча қандайдир но-
ҳакдик бўлгандай эди.
Икром Ўлаксага иккита қоп олиб келишни буюрди-да,
секин-аста пулларни олдига тортиб, тахлай бошлади.
— Ютиб қочиш ҳалолликка кирмайди! — деди Қосим
қиморбоз ичига ароқ кирганидан кейин бироз дадилла-
шиб.
— Накдига ўйнайман, — деди Икром ҳам бўш келмай,

— агар ҳозирнинг ўзида пул тиксангиз, ran бўлиши мум-
кин эмас!
— Ўлакса магазинимга бориб келади.
— Кейинги сафар Ўлаксага олдинроқ тайинлаб қўясиз,
бой ака, — дея Икром Қрсим қиморбозга бир қараб қўйгач,
дасталанган пулларни қопга битта-битта сола бошлади.
Худди шу маҳал Қосим ёнида ўтирган тақирбош, қош-
киприксиз, бағбақалари осилиб кетган Толмасга қаради-да,
кўз қисди. Унинг қилиғини Икромдан бошқа ҳамма кўрди.
Даҳшатли воқеа содир бўлишини сезған қиморбозлардан
баъзиларининг ранги оқарди. Даврага шундай ж и мл и к
чўкдики, чивин учса билинар эди. Тол мае ё нидан банд и
кичкина, тиғи узун пичоқ чиқариб, энди ўрнидан тур-
моққа шайланган маҳал жимжитликдан шубҳаланиб қол-
ган Икром бошини кўтариб даврадошларига бирма-бир
қараб чиқди. Бу пайт Толмас пичоқни қинига солишга
улгурган эди.
— Сизларга битта янгиликни айтиб қўйиш эсимдан чи-
қай дебди, — деди Икром ўзини ҳеч нарсани сезмаганга
олиб. — Окахон наҳорға ош бераётгандилар, бу ерга кели-
шимдан олдин шуни менга тайинловди. Айниқса, Қосим
акангга қаттиқ тайинла, унинг хотираси сал чатоқроқ, де-
ганди. Соат ҳозир уч бўлибди, яна уч соатдан кейин ошда
ҳаммамиз бирга ўтиришимиз керак.
Икром “окахон” деб ўн йилдан буён барча жиноий
тўдаларга бош бўлиб келаётган Шер лақабли Амирбекни
назарда тутганди. Унинг номи тилга олиниши билан барча
бирдай сергакланди. Зеро, Икромнинг Шер билан алоқаси
борлигидан қиморбозлар яхшигина хабардор эдилар.
— Окахон, — деди Қосим аламини зўрға ичига ютиб, —
қиморни кўпам хуш кўравермасди-ку, қандай қилиб се-
нинг бу ерга келишингга рухсат берди?
— Ока, — Икром ҳаммани лол қилганидан қувонгандай
илжайди, — билишингиз шарт бўлмаган нарсаларга бунча-
лик интилмасангиз. Раз, келдимми, у ёғини суриштир-
манг. Шундайми? — у нигоҳини тақирбошга қаратди.
Бу пайтда Толмас қўрқувдан бўзариб кетганди. Ичида
бир нима «чирт» этиб узилгандай бўлди. Агар ҳозир пичоқ
чиқарганини Икром кўрган бўлса-ю, бу ҳакда хожасига
айтса, тамом, у тонгни қайтиб кўрмайди. Шу боисдан ҳам

гарчи ўзига мутлақо ярашмаса-да, қийпаланглаб хушомад
қилишга тушди:
— Оканинг маъракасидан бехабар қолибмиз-да. Билга-
нимизда ўйин-пўйинга келмай, ўзимиз бел бўлиб турган
бўлардик. Афсус, шундай савобли ишдан қуруқ қолибммз.
Қосим унинг гапларидан ғижинди. Ичида тақирбошни
сўкди. Бироқ буни ташига чиқармай, ўзига яқин ёрдамчи
бўлган Толмаснинг гапини маъқуллай бошлади:
— Оғайнилар, ҳалиям кеч эмас. Адресни олиб, ҳаммамиз
бир бўлиб ўтайлик. Агар у ерда окахон ҳаммадан аввал
бизни курсалар, хурсанд бўладилар.
Икром ичида кулди. “Осмондан келасанлар-у, баринг
қуёнюраксан. Бир калима гапимга ўтириб қўяй дединглар.
Ҳайф сенларга! Сенлар билан қимор ўйнашгаям одам ҳазар
қилади”.
— Оғайни, — деди Ринат Икромнинг елкасига қўлини
қўяр экан, — адресни айт. Биз бориб тураверайлик.
— Яхши, — деб Икром шаҳар марказидаги машҳур рес-
тораннинг номини айтди.
Унинг гапини эшитганларидан кейин дастурхонга фо-
тиҳа қилишни ҳам унутган қиморбозлар тапир-тупур ўрни-
ларидан туришди.
Улар уйдан чиқиб кетганларидан кейин Мамарасул чўлоқ
Икромга пулларни қоплашда ёрдамлашиб юборди. Кейин
улар юкни машинага ортишди.
— Тез дарвозангни оч! — дея қичқирди Икром Ўлаксах-
ўрга.
— Ҳозир, ҳозир, — дея Мамарасул оқсокданиб дарвоза
томон кета бошлади. Унинг юриши жудаям секиндай туй-
илиб кетди. Шу боисдан Икромнинг ўзи чаққон машина-
дан тушиб, югурганча Ўлаксахўрдан олдин дарвозанинг
ёнига етиб бориб, бир табақасини тепиб очди. Иккинчиси-
га Ўлаксахўр етиб келди.
— Манавини ол, — деб Икром бир сиқим пулни уй
эгасига тутди. Сўнг машинасига ўтириб, шайтон ин қурган
уйдан чиқиб кетди.
У ниҳоятда ҳаяжонда эди. Чунки даврадошларига Шер-
нинг ош бераётганлигини айтиб, уларни алдаганди. Айни
пайтда қиморбозларнинг чангалидан соғ-омон қутулиш-
нинг ёлғиз йўли \ам шу эди. Айбининг кечирилмаслигини Икром яхши биларди. Қиморбозларни найранглари билан
ноғорасига ўйнатиб кетишига унинг кўзи стар эди. Бироқ
Шер ўзининг номини сотгани учун калласини олиши аниқ.
Унинг чангалидан ҳеч қаёққа қочиб қутулиб бўлмайди.
Шу боисдан у ўйлаб-ўйлаб охири тўғри Ш ернинг уйига
боришга қарор қилди ва машинасини шаҳарнинг чекка
қисмидаги маҳалла томон буриб, тезликни оширди.
— Бемаҳалда пишириб қўйибдими? — Шернинг дарво-
засини қўрикдаётганлар Икромни дагал сўзлар билан ку-
тиб олишди.
— Окахонга зарур гапим бор эди, — деди ранги оқариб
кетган Икром.
— Эрталаб кел.
— Ҳозир айтмасам кеч бўлади!
— Бизга айтиб кетавер. Хўжайин уйгонганидан кейин
ўзимиз айтиб қўямиз.
— Айтдим-ку, кеч бўлади деб!
— Унда кутиб тур, — деб икки йигитдан бири ичкарига
кириб кетди.
Шу кетганча талай муддат унинг қораси кўринмади.
Бунга сайин Икромнинг диққати ошар, кетма-кет сигарет
тутатар эди. Ниҳоят қоровул йигит чиқиб келди-да:
— Орқамдан юр, — деб буюрди.
Икром остона ҳатлаб, Шернинг ҳовлисига кирар экан,
қўрқувдан оёги қалтираб кетди. “Эй, худо, — дея илтижо
қиларди у тинмай, — ўзинг мадад бергайсан...”
Бу пайтда Шер зиналарни бир-бир босиб ҳовлига тушиб
келарди. У йигитининг ортидан қунишибгина келаётган
Икромни кўрганидан кейин бир гижиниб қўйди-да, тўхтаб:
— Нимага келдинг? — дея менсимайгина сўради.
— Хўжайин, — қ&пирабгина сўзланди қадамини тезлат-
ган Икром, — мен... номингизни сотиб қўйдим...
— Ним-ма?! — кутилмаган бу гапдан қа.\ри келиб бақи-
риб юборди Шер.
— Бир қошиқ қонимдан кечинг!.. Қиморхонада сизнинг
номингизни сотиб, жонимни сақлаб қолдим. Мени ўлдир-
моқчи бўлишди. Кўп пул ютгандим. Мени ўлдириб, пул-
ларни тортиб олишмоқчи бўлишди. Кейин... сизнинг но-
мингизни сотишдан бошқа чорам қолмади.

— Сен эшшак шуни айтиш учун мени уйқудан уйғот-
дингми? — туйқусдан кулиб юборди Шер.
— Хўжайин, мен сизни наҳорга ош бераяпти, дедим, —
хожасининг қиёфаси ўзгарганидан бироз дадилланиб давом
этди Икром.
— Қанақа ош, итдан тарқаган! — қаршисида турган
айбдорнинг ҳаддидан ошгани жахпини чиқарди Шернинг.
— Шунчаки, наҳорги ош, дедим. Биронтаси қанақанги
наҳорги ош, деб сўрамади...
— Энди гапир, иблиснинг боласи, безовта қилганинг,
қаердаги қаланғи-қасанғи итдан тарқаганлар орасида ис-
мимни хор қилганинг учун нима қилай сени?!
— Устоз, — деди дадил гапиришга уринган Икром, —
багаж пулга тўлди. Шунча пулни сизнинг номингизсиз
олиб чиқиб кетолмасдим.
— Мошинанинг багажи тўлди? Йўғ-э! Қани мошина?
— Ташқарида турибди.
Шер буйруқ кутиб хожасига терм ил иб турган йигитига
қаради-да, “ им” қоқди. Йигит Икромдан калитни олиб,
тез-тез юрганча дарвоза томон кетди. “Ҳаммасини тортиб
олиб қўйса-я”, дея хаёлидан ўтказган Икром ичидан зил
кетди.
Қоплардаги пулни кўрган Шернинг юраги ҳаприқиб
кетди, лекин буни сиртига чиқармай Икромга юзланиб:
— Манинг исмимни ишлатиш қанча туришини биласан-
ми? — деб сўради.
— Ўзингиздан қолар ran йўқ, — деб минғиллади бироз
ўзини босиб олган йигит.
— Элликка эллик!
— Сиз нима десангиз шу, — деди Икром, гарчи Шер-
нинг нафси ҳакалак отиб кетганидан алами келган эса-да.
Ўзгача дея олмасди ҳам. Мабодо, огзидан: “Ока, анча-
мунча тер тўкканмиз”, қабилидаги ran чиқиб кетса, икки
кўлини бурнига тиқиб қолаверади. Калласини ҳам қўшқўллаб
Шернинг қўлига топшириши ҳеч ran эмас.
— Ақлли бола экансан, — деди Шер ва йигитига: —
Битта қопни тушириб олинглар, — деб кўрсатма берди.
— Хўжайин, тонг отиши билан улар мени қидиришади.
— Кимлар бориди? — деди Шер бошини қашлаб қўйиб.
Айни шу саволни кутиб турган Икром қаерда қимор

ўйнаганини, кимлар иштирок этганини бирма-бир айтиб
берди. Гапининг сўнгида: “Толмаснинг ханжар чиқаргани-
ни аниқ ўзим кўрдим”, деб қўшиб қўйди.
— Крсим! — деди Шер кўзи чаракдаб. — ABBaji ҳам
йигитлар билан гапи қочган. Кечирим сўраб келганди,
индамагандим. Тағин бўйни йўғонлашиб қолибди-да. Бун-
дан ташқари, икки ойдан бери солиқ тўламайди... Пулни
асосан шу ютқаздими?
— Қўлига учта етти келган экан.
— Сенда бўлса уч туз. Майнавозчилик қилмаганмидинг?
— Хўжайин, мен тоза ўйнайман. Ғарлик қилсам, тешиб
чиқади.
— Ўзингни оппоқ қилиб кўрсатаверма! Қандайлигингни
яхши биламан... Толмаси ким бўлди, танимас эканман?
— Тақирбош.
— Ҳа-а, — деди Шер нимадир эсига тушгандай. Сўнг
сал нарида турган, ҳар елкасига битта одам сиғадиган,
бўйи икки метр келадиган, қўллари йўғон Холматга тўртта
одам олиб Икром айтган ресторан га тезда етиб боришни
тайинлади. Савол назари билан ўзига термилиб турган Ик-
ромга эса:
— Уйингга бориб дамингни олавер, пешинда олдимга
келасан, — деди.
— Хўп бўлади, — дея Икром машинаси томон юрди.
Холмат йигитлари билан рестораннинг олдига борганида
у ерда \еч ким йўқ эди. Крсим шериклари билан аллақа-
чон бу ерга келган, қоровулдан соат нечада ош бошлани-
шини сўраган-у, ҳаммаси ёлгонлигини англаган. Аламига
чидолмаган Крсим овозининг борича сўкиниб, газабига
чидолмай крровулни тепкилаганча машинага ўтирган ва
ошналарини эргаштириб Икромнинг уйига кетган эди.
Крровул Холматни кўрганидан кейин орқасига тисарил-
ди. Лаблари пирпиради.
— Яқинлашманглар, — деди қўрқувдан даг-даг титраб.
— Менга тегинсанглар милицияга телефон қиламан!
— Амаки, — деди ҳайрон бўлган Холмат дўрилдоқ овоз-
да, — сизга ҳеч ким тегинмайди. Бир нарса...
— Боягиларам шундай дейишганди. Бир нарса сўрамоқ-
чи бўлишди-ю, кейин мени тепкилашди. Мен бечорада

нима айб. Оддий қоровул бўлсам, бировга зиёним тегмаса,
— деди крровул йиғламоқдан бери бўлиб.
— Ким?! — деди Холмат кршларини чимириб.
— Кимлигини билмадим-да! Бўлмаса директирга айтар-
дим. Ўзи суробини тўғрилаб қўярди.
— Қ.аерга кетишди улар?
— Роса сўкишиб, мени тепкилаганларидан кейин моши-
нага ўтириб даф бўлишди.
— Майли, амаки, хафа бўлманг, улар билан ўзимиз
гаплашамиз, — деб Холмат ортига қайтди.
У Шернинг уйига келганида хожаси аллақачон уйқуга
кетганди. Агар буюрилган иш ўта муҳим бўлганида ва
тезликда жавоб талаб қилинганида Шер ухламасди. Ҳов-
лида кутиб турарди. Ётоққа кирибдими, уни безовта қилиш-
нинг ҳожати йўқ. Буни яхши билган Холмат йигитларига
дам олаверишларини айтиб, ўзи болохонага чиқди.
Икром уйига бормади. У Крсимнинг эрта қайтишини ва
уйининг олдида кутишини яхши биларди. Ўзининг одам-
ларини йиғиб димоғдор қиморбознинг адабини бериб қўйиш
қўлидан келарди. Аммо бундай қилгиси келмади. Қолавер-
са, бундан бу ёғига устозидан маслаҳат сўраши шарт эди.
Шундогам анча-мунча ишни унга билдирмай тугатиб таш-
лади. Энди сўрамаса бўлмайди. Вазият ўзгарди, нозиклаш-
ди. Шундай кезда унинг маслаҳати сув билан ҳаводай
зарур.
Икромнинг устозини Қора дев деб аташарди. Албатта,
бундан ўттиз йилча муқаддам бу таъриф тилга олинарди.
Ҳозир эса Эгамқул бобога айланган эди у. Умуман, Кора
девнинг ҳали-ҳануз тирик эканлиги ҳақида Икромдан бо-
шқа бирорта ҳам жиноий олам вакилининг хабари йўқ
эди. Сабаби...
Қора дев, авторитет эди. Унча-мунча жиноий тўдалар у
билан ҳисоблашишга мажбур эдилар. Фақат девнинг ўзи
атрофига одам тўпламаганди. Ёлгиз эди. Кўпчиликни ёқтир-
масди. Тўда бошлиқлари уйига бирорта зарурат юзасидан
танҳо келишарди. Чунки йигитлари билан келган одамни
Кора девнинг жини суймаслигини улар яхши билишарди.
Айни чоғда ўзлари ҳам бу “ёлгиз бўри’’нинг баъзи қилиқ-
ларини ёқтираверишмасди. Шундай кезлар бўлардики, тил-
ка-пора қилиб ташласа камдай, бироқ қўрқишарди. Аммо нимадан ва нега қўрқишларини ўзлари ҳам билишмасди.
Катта-катта қиморларда, гарчи Қора дев иштирок этмаса-
да, унга ютуқнинг маълум миқдорини ажратиш, ўғирлан-
ган моллардан ҳам улуш олиб қўйиш одат тусига кирган-
ди. Бунинг сабабини дев олтмиш ёшга киргунча ҳеч ким
суриштирмади. Тўғрироғи, бунга ботинолмадилар...
Бир пайтлар Кора дев ҳали Эгамқул бўлиб юрганида
чайир гавдаси бошқаларникидан иккита келарди. Ўша кет-
лари у йўлтўсарлик билан шугулланарди. Хилватда ким
дуч келиб қолса, бор-будини шилиб олаверди. Мабодо би-
рорта одамнинг ўғрилик билан шуғулланишини эшитиб
қолса, ўша кимсага икки ҳисса зулм ўтказди. Пировардида
ўғрилар унга ўлпон тўлайдиган бўлишди. Шу йўл билан
Эгамқулга яқинлашишга интилишди. Бироқ у бировни
ёнига йўлатмади. Ўлпонни оларди-да, кейинги сафар қанча
келтириши зарурлигини айтиб орқасига жўнатаверарди. Ўзи
эса аста-секинлик билан йўлтўсарликни йиғиштирди. Кун-
да-кунора келаётган улуш билан қаноатланди.
Орадан бироз вақт ўтиб уйда ётаверишдан ҳам зерикди.
Чойхонага чиқди. Бир-икки кун у-бу билан гаплашиб ку-
нини ўтказди. Шундай кунларнинг бирида унинг ёнига
ёши қирқ-тардан ошиб қолган бир одам келди.
— Сизнинг дарагингизни эшитиб оёғимни қўлимга олиб
югуриб келаяпман, — деди у ташвишли бир қиёфада.
— Сиз кимсиз? — деди ҳайрон бўлган Эгамқул.
— Мен куйган одамман, ака, куйдириб кетишди мени.
Дардимни кимга айтишни билмайман. Яхши ниятда тир-
ноқлаб йиғиб мотоцикл сотиб олгандим (у пайтлари мото-
цикл олиш жуда ҳам катта ran эди), ўғирлаб кетишди, —
деди ҳалиги одам.
— Қачон ўғирлади?
— Бир соатча бўлди.
— Ким сизга мени йўқолган нарсани топиб беради деб
айтди? Нима, мен фолбинмидим?
— Сиздан ҳамма ўғрилар қўрқади деб эшитгандим. Шу-
нинг учун олдингизга ялиниб келдим. Ака, қўлингизни
қуруқ қўймайман. Ёрдам бериб юборинг.
Қора девнинг умрида биринчи марта бировга ичи ачиди.
“Ке, шунга бир ёрдам берай”, дея хаёлидан ўтказди-да:

— Бир суриштириб кўрай, сиз уч соатлардан кейин
кел инг, — деди.
Мотоциклини йўқотган одам қайта-қайта эгилиб чиқиб
кетди. Эгамқул эса эринибгина ўрнидан турди-да, чойхо-
начининг олдига бориб:
— Пискани биласан, а? — деди.
— Танимас эканман, ака, — деди чойхоначи худди айб
иш қилиб қўйган одамдай кўзлари ўйнаб.
— Баққоллик кўчасига бориб, любой одамдан сўрайсан
— уйини кўрсатади. Менинг олдимга, шу ерга тез етиб
келсин, — деб Крра дев қошининг устини бармоғи билан
силаб қўйди. Унинг бу одати жуда кўпчиликка таниш эди.
Агар Эгамқул қошини силаса, унинг кўнгли хотиржам,
унча-мунча ran ни бемалол айтиш мумкин. Ғазабга учраб
калтак емайди, сўкиш эшитмайди.
Писка лақабли ўғрибоши чойхопачидан олдин етиб кел-
ди, Қора дев билан қўшқўллаб сўрашди.
— Сенинг одамларинг, — деди тўсатдан Эгамқул, — бир
танишимнинг мотоциклини ўғирлаб кетишибди.
— Қачон? — деди ўзини гўлликка солган Писка.
— Башарангни бузаман, қачонлигини шундан кейин би-
либ оласан!
— Бир қошиқ қонимдан кечинг! Болалар билмасдан...
— Ҳозироқ опке!
Писка ўрнидан турди-да, тез-тез юриб чиқиб кетди.
Эгамқул эса чойхоначига пиво олиб келишни буюрди.
Қора дев мотоциклнинг эгаси ҳаммаёққа жар солиб юбо-
ришини кутмаган эди. Орадан уч кун ўтиб ўгирланган
молини топиб беришни илтимос қилиб келувчиларнинг
сони узилмай қолди. Бундан Эгамқул асло хафа бўлмади.
Аксинча хурсанд булди. У ўгирланган молни топиб беради.
Эвазига ўша молнинг ярим баробарида ҳақ олади. Ҳамма-
сини ўзининг чўнтагига тиқмайди. Ўгрини ҳам “хизмат
ҳақи”сиз қолдирмайди. Шундай қилиб шаҳарда “разбор”
деган янги сўз “кашф” қилинди. Бу сўзнинг обрўси шу
даражада тез ўсдики, иккита одам уришиб қолса, жабрлан-
гани оёгини қўлига олиб чойхонага — Қора девнинг ёнига
югурадиган бўлди.
Вақт тинимсиз ўтаверди. Қора девнинг ёши олтмишни
қоралади. Бу пайтда янги-янги зўравонлар, ўгрилар пайдо

бўлган, уларнинг “қаердаги чол’та бўйин эписи кслмаслл.
Ўзлари хон, кўланкаси майдон бўлишини исташарди. ДГун-
дай кунларнинг бирида ҳали пешин бўлмасидан олдин,
Қора дев уйидан чиқиб у ёқдан-бу ёққа “зув” қатнаётган
машиналарга қўл кўтарди (Эгамкул машина ҳайдашни бил-
масди. Умуман, машина минишдан қўрқар эди. Борадиган
ери жуда узоқ бўлсагина машинага чиқарди. Шунда ҳам
кўчага чиқиб киракаш машинага ўтирарди-да, манзилга
етгунча юрагини ҳовучлаб кетар эди).1Дарров ёнгинасига
оппоқ “ Волга” келиб тўхтади-да, нариги эшикдан отилиб
тушган ҳайдовчи Қора дев билан қуюқ сўраша бошлади:
— Окахон, битта хизматингизни қилиш бизгаям насиб
этаркан-ку! —шофёр хушомадомуз илжайди.
Бўйи пастгина, шу ҳолига қорин \ам қўйиб олган, чи-
ройли кийинган бу одам ни Эгамқул танимади.
— Кимсан? — деди пешонаси тиришиб.
— Окахон, шогирд,тарингиздан биттасиман, — деди йи-
гит яна илжайиб.
— Менда шогирд нима қилсин! — деди йигитнинг аниқ
жавоб бермаганидан жаҳпи чиқк,ан Қора дев.
— Исмим Султонмурод, — деди йигит бироз жиддийла-
шиб, — у-бу ерда майда-чуйда ишларни қилиб юрамиз.
Сиз бошлаган ишни...
— Нимага тўхтадинғ?! — деди Қора дев қўлларини мушт
қилиб.
— Ока, — деди қўлини кўксига қўйган Султонмурод, —
бир марта сизнинг хизматингизни қилай. Борадиган жой-
ингизга обориб қўяй. Айтишади-ку, “устоз — отангдан
улуг” деб.
— Энанг гапга бошқоронғи бўлганми, бунча кўп гапи-
расан, — деди Қора дев бироз юмшаб. Йигитнинг муома-
ласи унга хуш ёққан эди. Буни Эгамқулнинг юзидаги
ўзгаришдан Султонмурод тезда илгаб олди.
— Ока, бизам огайнилар олдида мақтаниб юрайлик,
сизга хизмат қилганимизни айтиб, — дея чаққонлик билан
машинанинг орқа эшигини очди.
Қора дев машинага минди-ю, ҳаётида... катта хатога йўл
қўйди. Султонмуроднинг ёнида яна бир йигит ўтирарди. У
ҳам Қора дев билан илиққина сўрашиб, илжайиб қўйди.
Шунда ҳам Эгамқул ҳеч қандай хавф сезмсши.

Машина бошқа кўчага бурилди.
— Мен чойхонага бораяпман, ҳов бола, — деди Қора дев
ҳайрон бўлиб.
— Окахон, — деди орқасига бир қараб олган Султонму-
род, — у кўчани бузиб ташлашган, канализация тортиша-
ётган экан, шунга айланиб бормасак бўлмайди. Сиз безов-
та бўлманг, дарров етказиб қўяман.
— Ҳм-м, — деб қўйди Қора дев ва деразадан ташқарини
томоша қилиб кетаверди. Улар яна бироз юрганларидан
кейин негадир машина ўз-ўзидан тўхтаб қолди. Султонму-
род сўкинганча бир неча марта газ берди. Лекин ҳеч қан-
дай натижа бўлмади.
— Уф-ф, — деб бош қашлаганча машинани тўхтатди
Султонмурод.
— Нима бўлди? — деб сўради Эгамкул.
— Ҳайронман. Бунақанги одати йўғиди... Кеча укам
минганди, бирон нима қилганга ўхшайди.
Султонмуроддан кейин унинг ёнида ўтирган йигит ҳам
машинадан тушди. Улар машинани талай муддат титки-
лашди. Эгамкул бўлса ўтиравериб зерикди ва эшикни очиб,
пастга тушди-да:
— Тузатиб бўлмас эканми энди? — деб сўради.
— Ҳозир, окахон, мой қўйиб юборибди. Беш минутда
тўғрилаймиз, — деди Султонмурод.
— Сен беш минутда тўғрилагунингча мен чойхонага
етиб оламан, кейин сен Эгамкул акамнинг олдида шарман-
да бўлганман, деб мақтаниб юрасан, — деди Қора дев ва
худди бирон нимани биладиган одамдай машинага энга-
шиб қаради. Худди шу маҳал машина моторининг қопқоғи
унинг бошига қарсиллаб тушиб кетди. Гўё атайлаб қилин-
магандай, тасодифдай. Эгамкулнинг кўз олди қоронғилаш-
ди, боши айланиб орқасига йиқилаётганида, Султонмурод
белидан кучоқлаб қолди-да, машинанинг орқа ўриндиғи
томон суд рад и.
Узокдан кўрган одам бу фалокат уюштирилганини мут-
лақо сезмасди. Эҳтиёт бўлмагани учун шунақа бўлди, ше-
риклари ҳозир касалхонага олиб боришади, деб ўйлаш мум-
кин эди.
Аммо жойидан силтаниб қўзғалган машина бошқа та-
рафга елдай учиб кетди.

Машина Чирчиқ дарёси бўйида янги тушган тош йўл
бўйлаб ярим соатдан мўлроқ юргач, ёввойи жийдалар ёнида
тўхтади.
Султонмурод билан унинг шериги Эгамқулни пастга ту-
ширишди-да, жийдазорнинг анча ичкарисига судраб олиб
боришиб, ўлганига тўла ишонч қосил бўлиши учун кўкра-
гига пичоқ тиқишди. Шундан кейин Қора девда мутлақо
тириклик аломатлари сезилмай қолди. Султонмурод шери-
ги га қараб:
— Пишди, этини кўмиб ўтирмаймиз. Шу атрофда ёввойи
ит кўп бўлади. Бир маза қилишсин маразнинг гўштини еб,
— деди ва Эгамқулнинг биқинига бир тепиб, қонга бўял-
ган юзига гижиниб қараб қўйгач, ортига қайтди.
Аммо улар янглишган, Крра девнинг жони узилмаган
эди. Копот уни ҳушидан кетказган, пичоқ эса юрагининг
жуда яқинидан ўтиб кетган эди. Бироқ \ар икки зарба \ам
Эгамкулнинг жонини олиш га кучи етмаганди. Эгамкул-
нинг яна битта бахти. орадан унча кўп вақт ўтмай худди у
ётган ерга чўпон қўйларини ҳайдаб келди. Чала ўлик ҳолда
ётган Эгамкулни кўриб, аввал довдираб қолди. Бир хаёли
қочиб кетмоқчи бўлди. Кейин яна тўхтади. Бир бечорани
ажалнинг домига ташлаб кетгиси келмади. Чўпоннинг на-
зарида Эгамқул бечора эди. У яримжон одамни эшагига
ортиб уйига олиб борди-да, кўрпачага ётқизди. Хотини-
нинг адоқсиз саволларига жавоб бермай кушнисиникига —
Апимкул дўхтирникига ю гурд и.
Чўпоннинг меҳрибонликлари, дўхтирнинг муолажалари
сабаб Қора дев омон қолди. Ўзига кел га нидан кейин нақ
ярим кун шифтга қараб ётиб, уйлай-ўйлай шу ерда —
чўпонникида қолишга қарор қилди. Чўпон билан хоти ни
яна бир марта бағрикенглик қилди. Унинг бор-йўғи икки
хонадан и борат уйларида яшашига рози бўлишди.
— Нега мени касалхонага олиб бормадинглар? — дея
сўраб қолди бир кун и Эгамкул чўпондан.
— Куркдик, — деди чўпон очи гига кўчиб, — тўғриси,
Алимкул қўрқитди. “Агар касалхонага олиб борсанг ўзинг
қилгансан, деб қамаб юборишади”, деди. Лекин ўзи кули
енгил одам, дарров даволаб ташлади.
Орадан бир-бирини кувиб йиллар ўтди. Эгамкул чўпон-
га кушилиб қўй бокди. Катгик, нон еса, қаттиқ нон еди,

оч ўтирса, уям оч юрди. Шу тарзда кунлар ўтаверди ва
айни 40ғда қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолганини
ўйлади. Бўлган воқеаларни бирма-бир кўз ўнгидан ўтка-
зиб, шунга амин бўлдики, уни атайлабдан ўлдирмоқли
бўлишган. Шунингдек, у яна бир нарсага иқрор бўлди.
Ёлғиз от, барибир ёлғизлик қилар экан. Бир хаёли қасос
олмоқяи ҳам бўлди. Аммо дарров ниятидан қайтди. Чўпон-
лик, хотиржамлик унга ёққан эди.
Ўн йиляа намаси вақт ўтганидан кейин яўпоннинг туғ-
мас хотини ўлди. Кўп ўтмай яўпон ҳам унинг орқасидан
равона бўлиб, Эгамқулнинг яна ўзи ёлғиз қолди. Бу пайт-
да унинг қўйларини бошқа одам боқа бошлаганди.
“Энди қариб қолдим. Йўлтўсарлик қилиш қўлимдан
келмайди. Ўғрилардан ўлпон йиғолмайман. Қўй ҳам бо-
қолмайман, шу ҳолимяа бир ўзим битта уйда ояликдан
ўлиб кетсам керак”, дея ўйлаб юрган кезлари, саккиз-
тўққиз ёшлардаги болакай адашиб унинг уйига келиб қолди.
Қоқ туш пайти, офтоб тиғининг тагида, ҳовлининг ўрта-
сида қандайдир ялтироқ бир нарсани ўйнаб ўтирган бола-
кайни кўриб, у ҳайрон бўлди. Битта-битта қадам босиб
унинг ёнига келди-да:
— Ҳов, болакай, бу ерда нима қилиб ўтирибсан? — дея
еўради.
Болакай қовоғини уйганяа унга бир қараб олди-да:
— Ўйнаяпман, — деб, қўлидаги ялтироқ занжирни ерга
қўйганяа устидан тупроқ тортди.
— Қаердан келдинг? — деди Эгамқул баттар таажжуби
ошиб.
— Болалар уйидан қочиб келдим.
Болакайнинг ўзини бемалол тутиши, айтаётган гаплари
Эгамқулни бутунлай довдиратиб қўйди.
— Нега қо4динг?
— Манавини кўраяпсизми? — деб болакай ялтироқ зан-
жирни тупроқ остидан олиб Эгамқулга кўрсатди. — Мали-
ка опаники. Мен Малика опани ёмон кўраман. У ҳар куни
мени уради. Соатининг занжирини ўғирлаб кетдим. Урга-
ни уяун. Энди ушлаб олса ўлдиради.
Болаларяа соддалик билан айтилган бу гаплардан кейин
Эгамқул унинг келажакда катта ўғри бўп етишишини дар-
ров англади. “Неяа кун умрим бўлса, бу болакайни тарбиялайман. Мени шу кўйга солганлардан қасос оламан”, дея
хаёлидан ўтказди-да:
— Исминг нима? — дея сўради қўлидаги занжирни яна
тупроққа кўмаётган болакайдан.
— Икром.
— Зўр отинг бор экан, — мақтади бўлажак устоз. —
Қорнингам роса очгандир, Икромжон? Ўрнингдан тур, уйга
кирамиз. Би-ир сени ме\мон қилай.
— Малика опага ушлаб бермайсизми? — сўради Икром
ўрнидан туриб.
— Агар ўша Малика опанг бу ерга қадамини босса, ўзим
терисини шилиб оламан. Сени ҳечам хафа қилдириб қўймай-
ман. Гапимга ишонавер, кийимингни қоқ, чан г бўлибди.
Икром, кексайиб қолса-да, қадам олиши дадил бўлган
чолга эргашди.
Ўша куни Эгамқул ўзи ўйлаган келажакнинг меваси —
Икромни роса сийлади. Дастурхонга борини тўкди. Бола
бечора юравериб роса чарчаган экан, қорни тўяр-тўймас
ўтирган жойида уйкуга кетди. Унинг қилиғини кўриб,
Эгамкул роса ҳузур қилди. Умрида бунчалик роҳатланма-
ганди. Ёш боланинг ҳамма қилиғи ёқимли бўлишини ил к
бора англади. Икромни авайлабгина кўрпачага ўтказиб
қўйди.
Кунлар кувлашмачоқ ўйнагандай бир-бирини кувлаб уга-
верди. Икром аста-секин улгайди. Аввал о вози дўриллади,
сўнг бурни остида тўртта мўй ниш урди...
Крра дев ниманики билса, ҳаммасини шогирдининг куло-
гига куйиб борд и. Ўғриликнинг сир-асрорлари, бошқалар-
нинг кўз ўнгида сирли бўлиш, атрофига одам тўплаш (Эга-
мкул ўзининг энг катта хатосини ёнига ҳеч кимни йўлат-
магани, одам тўпламаганида деб биларди), обрўсини сақ-
лаш, бошқаларга таъсир ўтказиш каби нозик жиҳатларни
эринмасдан биттама-битта ўргатди. Икром мактабга деярли
бормади. Қишлоқцаги мактабга Крра девнинг ўзи етаклаб
борганди. Сабаби шогирди озми-кўп ўқишни ўрганиб оли-
ши, кейин ҳисобдан адашмаслиги лозим эди. Кол га н “таъ-
лим”ни ўзи бера олишига унинг ақли етарди.
Шунинг билан бирга ҳар-ҳар замон у Икромни майда-
чуйда ўғирликларга чиқариб турди. Албатта, ўзининг туз-
ган режасига биноан ҳаракат қиларди шогирди бундай пайтлар. Бу машғулот Икромга ҳам хуш ёқарди. У қилаётган
ишини сидқидилдан бажарар, оқибатда ўлжани силлиққи-
на қўлга киритарди.
Йигит йигирмадан ошганида жиноят оламининг тайёр
“мутахассис”и эди. Энди уни қишлоқнинг ҳамма одами
бирдай одобли, қўй оғзидан чуп олмайдиган йигит сифа-
тида хурмат қила бошлади. [^гамқулни эса жиянини (у
Икромни қўшниларига синглисининг ўғли, яъни жияни
деб таништирганди) эсли-хушли қилиб вояга етказгани
учун эъзозлашардилар. Шунингдек, худо ҳам Қора девни
умрдан қисмади:1/Ўнинг тенгдошлари, ҳатто ўша қора кун-
да ўлдирмоқчи бўлганлар, умуман, унга қасд қилганлар-
нинг бари аллақачон умрининг поёнига етган эдилар. Ал-
батта, тўқсонни қаршилаш арафасида Эгамкулнинг ҳам қўл-
оёғидан мадор кетди, бироқ мияси ўша-ўша тиниқ ишлаш-
да давом этарди.
Икром устозининг тавсиясига биноан, йиққан-терганла-
рига шаҳардан уй олди. Аввалига Эгамкул билан бирга
турди. Кейин вокзалга борди. Ўфи болаларни излади. Битта-
иккитасини топди ҳам. Улар асосан қишлокдан биринчи
марта ша\арга келганларнинг шўрини қуритиш билан шу-
ғулланишарди. Ҳафта мобайнида Икром синчиклаб кузат-
ди. “Вой аҳмокдар, — деди ниҳоят, — шунчалик ҳам овсар
бўлишадими? Бу аҳволда узоққа бориш қийин. Уста “мент”
бир куннинг ўзида буларнинг шохини қайириб ташлайди”.
У эҳтиёткорлик билан поезддан тушиб, аввал атрофга
аланглаб, қаёққа борарини билмай бироз тургач, оломонга
кўшилган ёши тахминан йигирманинг нари-берисидаги йи-
гитчанинг ортидан тушган ўғрини пойлади. Ўғри бола югу-
риб бориб йигитнинг қўлидаги сумкани тортиб олиб қоч-
моқчи бўлганида, қишлокдан келган йигит ҳам чаққонлик
билан сумкасини қўйнига қисиб қолди. Ўғри мувозанати-
ни йўқотиб, ўмбалоқ ошиб кетди. Буни кўрган Икром
қотиб-қотиб кулганча унга яқинлашди.
— Ҳа, — деди унинг қўлидан ушлаб туришига ёрдам
бераркан, — балиқ чап бердими?
Ўфи боланинг ранги гезариб кетганди. Айниқса, ёнидан
ўтиб кетаётган одамларнинг нафратли ниго\лари уни бу-
тунлай довдиратиб қўйган эди. Боз устига, қўлидан ушлаб
турган одамни милициядан деб гумон қилди.

Davomi bor...

Https://t.em/KongilKaliti