February 16, 2021

КАФАНСИЗ

.

Хадича ёлғиз боши билан икки ўғлини бошқалардан кам қилмай ўстирди. Катта ўғли Икромжон дадаси ўлганда 7 ёшда, кичиги Акромжон эса 3 ёшда эди. Хадича эрининг йилини ўтказар – ўтказмас унга оғиз солганлар кўпайиб кетди. Махаллада номи чиққан чевар, одоб-ахлоқли, бунинг устига 28 ёшида хам хали турмуш қурмаган қизлардек гуркираган жувон эди. Аёли вафот этган, ажрашган, бефарзанд эркаклар унга уйланиш учун хўб харакат қилдилар. Аммо, Хадича хаммасини рад этди. 70 ёшида фалаж бўлиб бир томони ишламай қолган қайнонасини ташлаб кетмади. Узоқ йиллар мархум эрининг чироғини ёқиб, бир умр эрига содиқ қолди.
Икромжонжон ёши кичик бўлсада, катта одамлардек фикрлайдиган, кўз қарашларида доимий мунг мухрланиб қолганди. Мактабда ўқиб юрган давридаёқ, махалладаги уста одамга шогирд тушиб, дарсидан бўш пайтлари пул ишлашга тушиб кетди. Бу пуллар бемор энасининг дори-дармонларига асқотар, онаси кийим тикиб топган пулларга тирикчилик қилишарди. Хадича харгиз тайинласа хам, Икромжонжон институтда ўқишни истамади. Бунинг ўрнига, укасига оталардек қаттиқ туриб, ўқитиш учун харакат қилди. Акрамжон 11-синфда ўқиб юрган пайтларда, акаси кечаси вокзалларда юк тушириб пул ишлар, укасининг репетитор пулини тўплаб берарди. Акромжонжон эрка бўлиб ўсган бўлса хам, акасидан қўрқар, унинг гапи билан кимё-биологияни қаттиқ ўқиб ўрганарди.
-Ўғлим Худо хохласа, катта духтир бўласан. Кейин бизни ўзинг даволайсан, устинг тоза, оқ халатда юрасан. Беморларга шифо берасан, хаётларини асраб қоласан. Хамма сени дуо қилади. Хадича кампирнинг кичик ўғли зўр духтирда, отасига, онасига рахмат дейишади. Э-эх, болам ўша кунларга етиб бораманмикан...-она ширин орзуларга бериларкан, кўзлари жиққа ёшга тўлди.
-Онажон, йиғламанг, хали катта доктор бўлсам, шахардан уй олиб кўчиб кетамиз. Кичкинагина қишлоқда менга иш йўқда,-дерди ўғли.
-Хеч қаёққа кетмаймиз!-рад этарди катта ўғил. – Шу ерда, дадамни, энам ва отамнинг уйида яшаймиз. Хар оқшом уларни хаққига тиловат қиламиз.
Хадича мехри ийиб Икромжонжоннинг бошини силади. “Фарзандларим ақлли” шукрона келтиради она.
-Ховлимиз катта, нариги чеккасидан Икромжонжонга иморат кўтармаиз. Иккалангиз хам ёнимда бўласизлар.
Акромжонжон уларнинг гапларидан ичида кулиб қўйди. “Катта доктор” қишлоқда чириб юрарканда.
Кичик ўғил мактабни битириб, давлат имтихонларини топшириб бўлган кунлари Икромжонжонни уйлашди. Келин бўлмиш Замира Икромжонжоннинг устози Фурқат устанинг жияни эди. Оқ – сариқдан келган Замира, жудаям чиройли келин бўлди. Сепли келин бўлгунча эпли келин бўл дейишади. Келиннинг ота-онаси жуда замонавий сеп қилишолмаган бўлса хам, хар холда эл қатори кам-кўстини қилиб бердилар. Замира табиатан ижодкор қиз экан. Келин бўлиб келди-ю, хонадонга янада файз кирди. Эски-туски буюмлардан янги бир буюм ясаб қўяр, бунинг учун қайнонасидан кўп олқиш оларди. Масалан, қачонлардир тешилиб қолган 20 литрлик бочканинг тешик жойига жўмрак қотириб, бостирманинг бурчагига осди. Эски пардаларни атрофига осиб, хаммомча пайдо қилди. Оёқ остига у ер – бу ерда ётган ғиштларни тўплаб, кафелдек териб чиқди. Бу хаммом Акромжонжонга жуда ёқиб тушди. Ёзнинг иссиқ кунлари бир пақир сув кўтариб хаммомга югурадиган бўлди.
-Замира, каллангга қойил, зўр иш қилибсан,-унга тасанно ўқиди овқатланиб ўтиришганда.
-Жинни, одам келинаясига шунақа сенлаб гапирадими?-қовоқ солди онаси.
-Ие, онажон, тенгдошмизку, қандай опа дейман?
-Тенгдош-менгдошлама менга. Акангни хурмати юзасидан опа дейсан. Бошқа сенлама!
-Онажон, қўйинг Акромжонжонни хижолат қилманг,-уларни муросага чақиради келин.
Шу тариқа кунлар ўтиб, 1 август хам етиб келди. Акромжонжон Андижон тиббиёт институтига имтихон-тест топшириб келди. Натижани эса, бутун оила интиқлик билан кута бошлади. 20 август куни Рўпара қўшнилари ўғилларини уйлашди. Шу куни тонгда Андижонга кетган Акромжонжон тушга яқин хушхабар билан қайтди. Ўқишга қабул қилинибди. Хадичанинг уйида хам тўй бўлиб кетди. Узоқдан келган мехмонлар асл тўй қайси ховлида бўлаётганини англамай хам қолишди.
Акромжонжон келинойисибилан шомгача уйида мехмон кузатди. Кейин ўртоқлари билан тўйга киришди. Озроқ ичиб олган йиг

итчалар, куёв жўралар билан хам яна нималардир чекиб-ичиб кайфларини оширишди-да, қўшни қишлоқлик келин дугоналар билан росса даврани “чангитишди”. Тўй тугар махали Акромжонжон йўқолиб қолди. Қони қизиб турган йигитча акаси вокзалга юк туширгани кетганини билиб, келинойисининг хобхонасига бостириб кирди.
Қайноғасининг нияти бузуқлигини кўрган келин деразадан ўзини ховлига ташлади. Аммо, Акромжон эпчиллик билан уни тутиб олди-да, кўтариб уйга олиб кирди.
-Нега қочасан, шундай хурсанд кунимни харом қилмоқчимисан? Бир мартага камайиб қоласанми!
-Акромжонжон, ақлингни йиғ, бутун оламга шарманда бўламиз. Бўлди бас қил! Ёрдам беринглар! Онажо-о-он!!!
-Бақиравер, биров эшитмайди,-йигит шундай деб Замирани диванга ташлади. Ўзи эса хансираганча шимининг камарини еча бошлади. Пайтдан фойдаланган келин унинг чотига товони билан тепиб, ташқарига отилди. Эшикни очаётганда Акромжон ортидан етиб келдида кўйлагидан ушлаб тортди. Замира бор кучи билан ташқарига отиларкан бақирди:
-Ким бо-о-ор!!! Ёрдам беринглар!
Акромжоннинг қўлида йиртилган кўйлак қолди. Ич кийимда ховлига чиқиб олган келин қўллари билан кўкракларини тўсганча гарангсиб зир югурарди. Қаёққа, қаёққа қочиш керак? Фурсатдан фойдаланган Акромжон ортидан етиб келиб сочидан ушлади.
Шу пайт ўртоғини излаб кирган Шавкат бу воқеа устидан чиқиб қолди-ю, “тарс” этиб юзига мушт туширди. Унинг чангалидан халос бўлган келин уялганидан чорбоққа маккажўхорилар ичига уриб қочди. Ховли тўпалон бўлиб кетди. Бу пайтда тўй тугаб, тарқаётган мехмонлар шовқинни эшитиб шу ёққа киришган, муштлашаётган трус ва майкадаги Акромжонни бир томонга, муштлари қонга бўялган Шавкатни бир томонга судрай бошладилар. Шақкат онаси томондан Замирага қариндош экан. Хеч ғазабини босолмас, силтаниб бориб Акромжонга яна мушт отарди. Хеч ким ажратолмаётганини кўрган қўшнилардан бири участка нозирини чақиртирибди. Катта лейтенант Қодиров ва махалла посбони келиб жанжални бостирди. Иккаласиниям қўлларини қайириб ўз хонасига олиб кетди. Хеч нарсадан хабарсиз Хадича, келиннинг тўйдан кейинги удумларини ўтказиб кўчага чиқди-ю, воқеадан хабардор бўлди. Лейтенантнинг оёғига ёпишиб ўғлини кечиришини ўтина бошлади.
-Опа, эрталабгача мени хонамда қолади, эрталаб боринг хал этамиз,-гапга унамади нозир. – Сиз кириб келинингизга қаранг!
-Келинимга нима қилибди!?- Хадича чопиб уйга кирди. –Замирахон?
Келини жавоб қилмади. Югуриб очиқ турган келинининг хобхонасига кирди. Хаммаёқ алғов-далғов. Келинининг йиртиқ кўйлаги эшик остида, Акромжонжоннинг футболка ва шими диван ёнида сочилиб ётибди.
-Вой, шўри-им! Нима қилиб қўйдинг ўғлим, бутун элга шарманда қибсан-ку, болам!!!
Она бошини чангаллаганча ўтириб қолди. Потирлаётган юрагини тинчлантириш учун кафтини кўксига босди. Шу пайт Замиранинг “онажон” деб чақирганини эшитиб қолди. Овозни қидириб чорбоқ томонга ўтди.
-Қизим, қаердасиз?
-Онажон, менга кўйлагимни олиб чиқинг,- Замира маккажўхорилар ичида йиғлаб турарди.
*****
Тонгда участка нозири хонасига бориш онага насиб қилмади. Азонга яқин хушидан айрилаёзган келинини касалхонага олиб келди. Афсуски, Замиранинг нишонаси нобуд бўлди.
Акромжоннинг иши бардамалаб иш судгача борди. Икромжонжон шу пайтгача онасининг кўзига тик қарамаганди, бу сафар онаси айтганини қилмади, укасини кечиролмади. Акромжонга қамоқ муддати белгиланган куни шомда Хадича Икромжонжон билан жиддий гаплашиб олди.
-Ўғлим, тоғанг билан гаплашдим. Уникига кўчиб ўтинглар. Сизлар билан қандай яшайман энди. Шарманда бўлдик, уканг хам соб бўлди. Кечирсанг бўларди, қамалиши шартмиди? “Бунақа”ларни у ёқда итти кунига солишармиш...
-Онажон, сизни ташлаб кетмаймиз, Хар ким пешонада борини кўради. Кўриб-билиб турибсизку Акромжон учун нималар қилмадим. Шуми оқибат? Одамни ишими бу? Аммо, шундоқ бўлса хам мен учаскавойга даво ёзмадим. Шавкатни ёзганига қаршилик хам қилмадим.
-Болам, йўқ дема, балки, яна бирга яшаб кетармиз, хозирча кўзимдан нарироқ юр. Озроқ узоқда яшанглар!
Эрталаб кўчини йиғиштираётган Икромжон онасининг бир кечада 10 йилга қариб кетганини кўриб оёқларини қучди.
-Онажон, мени хайдаманг, майли келинингиз озроқ уйларида яшаб туради. Аммо

мен сизни ташлаб кетмайман.
-Кетинглар!!!- Она шундай деб гапни қисқа қилди.
Она айтган озроқ муддат 5 йилга чўзилди. Кундузи Гох замира гох Икромжон келиб онасидан хабар олиб кетар, аммо, кўчиб келишларига рози бўлмасди. Онанинг кўнглида бир гап айланиб тинчлик бермасди. Бир кун Акромжон қайтиб келса, жанжал бўлиши тайин. Йўқ, яхшиси, Икромжоннинг рўзғори бўлак бўлгани мақул. Барибир қачондир ажраб чиқишлари керак-ку, шу сабаб алохида бўлиб кетақолишсин.
Олтинчи йили она оғир бетоб бўлиб қолди. Шу бўйи соғаймай, жон берди. Икромжон маракаларини ўтказиб юрган кезлари махалла раиси уни бир четга тортди.
-Ўғлим, кечир мендан хато кетибди. Бир-икки йил аввал уканг ўлгани, жасадини олиб кетишлари хақда турмадан чақирув қоғози келувди. Онанг касалманд , юраги ушлаб қолмасин деб айтолмагандим. Мавриди келса тушунтираман деб, кейин хаёлимдан кўтарилиб кетибди. Суриштирдим, давлат ўзи кўмибди укангни. Эшитишимча, улар кафансиз, жанозасиз кўмишармиш...
-Итни ишини қилувди, ит қавмида кетибди, афсус!
-Онанг бечора уни келишини роса кутди. Барибир боласи эканда... Энди шуни халққа айтиб, “ис” чиқариб қўйсакмикан, нима дейсан? Бу ёғи мусулмончилик...
-Хўп, оқсоқол, сиз айтганча бўлсин!

ТАМОМ !

http://t.me/kongilkaliti