Фарғоналик давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот
Мулоқот Фарғона вилояти Ёшлар ишлари агентлиги фаоллар залида бўлиб ўтмоқда.
Очиқ мулоқотни ўтказишдан мақсад - давлат фуқаролик хизмати ижобий имижини ривожлантириш, ёшларга мотивация бериш, давлат хизматига очиқ, шаффоф танлов орқали ишга кириш, лавозим поғоналарида ўсиш имкониятларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш бериш ҳамда иштирокчиларнинг соҳани янада ривожлантириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини тинглаш.
Очиқ мулоқотда давлат фуқаролик хизматининг аҳамияти, мамлакатимизда давлат фуқаролик хизмати соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ўрганилган ҳорижий мамлакатлар тажрибаси, танлов асосида ишга кириш, хизматни ўташ ва малака ошириш тизими билан бир қаторда, Олий мажлис Сенати томонидан маъқулланган “Давлат фуқаролик хизмати” тўғрисидги Қонуннинг моҳияти, уни қабул қилишнинг зарурати ҳақида тўхталиб ўтилди.
Очиқ мулоқот давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тушунтиришлар берилди ҳамда улар томонидан кўтарилган айрим муаммо ва таклифлар кўриб чиқиш учун қабул қилиниб олинди.
Мулоқотнинг фаол иштирокчиларига О.Хасанов муаллифлигидаги “Лидерлар” китоби тақдим этилди.