May 18, 2022

Республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича раҳбар ва масъул кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилди.

#Малака_ошириш

Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш борасида республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича раҳбар ва масъул кадрлар малакасини ошириш курслари ташкил этилди.

Мақсад - республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича раҳбар ва масъул кадрларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини ошириш ҳамда профессионал жиҳатдан янада ривожлантиришга кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этилган малака ошириш курсларида жами 191 нафар масъуллар иштирок этди.

Ўқув жараёнида ҳудудларнинг туризм имкониятлари ва салоҳиятини аниқлаш йўллари, улардан самарали фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ички туризмнинг асосий турлари ва йўналишлари, уларни ташкил этиш ва ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" дастурининг мазмун-моҳияти каби долзарб мавзулардаги назарий билимлар билан бирга, сайёр амалий машғулотлар ташкил этилди.

Малака ошириш курси якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.