January 6, 2020

Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев ёшларга қаратган эътибори қисқа муддатда ўз натижасини беришни бошлади.

Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев ёшларга қаратган эътиборлари қисқа муддатда ўз натижасини беришни бошлади. Янги йилнинг илк кунлариданоқ “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Қашқадарё вилоят Миришкор туман филиали томонидан суньий қопламали мини футбол майдончасининг очилиш маросими ташкиллаштирилди.

Лойиҳа ташаббускори бўлган Ражабов Ойбек, 150,0 млн имтиёзли кредит олиб хозирги кунда ўз фаолиятини бошлади. ЯТТ “Ражабов Ойбек” 3 нафар ёшларни иш билан таьминлади. 

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар. Шундан иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, шу ташаббусга ўз ҳиссасини қўшди. 

 Очилиш маросимида спортга қизиқувчан ёшлар иштирок этишди.

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇

telegram.me/Mirishkor24