ҲОМИЛАДОРЛИКДА ЙОД ЕТИШМАСА…

Ҳомила нормал ривожланиши учун ҳомиладор аёл организми барча керакли озиқ моддалар, шунингдек, витамин ва минералларга муҳтож бўлади. Йод шундай муҳим микроэлементлардан бирики, усиз ҳомиланинг нормал ривожланиши том маънода имконсиз. Саҳифамиз эксперти Наманган шаҳридаги 1-туғруқхона бош шифокори Мухлиса АТАМАТОВА йоднинг ҳомила ва бўлажак онага қанчалик кераклиги ҳақида маълумот беради.

Йод нима учун керак?

Йод қалқонсимон без гормонларининг фаол қисми ҳисобланиб, организмимизда энергия ишлаб чиқарилиши ва тарқалиши учун «жавобгар». Ҳомила ёки бир ёшгача бўлган болаларда йод, аниқроғи, қалқонсимон без гормонлари яна бир қанча муҳим вазифаларни бажаради:

  • Скелетнинг ўсиши ва ривожланиши. Кўп сонли тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу бола организмининг йод таъминотига тўғридан-тўғри боғлиқ.
  • Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бола асаб тизими ва интеллектининг ривожланиши ҳам қалқонсимон без гормонларига боғлиқ. Асаб ҳужайралари ва бош мия каби аъзоларнинг ривожланиши катта энергетик йўқотишларни талаб этади. Аниқланишича, қалқонсимон безнинг йод ишлаб чиқарувчи гормонлари модда алмашинуви ва энергия ишлаб чиқарилишини тезлаштиради.

Йод етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?

Ҳомиладор аёл қонида қалқонсимон без гормонлари концентрациясини аниқлаш учун махсус қон таҳлилларини топшириши керак.Аниқ ташхис учун қанқонсимон безни ультратовушли текширув (УЗИ) ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин.

Олдини олишга шошилинг!

Бўлажак бола бош миясининг шаклланиши билан боғлиқ муҳим жараёнлар ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги давомида юз беради. Лекин ҳомила асаб тизимининг ривожланиши ҳомиладорликнинг 3-4-ҳафталигидаёқ бошланади (бу пайтда аёл, ҳатто ҳомиладорлигини билмаслиги ҳам мумкин) Шунинг учун мутахассислар йод етишмовчилигининг олдини олиш учун ҳомиладорликни режалаштириш давридаёқ ҳаракат қилишни тавсия этишади. Замонавий тиббиётда йод етишмовчилигининг олдини олиш учун витамин-минералли препаратлар қўлланилади.

Йод етишмаса нима бўлади?

Ҳомилага таъсири...

  • ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши. Ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида (ҳали ҳомиланинг қалқонсимон бези ва йўлдош шаклланмаганда) ҳомила онанинг қалқонсимон бези гормонлари ҳисобига яшайди ва ривожланади. Агар аёлнинг қалқонсимон безида ўзгаришлар бўлса ва болага қайсидир гормонлар етишмаса, ҳомиладорликнинг якун топиш хавфи юзага келиши мумкин;
  • туғилажак бола дефектлари (ақлий етишмовчилик). Ҳомиладорлик даврида боланинг ақлий ривожланиши ва асаб тизими ривожи суст кечади. Агар бу пайтда у қалқонсимон без гормонларини етарли миқдорда ололмаса, унинг ақлий ривожланиши секинлашади;
  • болада қалқонсимон без касалликлари. Гўдакнинг қалқонсимон бези ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида шаклланади. Агар бу даврда унга керакли микроэлементлар (жумладан, йод) етишмаса, бу туғилганидан сўнг қалқонсимон без етишмовчилигига олиб келиши мумкин;
  • она ва болада мода алмашинувининг бузилиши, ортиқча вазн.
  • жиззакилик, тушкунлик, уйºучанлик, лоҳаслик;
  • бош оғриғи, хотира ёмонлашиши, ақлий салоҳиятнинг сусайиши;
  • артериал қон босимининг тушиши ва гипотиреознинг бошқа белгилари;
  • иммунитет сусайиши;
  • қуруқ йўтал, ютинишда қийналиш, бўғилиш хуружлари.

²омиладор аёлга таъсири...

  • бош айланиши, серзардалик, ланжлик. Шунингдек, ҳомиладорликда йод етишмаслиги кучли токсикоз кўринишида ҳам намоён бўлади;

Маслаҳатлар

  • Йод етишмовчилигининг олдини олиш учун йодга бой озиқ маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг.
  • Йодланган туз алоҳида эътибор талаб қилади. Аввало яроқлилик муддатига эътибор беринг. Чунки у одатда уч ойдан ошмайди. Муддати ўтган туз таркибида йод бўлмайди.
  • Йодланган туз шаффоф полиэтилен пакет ёки фольгага қадоқланган бўлиши ва уни қопқоғи маҳкам ёпиладиган идишда сақлаш керак.
  • Маҳсулотларни энг охирида, тайёр бўлганда тузланг. Чунки юқори ҳароратда йод тез «учиб» кетади.
  • Бироз нам тортган ёки очиқ ҳолда қолдирилган туздан ҳам йод «учиб» кетиши мумкин.
  • Мева-сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. Қолаверса, балиқ, денгиз маҳсулотлари, денгиз карами, хурмо, булғор қалампири ҳам йодга бой.
  • Ўз билганингизча даволанманг. Бу, бир томондан, қалқонсимон безнинг турли бузилишларига сабаб бўлиши мумкин. Иккинчидан эса бу препаратларни нотўғри қабул қилиш йод танқислиги муаммосини бартараф этмайди.
  • Таркибида йод бўлган препаратларни қабул қилишдан олдин қалқонсимон без кўнгилдагидек ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш лозим. Чунки қалқонсимон без фаолияти кучайган беморларга таркибида йод бўлган препаратлар истеъмоли тақиқланади.