March 12, 2020
АХБОРОТ МАКОНИДА ЁЛҒОН ХАБАРЛАР
Маълумки, бугунги кунда жаҳонда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблашиши сабабли мамлакатимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Коронавирус инфекциясининг янги турини юртимиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Шунга қарамасдан, ахборот маконида турли хил ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Жойларда бундай хабарларга ўз вақтида расмий жавоб бериш муҳим.
Тошкентдаги “Grand Mir” меҳмонхонасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа ҳудудий бюроси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Фавқулодда ҳолатларда хавф ҳақида хабар қилиш” мавзуидаги ўқув семинари журналистларнинг тайёргарлигини ошириш, билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида ўтказилмоқда.