АҚШДА ҚАНДАЙ КЕКСАЙИШАДИ?
Harvard Business Review кексайиш АҚШ меҳнат ресурсларини қандай ўзгартириши борасида кенг тасаввурни ҳосил этувчи сўровнома натижаларини тақдим этди.
Ер аҳолиси кексаймоқда. АҚШ аҳолиси эса жуда тез қарияпти. Маълумотлар эса турли соҳа ва авлод вакиллари бўлган ишчилар ушбу демографик силжишнинг оқибатларини ҳис этишаётганини кўрсатмоқда. Натижада уларнинг кексайиш ва нафақага чиқишга бўлган муносабати ўзгармоқда.
Одамлар нафақага қачон чиқишмоқчи? Кексалик учун қачон пул жамғаришни бошлашади? “Кексалик” ўзи қачон бошланади? Ёки янада муҳим жиҳат, неча ёшда ишлашни тўхтатиш керак? Одамлар нафақадаги ҳаётидан нималарни кутадилар? Уларга иш берувчилар қандай ёрдам берадилар (ёки ёрдам бермайдилар)?
АҚШ меҳнат бозорида содир бўлаётган воқеалар ва бунинг одамлар ҳаётидаги оқибатларини яхшироқ тушуниш учун кўплаб манбаларни умумлаштирдик. Бу ерда келтирилган жадваллар оптимизмни ҳам, пессимизм ва ноаниқликни ҳамда турли авлодларнинг қарашларидаги тафовутларни акс эттиради. Кимнидир рақамлар хайрон қолдирса, бошқаларни ўйлашга мажбур қилади.
Миллениаллар — умидсиз оптимистлар
Манба: «18th Annual Transamerica Retirement Survey of Workers», Transamerica Institute, 2017
Ҳозирда ишлаётган жами америкаликларнинг 90 фоизга яқини эртами-кеч ишдан кетишни мақсад қилган. Бироқ карьерани режага асосан якунлашнинг аниқ ёши авлодга боғлиқ. Миллениаллар ақлбовар қилмас даражада оптимист: улардан ярмидан кўпроғи 65 ёшгача нафақага кета олишларига ишонади. Бироқ иқтисодий ва демографик трендлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Бундай номувофиқлик қаердан пайдо бўлган? Эҳтимол, миллениаллар учун нафақа ҳақида ишонч билан фикрлашга ҳали анча вақт бордир.
Айтганча, нафақа деганда нимани назарда тутамиз? Ҳар бешинчи миллениал нафақага чиққач, тўлиқ иш кунида ишлашда давом этишни режалаштиради. Бу бизни атамалар ҳақида чуқурроқ ўйлашга мажбур қилади: нафақага чиқиш ишлашга мажбур бўлган давр ва ишлаш ёки ишламасликни ўзимиз танлайдиган давр ўртасидаги чегарага айланиб қолмайдими?
Эйджизм
* “Ҳар доим ҳар хил” жавоблари ҳам шу ерга киритилган. Манба: «18th Annual Transamerica Retirement Survey of Workers», Transamerica Institute, 2017
Кексалик тушунчаси субъектив. Ёшлар одатда у тахминан 60 ёшда бошланади, деб ҳисоблашади. Бироқ улғая боргач, бу кўрсаткич остонаси сурилиб боради. Бундай тенденция табиий бўлиб кўринади, бироқ ёши улуғлашиб бораётган ходимларга нисбатан эйджизмнинг олдини олиш учун уни англаш лозим.
Ҳатто миллениаллар ҳам ёш ҳақида иш талқинида фикр юритилиши керак бўлганида кексалик тўғрисидаги тасаввурларини ўзгартиришади. Барча авлодлардаги одамларнинг катта улуши умумлаштиришдан қочиши ҳам яхши ҳолат.
Иш берувчиларнинг ходимларга нисбатан муносабати
Манба: «18th Annual Transamerica Retirement Survey of Workers», Transamerica Institute, 2017
Ишлаётган жами америкаликларнинг ярмидан кўпроғи иш берувчилар 65 ёшдан катта ходимларга яхши муносабатда бўлади, деб ҳисоблашади. Бир қарашда бу демографик вазият ҳисобга олинадиган бўлса, ажойибдек туюлади. Бироқ худди шу сўровномалар иш берувчилар одамларга нафақага кетишда ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаслигини айтади. Агар меҳнат ресурслари прогноз қилинаётган суръатларда кексайишда давом этса, ташкилотлар муаммога нисбатан ўз ёндашувларини ўзгартиришга тайёрмикан?