July 18, 2019

ҚЎЛ-ОЁҚЛАР НЕГА ШИШАДИ?

Шиш фойдали бўлиши мумкин. Лекин аксарият ҳолатларда у саломатлигимизда қандайдир ноодатийлик юз бераётганидан далолат беради. Бу «ноодатийлик» илк пайқалгандаги «қўрқинчли жойи йўқ» ҳолатидан тез ривожланувчи бирор касалликкача ўзгариш манзарасини ҳосил қилиши мумкин. Шу сабабли шишларни назоратсиз қолдирманг.

Қайси ҳолатларда тиббий ёрдамга зарурат бор?

Қуйидаги аломатлар кузатилганда, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак:

  • шиш бирданига пайдо бўлса ва ҳажми тез фурсатда катталашса;
  • шиш қаерда жойлашишидан қатъи назар, нафас қисиши ва кўкрак қафасида оғриқ кузатилса;
  • шиш пайдо бўлиши билан бир вақтда безовталик, қаттиқ бош айланиши ва кучли бош оғриғи юзага келса;
  • фақат бир оёғингиз шишса.

Тез ёрдам зарурат эмас, бироқ иложи борича шифокор қабулига шошилган маъқул:

  • шиш (ҳар қайси тана қисмида) вақт ўтиши билан қайтиб кетмаса;
  • юрак, жигар ёки буйрагингиз хаста бўлса;
  • шишган эт қизарса ва қўл теккизганда иссиқ туйилса;
  • шиш иситмалаш ва қалтираш аломатлари билан келса;
  • ҳомиладорликда.

Шиш нима ўзи?

Шишлар тана тўқималарида сув йиғилганда юзага келади. Оёқ шишлари энг кўп учрайди — тўпиқ суяги ва оёқ юзасида суюқлик тўпланиши. Тананинг бошқа қисмларида, қўлларда, қорин ва юз шишлари ҳам тез-тез кузатилади.

Ортиқча сув қон томирларидан пайдо бўлади: ахир у қон плазмасининг асоси-ку.

Қон организмнинг у ёки бу қисмида ҳаракатсиз туриб қолса, намлик қон томирлари деворлари орқали ҳужайралар орасидаги бўшлиққа сизиб чиқа бошлайди. Яна бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд: қон томири девори бирор маълум сабаб натижасида намликни ўтказувчан бўлиб қолиши ёки тўқималарда ортиқча суюқликни ўзида сақловчи моддалар учрайди. Сизда айнан қайсилиги шишнинг келиб чиқиш сабабига боғлиқ.

Шишнинг сабаби нима?

Қуйида нисбатан кенг тарқалган сабаблар келтирилади:
1. Жароҳат ёки куйиш асорати
Чуқур тирналиш, ари чақиши, тўпиқ чиқиши, куйиш — терининг ички қатламига бевосита тегувчи жароҳатларнинг ҳар қандай кўриниши организм учун хавфли ҳисобланади. Улардаги таъсирчанлик сабабли шишлар пайдо бўлади. Зарар кўрган жойдаги қон томирларида қанча кўп суюқлик бўлса, эҳтимолий инфекциялар билан курашувчи оқ қон таначалари ҳам шунча миқдорда мавжуд бўлади.

2. Сиз ҳаддан ташқари кўп ёки оз суюқлик ичасиз
Биринчи ҳолатда буйрак организмдаги барча ортиқча суюқликни чиқариб юборишга улгурмайди. Қон плазмасида кўп сув йиғилади, у қон томирлари деворлари орқали сизиб чиқади.

Тананинг суюқликка бўлган эҳтиёжи қондирилмаганда эса, организм мавжуд сувни тўқималар орасига захира сифатида йиға бошлайди. Шунинг учун ҳам шишлар иссиқ кунларда тез-тез учраб туради. Улар сиз сувсаб бораётганингизнинг белгисидир.

Шунингдек, кўп миқдорда алкогол қабул қилиш ҳам суюқликка бўлган талабни орттиради ва тонгда «шишлар» пайдо бўлади.

3. Тузланган маҳсулотларни кўп истеъмол қиласиз
Одатда ҳужайралар орасида йиғилган сувлар қон тизимига қайтиши кузатилади. Бироқ туз сув тўқимларда ушланиб қолишига сабабчи бўлади. Ҳар қандай турдаги тузланган балиқ ёки бодринг оқибатида аксарият ҳолатларда шиш йиғилади.

Шунингдек, косметика мақсадларида қўлланилувчи гиалурон кислотаси ҳам сув йиғувчи хусусиятга эга. Ортиқча миқдори ёш юзни шишганига алмаштириб қўяди.

4. Диетангизда оқсил кўп миқдорда чекланган
Организмга протеин етишмовчилиги натижасида унинг тўқималари, хусусан қон томирлари деворлари ҳам ўз эластиклик хусусиятини йўқотади ва ҳужайралар орасида намлик йиғилишига сабаб бўлади. Шундай қилиб, кун бўйи фақат сабзавот ёки мева тановулига асосланган ёзги диеталар ҳам шиш хавфини оширади.

5. Бир ҳолатда узоқ тўхталиб қоласиз
Қон етказиб беришдаги тўхталишлар ва шиш пайдо бўлишининг бир-бирига боғлиқлиги ҳақида юқорида тўхталиб ўтдик. Шишнинг бу тури жуда узоқ вақт тик туришда ва қўлни ноқулай ҳолатда қимирлатмасдан тутиш оқибатида юзага келади.

6. Аёллардаги ўзгаришлар сабаб
Нозик жинс вакилларидаги гормонал ўзгаришлар ҳам тўқималарда суюқлик йиғилиши ва тутилишига сабаб бўлади.

7. Ҳомиладорликда
Бунинг сабаби юқоридагига ўхшаш, гормонлар ўзгариши.

8. Баъзи дори воситаларни мунтазам қабул қилиш:

  • кенг тарқалган оғриқ қолдирувчилар — масалан, таркибига ибупрофен ёки напроксен қўшилган бўлса;
  • юқори қон босимига қарши дорилар;
  • диабетга чалинган учун ишлаб чиқарилган воситалар;
  • стероидлар.

9. Сизда аллергия бор
Организмда аллерген пайдо бўлишига жавоб сифатида унинг яқинидаги тўқималарда сув йиғилади, тана шу орқали хавфни бартараф этиш йўлларини излайди.

10. Ички органларингиз фаолиятига дахлдор жиддий касалликни бошдан кечиряпсиз
Агар шишлар такрорланувчи характерга эга бўлса яъни кундан кунга янги ҳолатларда юзага келса, жиддий касалликни тахмин қилишга асос бор. Тўқималарда ортиқча намлик йиғилишига мажбур қилувчи касалликлар рўйхатини келтирамиз.

  • Сурункали юрак етишмовчилиги. Юрак қонни қонни керакли даражада айлантиролмагани сабабли қон тўпланади, шишади. Аксарият ҳолларда оёқлар азият чекади, шунингдек юрак етишмовчилигида қорин соҳаси шишлари кузатилган.
  • Буйрак хасталиклари. Кераксиз суюқликни чиқариб юбориш тизимидаги муаммолар сабаб кўз ва оёқлар шишади.
  • Гепатит касалликлари ва цирроз. Асосан оёқ ва қорин бўшлиғидаги шишлар билан характерланади.
  • Сурункали вена етишмовчилиги. Оёқ веналарининг жароҳат олиши ёки заифлашиши оёқнинг пастки қисмида қон йиғилиши ва шишга олиб келади. Бу хавфли ҳолат баъзида тромблар ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Агар бу турдаги тромб узилиб кетиши натижасида қон кетиши кузатилса, юрак ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин. Шу сабабли фақат бир оёқда қаттиқ шиш ҳосил бўлса, зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш керак.
  • Лимфостаз. Лимфа тугунларидаги носозликлар шундай аталади. Айнан улар тўқималардаги ортиқча намликдан халос қилиш вазифасини бажаради. Лимфостаз ортиқча вазндан азият чекувчилар ва саратондан даволанаётган беморларда кўп кузатилади.

Шишни қандай бартараф этиш мумкин?

Шишдан халос бўлиш унинг қай йўсинда келиб чиққанига қараб амалга оширилади. Сабаб аниқ бўлса, масалан сизни ари чақди, бирор жойингизни тирнаб олдингиз ёки кечки овқат вақтида кўп суюқлик ичиб ухлагансиз ва сизда шишлар кузатиляпти. Бундай ҳолатларда организм мутлақо катта эҳтимол билан назоратни қўлга олишга қодир ва хавотирланишга ҳожат йўқ.

Агар оёқлар, қўллар ёки юз мун��азам шиш ҳосил қилаётган ва сиз бунинг келиб чиқиш сабабини аниқ билмасангиз, терапевт қабулида бўлишни кечиктирманг. Шифокор ташхиси сизни келажакда саломатлигингиз ва ҳаётингизга жиддий хавф солувчи эҳтимолий касалликдан халос этиши мумкин.

Ҳеч қандай нохуш касаллик аниқланмаслиги ва ҳаётингизни аввалги тарзда давом эттиришингиз мумкин. Сув тўпланишини назорат қилиш учун эса оддий ўзгаришларга қўл уриш етарли:

  • Туз истеъмолини камайтиринг;
  • Алкогол маҳсулотларини истеъмол қилманг;
  • Керакли миқдорда сув ичинг;
  • Кўпроқ ҳаракатланинг — қон йиғилишига йўл қўйманг;
  • Шифокор билан буйрак фаолиятига кўмаклашувчи воситалар борасида маслаҳатлашинг;
  • Таркибида магний мавжуд маҳсулотлардан кўпроқ тановул қилинг. Бу микроэлемент сули ёрмаси, банан, бодом, брокколи ва лавлаги таркибида кўп миқдорда мавжуд.