March 9, 2019

10 КУНДА ЧИРОЙЛИ БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ, 20 ТА МАСЛАҲАТГА АМАЛ ҚИЛИНГ

Ўзингизни тезда тартибга келтириш учун қуйидаги маслаҳатлардан фойдаланинг. Оддий ҳаракатлар, натижа эса дарҳол кўзга ташланади.

Кўринишингиз чиройли бўлиши учун тўғри овқатланиш ва кўпроқ сув ичиш, чекишни ташлаш ва фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлаш керак. Бу 10 кунда бажариш керак бўлган дастур. Бироқ рўйхатдаги биргина иш ҳам жозибадорлик ва ўзингизни яхши ҳис қилиш учун сизга иштиёқ беради. Тушунтиришга вақт йўқ, ишга киришинг.

— 1 —

Стоматологга боринг ва барча тишларингизни даволатинг. Агар бари соғлом бўлса, профессионал тозалатишни амалга оширинг.

— 2 —

Тишларингизни тез-тез ювиб туринг. Нафақат тонгда ва кечки маҳал, балки ҳар тановулдан кейин. Ўн кун давомида яхши чўтка ёрдамида тишларингизга чиройли кўриниш берасиз. Демак, оғиздаги ҳид ҳам ёқимли бўлади.

— 3 —

Спиртли ичимликлар ичманг. Кўзлар остидаги шиш ва қора доғлар йўқолади.

— 4 —

Туздан воз кечинг. Дастлаб тузли егуликларни харид қилишни тўхтатинг. Туз организмда сувни ушлаб қолади, шунинг учун ҳам кўзлар тагида шишлар пайдо бўлади.

— 5 —

Ҳар куни ишдан пиёда қайтинг. Камида 40 дақиқа очиқ ҳавода, тетик ҳолда юринг. Агар югурсангиз, машқ залидаги йўлакчада эмас, очиқ ҳавода югуринг. Сайр ва тоза ҳаво юз терисининг рангини яхшилайди, енгил тобланиш эса майда камчиликларни яширишга ёрдам беради.

— 6 —

Сочиқ ўрнига бир марталик қоғоз сочиқчалардан фойдаланишни бошланг. Ўн кундан кейин яхшиланишни сезасиз.

— 7 —

7-8 соат ухланг. Ухлай олмайсизми – ётинг, бироқ смартфонга қараманг ва ўқиманг. Режа, мақсадлар тузинг, медитация қилинг. Хотиржам бўлинг ва дам олинг.

— 8 —

Бадантарбия қилишни бошланг. Дангасалик халақит қилиши тушунарли, бироқ 10 кунлик мақсадни белгиланг. Фарқни сезгач, давом эттириш ёки эттирмасликни ўзингиз ҳал этасиз. Бадантарбия учун кўп нарса керак эмас, ҳеч бўлмаганда планкадан бошланг.

— 9 —

Тез-тез, кам-камдан овқатланишни бошланг. Порцияларингизни иккига ажратинг ва кунига уч-тўрт марта эмас, олти-етти марта овқатланинг. Бир кунлик таомингизнинг миқдори ўзгармайди, бироқ 10 кундан кейин порцияни қисқартириш мумкинлигини тушунасиз, чунки сизга кўп овқат керак эмас.

— 10 —

Сартарошга навбатдан ташқари боринг ва ундан ўзингиз учун ғаройиб соч турмаги қилишини сўранг.

— 11 —

Барча оёқ кийимларни тузатинг, тозаланг ва қайта ишлов беринг. Улар идеал ҳолатга келсин.

— 12 —

Уйдаги барча бурчаклардаги чангларни тозаланг. Нафас олишингиз осонлашади ва маза қилиб ухлайсиз.

— 13 —

Томир ва терини тетиклаштириш учун тонгда илиқ душ қабул қилинг.

— 14 —

Ҳар куни анча вақтдан бери суҳбатлашмаган дўстингизга қўнғироқ қилинг. Ижобий ҳислар кўпроқ табассум қилишга ундайди.

— 15 —

Қаддингизни тик тутиб юришни бошланг. Куни бўйи текис юра олмасангиз, махсус корсет ёки гаджет харид қилинг.

— 16 —

Гардеробингизни кўздан кечиринг ва ана шу 10 кун давомида энг чиройли кийимларингизни кийинг. Анчадан бери киймаётганларингизни эса хайрия ташкилотига беринг. Айтишади-ку, эзгу ишлар кишини кийимга қараганда кўпроқ безайди.

— 17 —

Ҳар куни кечки пайт ёқимли комедия томоша қилинг. Бу сизга кулгу ва эндорфинлар дозасини беради. Бу ўзингизни тетикроқ ҳис қилишга ёрдам беради.

— 18 —

Агар сизга мумкин бўлса, ҳаммомга боринг.

— 19 —

Янада яхшироқ ишлаш ва чиройли кўриниш учун нафақат бўшаштирувчи, балки даволовчи массаж курсини олинг.

— 20 —

Ана шу 10 кун ичида телевизор кўрманг, фақат комедиялар учунгина истисно қилишингиз мумкин.