ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

by @salomatlik_saboqlari
ҚАНДЛИ ДИАБЕТ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ

Қандли диабет қандай касаллик? Унинг келиб чиқиш сабаблари нимада? Дастлабки белгилари қандай намоён бўлади?

Қандли диабет - инсон организмида сурункали кечувчи, модда алмашинув жараёниниг деярли барча турлари биринчи навбатда қанд алмашинувининг издан чиқиши билан тавсифланувчи ҳамда инсон ҳаёти учун катта хавф туғдирувчи, унинг сифатини пасайтиришига олиб келувчи хасталикдир.

Қандли диабет касаллигини келиб чиқишининг асосий сабаблари ҳақида сўз юритар эканмиз, энг аввало унинг асосида етадиган морфологиг ўзгаришларни тушуниб олиш лозим. Инсон организмида қанд алмашинув жараёнини тартибга солиб боришда асосий вазифани меъда ости безининг махсус оролчаларида жойлашган ва инсулин моддасини ишлаб чиқувчи ҳужайралар (в-бетта ҳужайралар) ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунга кўра, қандли диабет касаллигининг замирида организмда инсулин моддаси етишмаслиги ётади. Инсулиннинг кам ишлаб чиқишида турлича – ташқи ва ички сабаблар билан воситаланган. Қандли диабет ривожланишида қуйидаги асосий омиллар ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Биринчи омил қандли диабет касаллигига нисбатан ирсий мойиллик бўлиб, ота-оналарнинг ҳар иккаласининг қандли диабет билан касал бўлиши, туғилган болаларда 65-70% ҳолларда қанд касаллиги ривожланишида сабаб бўлади.

Иккинчи омил тана вазнининг ошиб кетиши - семириш бўлиб, бу омил катта ёшдаги одамларда қандли диабетни келтириб чиқаради. Маълумки инсон организми 25 ёшга етганда асосан ўсишдан тўхтайди. Шу сабабли 25 ешдаги тана вазни меъёрий вазн деб қабул қилинган. Ҳар бир инсон ушбу ёшдаги вазн миқдорини то умрининг охиригача сақлаб қолишига эришиш лозим. Зотан шу ёшдаги вазнга инсулин моддаси етказиб беришга мослашган меъда ости баъзи табиийки, бундан ортиқчасини етказиб беролмайди. Натижада қанд алмашинуви издан чиқади. Инсулин етишмаслиги сабабли организмда эҳтиёж учун фойдаланилмаётган ёки ўзлаштирилмаётган ортиқча қанд энг аввало қонда тўпланади. Қондаги қанд миқдори ортади ва ўзининг меъёрий чегарасидан чиқади ҳамда пешоб орқали чиқарила бошлайди. Қонда қанча қанд тўпланса уни чиқариб ташлаш учун шунча кўп сув ичиш ва шунингдек, кўп пешоб чиқариш талаб қилинади. Шу тариқа қандли диабетнинг асосий белгилари кўп сув ичиш (чанқаш)ва кўп пешоб ҳайдаш каби белгиларда билинади.

Айни пайтда қанд моддасининг инсулин кам ишлаб чиқарилиши ёки етишмовчилиги оқибатида организмнинг яхши ўзлаштирмаслиги беморда очлик ҳиссини ҳам уйғотади. Лекин бемор кўп овқат истеъмол қилолмайди, чунки овқатлар инсулин етишмаслиги оқибатида ҳазм бўлмайди, бемор озиб кета бошлайди. Кўриниб турибдики, қандли диабет касаллигининг барча белгилари ўзаро ягона патофизиологик занжир билан боғланган ва воситаланган. Қандли диабет нима сабабдан хавфли касаллик деб ҳисобланади. Сурункали, узоқ йиллар давом этадиган ушбу касаллик муҳим таъна аъзоларни, тўқима ва қон томирларни зарарлайди ва уларга ўзининг асоратларини кўрсатади. Энг аввало бу асаб тизими фаолиятида кўринади. Оёқ-қўллар қақшаб оғрийди, яхлайди ёки қизийди. Оғриқни сезиш пасаяди, полинейропатия деб аталувчи касаллик асорати ривожланади. Буйрак фаолиятини издан чиқаради, натижада буйраклар ўз вазифасини бажаролмай қолади. Кўзнинг кўриш қобилияти пасаяди, организм иммун ҳолати пасайиши оқибатида терида йирингли яралар жиддий касалликлар (оғриқсиз кечувчи миокард инфаркти ва бошқалар) оёқларда эса қорасон ривожланади. Кўриниб турибдики, қандли диабет ўзининг асоратлари билан хавфли.

Қандли диабет ва унинг олдини олиш учун касалликнинг дастлабки белгилари сезилганда, масалан,  чанқоқлик, кўп пешоб чиқариш, кўп овқат ейиш кабилар пайдо бўлганда эндокринолог шифокорга мурожаат қилинг.

January 7, 2019
by @salomatlik_saboqlari