ГРЕЧКА ҲАҚИҚИЙ ПАРҲЕЗ
Гречкали парҳез – бу ортиқча вазндан очлик ҳиссини туймай халос бўлишнинг ажойиб йўли. Фақат сиз бунинг учун 2 ҳафта давомида фақат гречка ейишингиз керак. Бундай парҳез турида саноқли кунлар ичида чиройли қоматга эришиш мумкин. Парҳезнинг исталган турида барча егуликларни чеклаш ҳисобига организмда фойдали витамин ва микроэлементлар танқислги юзага келади. Шунинг учун ҳам парҳез тутишдан олдин ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Бу парҳез бир икки ҳафтага мўлжалланган. Унинг асоси гречка дони. Агар сиз бу дондан тайёрланган бўтқани ейолмасангиз, яхшиси, бу парҳездан воз кечинг. Бу парҳез организмни токсин ва тиқилмалардан халос этади, ошқозон ишини меъёрга солади ва модда алмашинувини яхшилайди. Биринчи кунларда вазн ортиқча суюқлик йўқолиши ҳисобига камайса, кейинги кунларда эса ёғ тўқималаридан халос бўлади. Икки ҳафтада организмнинг ўзига хослигига қараб 5 килограммдан 10 килограммгача озиш мумкин. Гречка таркибида углеводлар кам, клетчатка яъни бириктирувчи тўқималар кўп. Шунинг учун у ҳазм қилишга ёрдамлашади.Бунинг устига у оқсил ва аминокислоталарга бой. Унда темир, калий, фосфор, йод, В 1 витамини, В6, ва кўп миқдорда магний бор. У юрак қон томир тизими фаолияти яхшилайди, қон босимини меъёрга келтиради. Гречкали бўтқага ёғ қўшманг, унинг ўрнига зираворлар қўшишингиз мумкин. Иложи борича таомга туз қўшманг. Чунки ортиқча суюқлик ўрнини туз тезгина тўлдиради. Парҳез давомида ёғсиз қатиқ ичиш мумкин фақат кунига 1 литрдан кўп эмас. Газсиз сувдан истаганча ичиш мумкин, кўк чой эса- кунига бир икки пиёла. Парҳез кунлари бир жуфт олма ёки ёғсиз творог ейиш мумкин. Гречкали бўтқага қуруқ мевалар- олхўри, магиз, туршак қўшиш мумкин. Охирги овқатланиш вақти уйқудан камида тўрт соат олдин бўлиши керак Гречкали парҳезга иккинчи марта фақат орадан бир ой ўтганидан кейин ўтиш мумкин.
ФОЙДАСИ: Кунига неча марта ҳохласангиз шунча марта овқатланиш мумкин. Шунинг учун ҳам сиз очлик ҳиссини сезмайсиз.