НИМА УЧУН НАҲОРДА СУВ ИЧИШ КЕРАК?
Наҳорда сув ичиш соғлиқ учун фойда дейишади. Бироқ унинг ижобий жиҳати нимадан иборат эканини ҳамма ҳам тушунавермайди. Уйғонишингиз билан сув ичишни одат қилсангиз, ана шу афзалликларнинг барини қўлга киритасиз.
Сув – куннинг исталган қисмида фойдали бўлган қимматли ичимлик. Бироқ нима учун айнан нонуштагача сув ичиш ҳақида сўз юритилади?
Овқатланиш ва саломатлик соҳаси мутахассислари наҳорга бир стакан илиқ сув ичиш ҳақида айтишади. Айнан шу пайтда, бироз очқаган вақтингизда суюқлик энг катта фойда келтиради.
Сув ичакларга оқиб тушади
Тонгда сув истеъмол қилинганида у зудлик билан ошқозонга ва ичакларга тушади. Тонгда қандай сув ичиш муҳим эмас, ичаклар учун ҳар қандай суюқлик фойдали бўлади. У заҳарли моддалар чиқарилишига ёрдам беради. Сув ичакларни тозалаб, овқатдан келадиган фойдали моддалар яхши ўзлаштирилишига ҳисса қўшади.
Заҳарли моддаларнинг чиқарилиши
Заҳарли моддалар нафақат ичакларда бўлади. Улар қонга сўрилиб, барча органлар ва тўқималарга боради. Заҳарли моддаларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва атроф-муҳитдан оламиз. Организм улар туфайли азият чекади ва норозилигини турли усуллар билан билдиради – чарчоқ, юз ҳамда танадаги тошмалар, иммунитетнинг пасайиши, бош оғриғи. Наҳорга сув ичиш ҳужайралар учун фойдали, тунда танадаги заҳарли моддалар кўпаяди, улардан халос бўлиш учун эса сув зарур.
Метаболизмнинг тезлашиши
Тадқиқотлар тонгда оч қоринга ичилган бир стакан сув метаболизмни 25 фоизга тезлаштиришини кўрсатган. Бу ортиқча вазнга эга одам учун сув калорияни фаол сарфлаш, натижада озишга ёрдам беришини англатади.
Иштаҳани назорат қилиш
Кўпчилик нима учун наҳорга сув ичиш кераклигини тушунмайди. Ахир у иштаҳани бўғади. Нонушта эса муҳим егулик саналади. Организм ғаройиб тузилган. Сув кун давомида очлик ҳиссини «бўғади», бироқ тонгда овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятини ишга тушириб, уни тўйимли нонуштага ҳозирлайди.
Сув порцияси – бутун тана, жумладан овқат ҳазм қилиш учун ҳам уйғонишдир.
Иммунитет учун фойдаси
Шифокор ҳам иммунитетни кўтариш учун наҳорга бир стакан сув ичишни маслаҳат бериши мумкин. Иммунитет ҳолати кўпинча ичакларга боғлиқ. Сув эса тозалаш учун фақат фойдали бўлади.
Терининг тозаланиши
Бу натижани сезмасликнинг иложи йўқ. Тери ҳам заҳарли моддалардан азият чекадиган орган. У тозаланганида эластиклиги ортади, тошмалар бартараф этилади.
Сув қувват беради
«Сувда қувват берадиган кофеин ва бошқа моддалар бўлмаса, нима учун ичиш керак?» деган савол туғилади. Бироқ инсон танаси кофеин ва бошқа қувват берувчи моддаларда эмас, сувда ишлайди. Ҳар бир ҳужайранинг фаолияти учун сув зарур. Суюқлик истеъмол қилиш эритроцитлар тезда ўсишига ҳисса қўшади. Шу сабабли кислороднинг бутун тана бўйлаб айланиши яхшироқ ва тезроқ амалга ошади. Тана янги куч-қувватга эга бўлади.