БИЗНИ ЎЛДИРАДИГАН ОВҚАТЛАР РЎЙХАТИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ
Яқинда чоп этилган бир тадқиқот иши хавотирли статистикани кўрсатди: таомга жуда кўп миқдордаги ультраишлов берилган маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилиш ҳаётингизни қисқартириши мумкин. Бу ҳақда «ForumDaily» ёзади.
Кам миқдорда ишлов бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ўзларининг озиқавий хусусиятларининг катта қисмини сақлаб қолади.
Масалан, мева, сабзавот, салат ва қовурилган ёнғоқлар. Улар билан бирга музлатилган сабзавотлар ва мевалар ҳам ўзининг фойдали хусусиятларини сақлаб қолади. Улар соғлиққа фойдали ва танани зарур озиқа моддалари билан тўлдиради.
Минимал ишлов берилган бошқа озиқ-овқатлар сирасига соуслар ва зираворлар, шунингдек кальций ва Д витамини билан бойитилган ёрмалар, крекерлар, ёнғоқ ёғлари, ёгурт ва сут киради.
Қайта ишлов берилган «яримтайёр» сифатида машҳур озиқ-овқатлар энг кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Улар туз, шакар, ёғлар, шунингдек таъм берувчилар, бўёқлар ва бошқа қўшимчаларнинг бирикмасидир.
Ультра қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, одатда, беш ёки ундан кўп моддаларни ўз ичига оладиган ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларида топилмайдиган, масалан, гидрогенизациялашган ёғлар, бўёқлар ёки таъмни кучайтирувчи моддаларни ўз ичига оладиган бирикмадир.
Қуйида бир нечта ультра ишлов берилган озиқ-овқатлар рўйхати келтирилган:
Газланган ичимликлар
Ширин ва шўр газаклар
Музқаймоқ
Конфетлар (қандолат маҳсулотлари)
Маргаринлар
Печенье ва тортлар
Донли батончиклар
Шарбатлар
Гўшт ва товуқ гўшти экстракти
Саломатлик ва озиш учун маҳсулотлар
Тайёр тортлар, паста ва писса
Колбаса
Бургерлар
Хот-доглар
Қадоқланган шўрвалар
Ушбу маҳсулотларнинг рецепт ва таркибий қисмлари уларни жуда қулай (ейишга тайёр), жуда ёқимли (жуда мазали), юқори даромадли (арзон таркибли) маҳсулотлар қилиб қўяди.
Агар сизда ушбу рўйхатдаги маҳсулотлардан бўлса, уларни узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш учун меъёрда истеъмол қилишингиз мумкин.