February 11, 2019

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН ҚАНДАЙ ЭҲТИЁТ БЎЛИШ МУМКИН?

Статистика маълумотларига кўра, “тишланиш”ларнинг 50 фоиздан ортиғи болаларга ва ўсмирларга тўғри келади. Ота-оналар болаларни итлар билан, айниқса кўчадаги дайди, қаровсиз итлар билан ўйнашларига, уларни уйга олиб келишларига зинҳор йўл қўймасликлари керак.

Шу ўринда савол туғилади: бедаво қутуриш касаллигидан сақланиш учун нималар қилиш керак?

Жавоб оддий, ҳар бир фуқаро қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича қуйидаги олтин қоидаларга амал қилиши кифоя:

- ит сақлаш қоидаларига мунтазам амал қилиш;

- итларни ҳудудий ветеринария бўлимларида ўз вақтида ҳисобга қўйиб, қутуришга қарши эмлатиш;

- эгасиз, дайди итлар пайдо бўлишига йўл қўймаслик;

- ҳар бир инсон умрининг охиригача эсидан чиқармаслиги зарур бўлган асосий қоида бу - имкони борича ит ва бошқа ҳайвонлар тишлашидан сақланиш чораларини кўриш;

- борди-ю бирор бир ҳайвон тишласа, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат этиш ҳамда қутуриш касаллигига қарши эмлатиш даркор.

Санжарбек ҲАМИДОВ ёзиб олди.