May 9, 2019

ТАЪТИЛДАН СЎНГ ИШГА МУВАФФАҚИЯТЛИ ҚАЙТИШ СИРЛАРИ

Бир дақиқа аввал пляжда ҳеч нимани ўйламай, маза қилиб дам олгандек туюлади. Яна иш столингиз ёнидасиз, фақат қорайган теригина таътилни ёдга солади. Иш унумдорлиги бўйича китоб муаллифлари Business Insider нашриётига иш кунларини қандай қилиб осонлаштириш ҳақида гапириб беришди.

  1. Эртароқ бошланг

Таътилдан кейинги илк иш кунини максимал даражада осонлаштириш учун олдиндан тайёрланинг. “Шахсий офис тиранини қўлга ўргатиш” китоби муаллифи Линн Тэйлор шундай дейди: “Кечаси уйқуга кетиш вақтини ортга сурманг, келаси куни эса офисга эртароқ келинг. Ҳеч ким чалғитмасидан кун давомида бажариладиган ишларни бир қисмини амалга оширасиз”.

  1. Бир пайтнинг ўзида бир неча вазифани бажаришга ҳаракат қилманг

Бу кунга жуда кўп мажлис ва муддатли ҳужжатларни белгиламанг. “Идеал кўринишда биринчи кунда ҳеч қандай учрашувлар бўлмаслиги лозим”, - дейди бизнес-спикер ва муаллиф Майкл Керр. – Иш моҳиятини тушуниш, бироқ чарчаб қолмаслик учун кунни бироз эркин қолдиришга ҳаракат қилинг.

Агар устингизга иш уюми ёпирилган бўлса, уларни аҳамиятлилик даражасига кўра тартибланг. Дастлаб тезкор вазифаларни ҳал қилинг. Сиз, раҳбарингиз ва лойиҳалар учун энг муҳими нима эканини ўйлаб кўринг. Кун давомида пайдо бўладиган барча ишларни зиммангизга олманг. Катта мақсадлар эвазига муҳим бўлмаган вазифалардан воз кечинг.

  1. Иш моҳиятини англанг

Қандайдир лойиҳага киришишдан аввал сиз йўқлигингизда содир бўлган тасаввурлар рўйхатини тузинг. Асосий ҳодиса ва танаффуслар ҳақида билинг. Ана ўшанда ишнинг кундалик қисми ҳақида билиш осон бўлади.

  1. Почтангизга«муккасидан кетманг»

Биринчи иш кунида вақт ўтказишнинг яхши усули эмас. Кирувчи почтани тартибга солишни самарадорлик билан адаштирманг. Фақат тезкорлик талаб этадиган хабарларгагина жавоб беринг. Кейин эса бошқа ишлар билан банд бўлинг.

  1. Жамоа ва мижозларга ўзингизни эслатинг

Тейлор раҳбар ва жамоага бу куни нима билан машғул эканингиз ҳақида қисқача хабар қилишни маслаҳат беради. Иш моҳиятини тўлиқ англамагунингизча деталларга берилманг.

Асосий буюртмачилар билан ҳам боғланинг. Уларга қайтганингиз ва ёрдам сўраб мурожаат этишлари мумкинлигини эслатинг. Бу оддий қоида, бироқ у мижозларда катта таассурот уйғотади.

  1. Ўзингиз ҳақингизда ғамхўрлик қилинг

Таътилдан кейин ишга шўнғиш истаги пайдо бўлади. Бироқ бундай ёндашув билан нафақат зўриқиш орттирасиз, балки хатоларга ҳам йўл қўясиз. Натижада унумдорлик ортиш ўрнига пасаяди. Албатта танаффуслар қилинг, машқлар бажаринг ва тўғри овқатланинг. Ишдан кейин одатий иш режимига қайтинг. Ухлашга жуда кеч ётманг.

  1. Диққатни ишга қаратинг

Бу куни ҳамма нарса сизни чалғитади: ҳамкасбларнинг таътил тўғрисидаги сўровлари, ижтимоий тармоқлардаги ўтказиб юборилган янгиликлар ва дўстлардаги ўзгаришлар. Етиб олиш истаги пайдо бўлса-да, вақтингизни бунга сарфламанг. Диққатни ишга жамланг.

Барчага таътилдаги суратларни кўрсатманг, ахир бу ҳам сизни чалғитади. Офисдаги ҳамма ходимлар олдида мақтаниш шарт эмас. Таассуротларингизни энг яқин ҳамкасблар билан тушлик вақтида ўртоқлашишингиз мумкин.

  1. Таътилдаги ёқимли лаҳзаларни ёдга олинг

Ёдда тутинг, сиз ўз фикрларингизни назорат қилишингиз мумкин. Яна ишга қайтишни ўйлаб, хафа бўлманг. Яхшиси ёқимли онларни миннатдорчилик туйғуси билан ёдга олган маъқул. Таътил вақтида пайдо бўлган ҳордиқ лаҳзаларини узоқроқ муддатга чўзишга ҳаракат қилинг.