КЎЗ УЧУН ЗАРУР ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАР
Қора қорағат (смородина)
Қора қорағат (смородина) | Biosfera.uz
Аскорбат кислотага бой маҳсулотлар кўзларнинг соғлом бўлишида жуда муҳим. Организмни ушбу фойдали витаминлар билан таъминлаш учун, айниқса, қора қорағат тавсия этилади. Тонгни бир стакан смородина билан қарши олинг. Фақат ошқозонингиз бу каби нордон маҳсулотларни кўтара олса бўлгани.
Бодом ва ёнғоқ
Бодом ва ёнғоқ | Biosfera.uz
Таркибида витамин В1 (тиамин) бўлиб, у нерв тўқималари ҳолатини яхшилашга ёрдам беради. Унга кўз тўр парда, кўриш нерви ва бош миядаги кўриш анализатори киради.
Гўшт, тухум, сут маҳсулотлари
Гўшт, тухум, сут маҳсулотлари | Biosfera.uz
Уларнинг таркибада витамин В12(цианкобаламин) кўп бўлиб, улар организмда оқсил алмашинувида фаол иштирок этади. Кўз соққаси, кўриш нерви, бош мияси ҳам шулар жумласига киради.
Қизил, сариқ сабзавотлар ва кўкатлар
Сабзи шарбати | Biosfera.uz
Кўриш қобилиятини тиклашда каротин (витамин А) анъанавий восита ҳисобланади. У қизил ва сариқ сабзавот ва меваларнинг ҳаммасида мавжуд. Шунингдек, витамин А жигар, тухум, сариёғда кўп. Кўриш қобилияти сусайганда 1 стакандан сабзили коктейль ичиб туринг. Сабзи сувини (3 ҳисса) петрушка барги суви (1 ҳисса) билан аралаштириб, овқатланишдан олдин ичсангиз бўлади.
Шивит, исмалоқ, петрушка, бодринг ва лавлаги
Ўсимлик шарбатлари | Biosfera.uz
Уларнинг шарбатлари ҳам кўз учун фойдали. Ушбу сабзавот ва кўкатларнинг ҳаммасидан хомлигича кўп-кўп еб туринг. Уларни турли-туман салатларга қўшсангиз ҳам бўлади.