НАЪМАТАК ДАМЛАМАСИ: ФОЙДАСИ ВА ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МЕЪЁРИ
Табиий маҳсулот организмга фойда келтириши учун уни тўғри тайёрлаш ва истеъмол қилишни билиш керак. Бугун наъматакнинг фойдаси ва бошқа хусусиятлари ҳақида гапириб берамиз.
Резавор мева
Кўпинча истеъмолда айнан меваларидан фойдаланишади. Аслида ўсимликнинг барча қисмлари фойдали. Қуруқ меваларни дўкондан топишингиз ёки ўзингиз мустақил тарзда теришингиз мумкин.
Маҳсулотга фойдани тўйинган витаминлар таркиби беради. Бу С, Р, РР витаминларидир. Шунингдек, В гуруҳи витаминлари ҳам. Микроэлементлар: калий, натрий, темир, магний. Мева таркибида тери ошловчи моддалар ва пептидлар бор.
Наъматак таркибида С витамини кўп. У лимон таркибидаги витамин миқдорига қараганда ўнлаб марта кўпроқ.
Маҳсулотнинг қувватлилиги анча кам – 100 гр маҳсулотга 50 ккал (соф ҳолатида).
Қайнатманинг қуввати эса 13 ккал га тенг. Бу эса қайнатмани парҳез вақтида ҳам истеъмол қилиш имконини беради. Бироқ фақат калорияларни олмаслик учун шакар қўшмаслик керак.
Фойдаси
- Наъматак қайнатмасини қўрқмасдан фитовосита деб аташ мумкин. Тўғри тайёрланган ичимликни ичиш витаминлар манбаига айланиб, организм иммун тизимини мустаҳкамлайди. Қувват камайганида ва авитаминоз вақтида ёрдам беради.
- Қайнатма қон-томир тизимига тўғри ишлашда қўл келади. Темир қон ҳосил қилиш жараёнларида фаол иштирок этади.
- Артериал босимни туширади.
- Наъматакни истемол қилиш таносил касалликлари учун фойдали. Қайнатма микробларга қарши таъсирга эга. Қовуқ яллиғланишининг олдини олади.
- Яллиғланиш таъсирига эга бўлгани учун оғизни чайқаш учун ҳам фойдали. У оғиздаги майда яраларни даволаб, милклардаги яллиғланишни олади.
- Шишишни бартараф этишда ёрдам беради.
- Ҳомиладорлик даврида ва кўкрак билан боқиш вақтида фойдали. Лактацияни яхшилаш учун ичимликни қайноқ ҳолида ичган маъқул.
Кунлик меъёри
4 ёшдан катта болалар учун – кунига 1 стакан.
Катталар – кунига 2 стакан.