May 13, 2019

НИМА УЧУН АВОКАДОНИ ТЕЗ-ТЕЗ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИБ ТУРИШ МУҲИМ?

Шубҳасиз, авокадо – сайёрамиздаги энг фойдали мевалардан бири. У - тўйинтирувчи моддалар хазинаси. Бундан ташқари, мева шу даражада универсалки, уни салатдан тортиб, десертгача қўшишингиз мумкин. Бир неча тадқиқот натижалари мунтазам равишда авокадо истеъмол қилишнинг ақл бовар қилмас афзалликларини тасдиқлади.

Қуйида улардан 20 тасини жамладик.

Соғлом ёғларнинг кўплиги.

Вазн камайишига ҳисса қўшади

Авокадо вазнни йўқотишга мўлжалланган ҳар қандай парҳезни яхши тўлдиради.

ҚОН БОСИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Авокадо калийга бой. Шу йўл билан натрийнинг организмга таъсирини камайтирувчи муҳим минерал саналади. Америка юрак ассотсиатсияси маълумотларига кўра, калийнинг табиий манбаи қон босимини назорат остида ушлаб туриш учун жуда фойдали.

Юрак қон-томир касалликларидан тузалишга ҳисса қўшади.

Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари маслаҳат беришади: авокадони таом таркибида мунтазам равишда истеъмол қилиш қондаги ЛПНП холестерини даражасини анча пасайтириб, юрак саломатлигини яхшилайди.

Қондаги триглитсеридларни камайтиради.

УМУМИЙ ХОЛЕСТЕРИН ДАРАЖАСИНИ КАМАЙТИРАДИ

ЛПНП холестерини (салбий холестерин) даражасини камайтиради.

(Ижобий) ЛПВП холестеринни оширади.

ОЗИҚЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАРГА БОЙ

Авокадо таркибида кенг турдаги тўйинтирувчи моддалар, жумладан 20 дан ортиқ минерал ва витаминлар бор.

Витамин С — 33%.

Витамин Е — 21%.

Витамин Б6 — 26%.

Витамин К — 53%.

Рух — 19%.

Фолий кислотаси — 41%.

Калий — 28%.

Пантотен кислотаси — 28%.

Тўйинтирувчи моддалар сўрилишини яхшилайди.

АНТИОКСИДАНТЛАР ЎЗЛАШТИРИЛИШИНИ ЯХШИЛАЙДИ

Таркибида сабзи, салат барги ва исмалоқ бўлган салатга авокадонинг ярмини қўшиш ушбу сабзавотлардаги антиоксидантларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди. Бошқача қилиб айтганда, сиз 8,3 марта кўпроқ алфа-каротин, 13,6 марта кўпроқ бета-каротин ва 4,3 марта кўпроқ лютеин истеъмол қиласиз.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТДАН ҲИМОЯ

Бу мева қондаги қанд миқдорини қўллаб-қувватлаш, қандли диабет ривожланиши эҳтимолини минимум кўрсаткичга тушириш учун фойдали.

ОҒРИҚСИЗЛАНТИРИШ

Авокадо экстракти артрит (остеоартрит) белгиларини камайтириш учун фойдали.

ЯЛЛИҒЛАНИШНИ КАМАЙТИРАДИ

Бир неча тадқиқотлар сурункали яллиғланиш кўплаб замонавий касалликлар, хусусан, аллергия, Алсгеймер касаллиги, астма, юрак ва саратон касалликларининг асосий сабаби саналишини аниқлаган.

Авокадодаги олеин кислотаси яллиғланишни камайтиришда ёрдам беради.

КЎЗЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ЯХШИЛАЙДИ

Кўзлар дистрофияси АҚШдаги кўзи ожизликнинг асосий сабаби ҳисобланади.Зеаксантин ва лютеин – авокадо таркибидаги икки кучли антиоксидант бўлиб, ана шу ҳолат учун фавқулодда фойдали деб топилган. Аслида авокадо мевалар орасида энг яхши лютеин манбаи саналади.

ҲОМИЛАДОРЛАР ПАРҲЕЗИ УЧУН САМАРАЛИ ҚЎШИМЧА

Б6 витамини ҳомила миясининг тўқимаси ва ривожланиши учун муҳим. Бундан ташқари, фолий кислотаси ҳомиладорликнинг илк босқичларида ҳомиланинг соғлом ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга. Бу эрталабки тоби йўқлик ҳолатини ҳам камайтиради.

САРАТОНДАН ҲИМОЯ

Бир неча тадқиқотлар авокадо саратон билан курашда ёрдам бера олишини тасдиқлаган. У кимётерапиясининг салбий таъсирини ҳам камайтиради.

СУЯКЛАР СОҒЛИГИ

Авокадони мунтазам истеъмол қилиш суякларни мустаҳкамлайди.

Овқат ҳазм қилинишини яхшилайди.

КАЙФИЯТНИ КЎТАРАДИ

Авокадо таркибидаги витамин ва минераллар, жумладан, фолий кислотаси ва калий кайфиятни яхшилаш ва кайфият ўзгаришининг олдини олиш учун муҳим. Бир неча тадқиқот натижалари тушкунлик ва калийнинг паст даражаси ўртасидаги боғлиқликни кўрсатган. Фолий кислотаси тушкунлик белгиларини камайтириш учун муҳим аҳамиятга ҳам эга.