June 6, 2019

ҚОН БОСИМИ ПАСАЙИШИНИ ДАВОЛАШ

Қон босими пасайиши (гипотония) марказий асаб тизими фаолиятида томир тонуси ва неврогормонал тартибнинг бузилиши оқибатида кузатиладиган касаллик бўлиб, қон босимининг кескин пасайиши билан кузатилади. Гипотония шартли равишда бир неча турга бўлинади: ­ сурункали (қон босимининг узоқ давр мобайнида пасайиши), ­ ўткир (бошқа бир касаллик белгиси сифатида қон босимининг пасайиши), ­ симптоматик (беморда босимнинг аста­секин пасайиши, касалликнинг очиқ белгилари бўлмайди), ­ бир марталик пасайиш.

Гипотония келиб чиқишининг асосий сабаблари қуйидагилар: ­

  • Қон томирлари торайиши; ­
  • Организмдаги қон ҳажмининг камайиши;
  • Камқонлик; ­
  • Юрак етишмовчилиги;
  • Мия ва орқа мия жароҳатлари; ­
  • Сурункали уйқусизлик; ­
  • Стресслар, неврозлар, психологик жароҳатлар, руҳий тушкунлик, лоқайдлик; ­
  • Буйрак усти ва ости безлари фаолияти бузилиши; ­
  • Бош мия ички босимининг пасайиши; ­
  • Ҳомиладорлик

Қон босими пасайишининг асосий белгилари қуйидагилар: ­

Қаттиқ асабийлашиш, ­ уйқучанлик ва умумий ҳолсизлик, ­ ҳиссий бетоқатлик, ­ об­-ҳаво ва иқлим шароити ўзгаришига нисбатан юқори сезувчанлик, ­ эрталабки чарчоқ, ­ хотира бузилиши, ­ паст жисмоний фаолиятда ҳам нафас қисиши, ­ терморегуляциянинг бузилиши (илиқ ҳавода ҳам оёқ­қўлларнинг совқотиши), ­ сиқувчи бош оғриғи, ­ нотабиий шишлар, ­ кўнгил айниши, ­ доимий бош айланиши ва беҳушлик ҳолати.

Вақт ўтиб, тушган босим кечалари ошади, доимий чарчоқ, кундузи серуйқулик ва уйқу бузилишига олиб келади. Гипотония чалинган шахслар суткасига 8 соат эмас, 12 соатгача ухлашлари мумкин. Лекин узоқ муддатли ҳордиқдан сўнг ҳам ўзларини тетик ҳис этмайдилар.

Гипотония касаллигини табиий усулда бартараф қилиш учун табиий ресептлар

Қон босими пасайишининг олдини олиш учун энг яхши йўл соғлом турмуш тарзи ҳисобланади. Бу касалликда хавф гуруҳида бўлган шахслар тўғри овқатланишлари, мунтазам жисмоний машқлар бажаришлари, яхши ҳордиқ чиқаришлари керак. Бундан ташқари, гипотоникларга қийин вазиятларнинг олдини олиш учун энг яхши тавсия: салбий ҳис-туйғулар босимнинг сезиларли пасайишига омил бўлгани учун салбий ҳиссиётлардан ўзингизни асранг.