СУЛИ БЎТҚАСИ ЕЙИШ УЧУН 10 САБАБ
Сули бўтқаси барчага болаликданоқ таниш. У нафақат тўйимли ва мазали таом, балки саломатлик учун ҳам фойдалидир.
1. Сули таркибидаги клетчатка қондаги холестерин даражасини пасайтиради.
2. Гарвард университети олимлари тадқиқотларига қараганда, мунтазам равишда сули истеъмол қилиш юрак-қон томир ва 2-турдаги қандли диабет касалликларига чалиниш хавфини камайтиради.
Олимларнинг таъкидлашларича, сули спортчилар учун ҳам, айниқса, мақбул таомдир. Бўтқа кун давомида организмда юқори қувват бўлишини таъминлайди.
3. Сули вазнни бир меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради. Тадқиқотлар натижаларидан маълум бўлишича, сули одамни тўқ тутади ва иштаҳани назорат қилади, шунингдек, тушкунликка қарши восита ҳисобланади.
4. Америкалик олимларнинг аниқлашларича, сули инсонга худди қон босимини туширувчи доридек самарали таъсир кўрсатади. У артериал қон босимини меъёрида тутиб туришга ёрдам беради.
5. Сули қондаги қанд миқдорини меъёрлаштириб туради.
6. Сули антиоксидантлар манбаи ҳам ҳисобланади. У саратон ва юрак-қон томир касалликлари ривожланишига тўсқинлик қилади.
7. Буюк Британия ва Голландия олимларининг тадқиқотларига қараганда, клетчаткага бой таомлар йўғон ичак саратони ривожланиши хавфини камайтиради. Сули бўтқаси эса клетчаткага бой.
8. Сули оқсил ва углеводлар манбаи ҳамдир. Спорт машғулотидан 45-60 дақиқа олдин ейилган бир порция бўтқа самарадорликни оширади.
9. Сули иммун тизимини мустаҳкамлайди ва организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини оширади.
10. Кечки пайт истеъмол қилинган сули бўтқаси уйқусизликдан қийналадиган инсонларга ёрдам беради. Унинг таркибидаги B6 витамини организмдаги серотонин моддаси ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Айнан мана шу модданинг етишмаслиги уйқусизликка олиб келади.