April 2, 2019

ИЧКИ ҚЎРҚУВ ВА ХАВОТИРЛАРДАН ҚАНДАЙ ҚУТУЛИШ МУМКИН?

Яшаш давомида кучли ва қатъиятли бўлишга, ички қўрқув ва хавотирларни енгиб, мақсад сари равон интилишга ҳар кимнинг ҳам иродаси етавермайди. Аммо бу ҳаётда ҳар нарсанинг иложи ва ҳар бир масаланинг ечими бор. Оддий мисол, мадомики биз ички қўрқувларни енга олмас эканмиз, мақсад сари ҳаркатланишимиз учун ўз олдимизга фақат ўзимиз тўсиқ қўйганлигимизни ҳар доим ҳам онгли равишда англайвермаймиз. Яхши фикрларни кўпроқ ўйлаб яшасак ҳаммаси яхши бўлади. Биз эса кўп ҳолларда салбий фикрлар гирдобига тушиб қолиб, ҳаётимиздаги вазиятни оғирлаштириб қўямиз, таваккал қилишдан қўрқамиз. Ушбу хатони тузатишга эса уриниб ҳам кўрмаймиз.

Аммо ҳар бир ўйлайдиган яхши ва ёмон ҳаёлларимизнинг бизнинг бу ҳаётда амалга ошадиган тақдиримиз билан ўзоро чамбарчас боғлиқ эканлиги психологлар томонидан бот бот такрорланиб келинади. Кундалик ҳаётимизда ҳар биримиз фақат яхши ҳаёлларни ўйлаб фикрлашимиз, ҳатто бошқалар ҳақида ўйлаётган фикрларимизни ижобий томонга йўналтириб, уларга нисбатан ижобий муносабатни тўхтатмаслигимиз вазиятни бир мунча енгиллаштиради. Сизни ташвишга солаётган жиҳатлар қай даражада жиддий бўлмасин, ундан фақатгина яхши ҳаёллар ва ижобий ечим билангина чиқиб кета оласиз. Чунки салбий фикрларга қулоқ солиб ўтиришдан фойда йўқ.

Қолаверса, бу бизнинг руҳий соғлиғимиз ва тарбиямизнинг мукаммалаша боришига ҳам бир бир мунча хизмат қилади.

Хўш, биз буни қандай қилиб амалга ошира оламиз? Психотерапевт психолог Зебинисо Аҳмедова шу мазмунда мурожаат қилувчи мижозларга қуйидагича маслаҳат беради:

БАС! ИЧКИ СЎЗЛАШУВ ҒИЙБАТИНИ ТЎХТАТИНГ!

Вой бўўўў... Ичингизда шунча гап бормиди! Кимлар гапиряпти ўзи. Ёмон ҳаёл гапиряптими? Бу сизмисиз? Ёки кимнингдир чиркин гапини ичингизга киргазгандингиз, шу одам нафас гап қўшяптими? Эплай олмайсан дейдими?

Эштииб ўтирибсизми, шу ёмон гапларни, ғийбат-у, тухматларни. Дўстми ички овозингиз ёки сизга душманми? Хой дейдиган хожи йўқ, қўрқитадиган бўжи қолмай қолибди-ю. Ҳаммаси қий-чув қилиб сизни қўрқитса, мени айтганимни эшит деса, сиз қаердасиз, ауууу... Сиз уларни эшитиб ўзингизни йўқотиб қўйибсиз-ку?!

Нуқта! Битта нуқта! Энди хаммаси сизни эшитсин. Сиз гапирасиз, улар бажаради. Ҳозироқ, мени эшитасизлар фикрлар, хотиралар, ниятлар ва хокозолар, деб ичингизни ҳукуматини ўз қўлингизга олинг.

Фақат лўнда, қарор ва аниқлик! Нима қилиш керак, бунга сизга нима ҳаракат лозим?

Ҳамма фикрларга аниқ изланиш беринг. Топган ақлларини тарозига солинг, келажак учун ниятга айлантиринг, вақтини белгиланг, натижани қабул қилинг. Хотирадаги энг кучли воқеалардан хулоса чиқаринг.

Гапни кўпайтирманг, тезроқ амалга ўтинг. Қайси ёмон фикр гапингизга кўнмаса, “delete” қилинг, ўчиринг, ишдан бўшатворинг, сизга ички душман керак эмас.

Раҳм қилманг. “Шундай бўлган эди-ку, яна шундай бўлиб, даб-даланг чиқади!” деган ички овозни овозини ўчиринг. Эплай оласизми? Сиз ҳаракатни бошланг.