ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ДОРИВОР ГИЁҲЛАР (Асабийлик, Депрессия ва Стрессдан қутилиш)
Қуйидаги гиёҳлар тинчлантирувчи ҳусусиятларга эга бўлиб, зарарли ён таъсирларга эга эмас. Инсон асабий бўлиб қолганида, қаттиқ ҳаяжонланганида ёки тинчланишга қийналган пайтларда бу гиёҳларни истеъмол қилиши мумкин.
Тинчлантирувчи Доривор Гиёҳлар
1. Мойчечак гуллари
Бир стакан мойчечак чойини ичиш асабларни тинчлантиради ва инсонни сокинлаштиради. Мойчечакнинг қуритилган гулларини ўзини капсулада истеъмол қилиш ёки мойчечакдан тайёрланган бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳам асабийликка қарши ёрдам беради.
Мойчечак чойини 1 ёшдан ошган болаларга ҳам берса бўлади.
Мойчечак ёки мойчечак чойи истеъмоли уйқу келтириши мумкин, шу сабабли уни кечки пайт ёки уйқудан олдин истеъмол қилган яхши.
2. Валериана илдизи
Валериана илдизи ҳам инсонни жуда яхши тинчлантиради, аммо уни истеъмол қилган инсонни уйқу тортиши мумкин.
Валериана илдизини чой қилиб дамлаб ичиш, илдизнинг майдаланганини кукун кўринишида истеъмол қилиш ёки спиртсиз настойкасини истеъмол қилиш мумкин.
3. Мелисса
Мелисса қадимдан асабийликни кетказувчи, уйқуни яхшиловчи ва стрессларни камайтирувчи гиёҳ ҳисобланиб келган. Мелисса истеъмоли озгинадан бошланиб, аста-секин керакли миқдоргача кўпайтирилиши мумкин.
Мелиссани чой қилиб дамлаб ичиш яхши натижалар беради.
Мелиссани чой қилиб бериш болаларда уйқу муаммоларини камайтиради.
Мелисса ҳомиладорликда кичик миқдорларда чой сифатида истеъмол қилинса бўлади.
4. Лаванда
Лаванда гуллари жуда ёқимли ҳидга эга бўлган ўсимликдир.
Лавандани ҳидлаш руҳий безовталикни йўқотади, болалар инжиқликларини камайтиради, уйқуни яхшилайди ва организмдаги яллиғланишларни кетказади.
Тадқиқотлардан бирининг натижаларига кўра имтиҳон олдидан лаванда эфир ёғини ҳидлаш талабаларнинг тинчланишига ва ортиқча ҳаяжонланмасликларига ёрдам берар экан.
Бошқа бир тадқиқотда эса тиш шифокорининг кутиш хонасида табиий лаванда ёғи ҳиди таралиб турганида беморларда қўрқув, ҳаяжон ва асабийлашиш ҳиссиёти камайиши аниқланган.
5. Зверобой
Зверобой дамламаси енгил депрессияни тузатишга ёрдам беради.
Зверобойни ҳомиладорлик пайти истеъмол қилмаган маъқул.