February 26, 2019

ҲАР 30 ДАҚИҚАДА ЎРНИНГИЗДАН ТУРИБ ҲАРАКАТ ҚИЛСАНГИЗ, УМРИНГИЗ УЗАЯДИ

Агар иш куни давомида ўтириш ҳолатидаги ишга танаффус бериб, 1-2 дақиқа давомида пиёда юрсангиз, уни жами давомийлиги 30 дақиқалик интенсивлиги паст бўлган ўтириш ҳаракатлари билан алмаштирсангиз, эрта ўлим хавфини 17 фоизга камайтиришингиз мумкин, дея хабар бермоқда Австриянинг Kurier нашриёти. Агар иш куни давомида интенсив жисмоний машқлар билан шуғулланилса, эрта ўлим хавфини 35 фоизга қисқартириш мумкин. Нью-Йоркдаги Колумбия университети тадқиқотчилари ана шу фикрга келишди.

«Ҳар қандай интенсивлик даражаси ва давомийлигига эга фаолият узоқ ўтириш натижасида юзага келадиган саломатлик учун хавфни қисқартиради, - дейди журналист Эрнст Мауритц American Journal of Epidemiology тадқиқот натижаларига таяниб. – Статистикага кўра, эрта ўлим хавфи бир соатдан ортиқ ўтириш ҳолатида бўлган ҳар бир одамда кичик танаффуслар вақтида ҳаракат машқларини бажарадиган одамга қараганда юқори. Эрта ўлим хавфини ҳар 30 дақиқада иш столидан туриш орқали қисқартириш мумкин».

«Танаффуссиз ўтириш саломатлик учун қандай хавфлар туғдириши ўтган йиллар тадқиқотларида акс этган, - дея қайд этади журналист. – 2016 йилда ўтказилган Америка тадқиқотларига кўра, дунёдаги тахминан 4 фоиз ўлим 3 соатдан ортиқ ўтириш билан боғлиқ. Ўтириш вақтини бор-йўғи 10 фоизга қисқартиришнинг ўзи саломатлик учун ижобий таъсир кўрсатади».

Бошқа тадқиқотлардан бири шуни кўрсатган: ўтириш ҳолатидаги ҳаёт тарзи салбий оқибатлари зарари ўрнини бир соат мобайнидаги интенсив нафас машқлари: масалан 5,6 км/соат тезликда пиёда юриш ёки 16 км/соат тезликда велосипедда учиш орқали тўлдириш мумкин, - дея қайд этилган мақолада.