"Шўртан ГКМ"МЧЖда "Брейн-ринг-2025" интеллектуал шоусининг навбатдаги беллашувлари бўлиб ўтди
“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ишчи-ходимларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, китоб мутолаасига қизиқишини кучайтириш ҳамда шахсий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Брейн-ринг” интеллектуал шоусининг 2025 йилги мавсуми саралаш босқичи — “Б” ва “C” гуруҳи беллашувлари бўлиб ўтди.
Дастлабки беллашув "Б" гуруҳидан жой олган Завод поликлиникасининг "Avitsenna", Умумий овқатланиш цехининг "Oshpazlar", Темир йўл транспорти билан таъминлаш хизматининг "Railway" жамоалари ўртасида ўтказилди.
3 раунд давом этган мазкур интеллектуал шоу натижасига кўра Умумий овқатланиш цехининг "Oshpazlar" жамоаси 7 балл билан беллашув ғолибига айланди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "Б" гуруҳи беллашуви натижалари:
Иккинчи ўйин "С" гуруҳидан жой олган Кўкаламзорлаштириш тармоғи хизматининг "Ko'kalam", Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг "Nasaf" ҳамда Мажмуа хотин-қизларидан ташкил топган "Begoyimlar" жамоалари ўртасида ўтказилди.
Ушбу беллашувда Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг "Nasaf" жамоаси 8 балл билан гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди.
"БРЕЙН РИНГ" интеллектуал шоусининг саралаш "C" гуруҳи беллашуви натижалари:
Қизиқарли баҳс мунозараларга бой бўлган мазкур интеллектуал беллашувда томошабинлар билан ҳам "ўйин ичида ўйин" ўтказилиб, бошловчи томонидан берилган саволларга аниқ ва тўғри жавоб берган фаол иштирокчиларга Касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, ҳайъат аъзолари томонидан ушбу беллашувларда энг яхши иштирокчи деб топилган, "oshpazlar" жамоаси азоси Беглиева Нигора ҳамда "Ko'kalam" жамоаси аъзоси Санаев Жалолиддинга мажмуа маъмурияти ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар тўплами совға қилинди.