April 13

"Шўртан ГКМ" МЧЖда ишчи-ходимлар ўртасида "Наврўз кубоги-2024" Мини футбол турнири бўлиб ўтди

Шўртан газ кимё мажмуасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спорт турларини ривожлантириш, қолаверса цех, хизмат, тармоқ ва бўлимлараро жамоавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "Наврўз кубоги-2024" турнири бўлиб ўтди.

Дастлаб мутасадди ходимлар ва турнирда иштирок этиш истагида талабнома тақдим этган мажмуанинг турли цех, тармоқ, хизмат, бўлимлари ва бошланғич ташкилотларидан ташкил топган 16 та жамоа иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва жамоалар гуруҳларга сараландилар.

Қизғин курашлар остида ўтган мазкур мусобақада Ёшлар иттифоқи ШГКМ бошланғич ташкилоти жамоаси 3-ўринни, "Яшил макон" МЧЖ жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, Автотранспорт билан таъминлаш хизмати жамоаси 1-ўринни эгаллаб "Наврўз кубоги-2024" мусобақаси ғолиби бўлди.

Маълумот учун, мусобақа ғолиб ва совриндорлари мажмуада бўлиб ўтадиган "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деб номланган Наврўз сайлида тақдирланадилар.

Турнирдан фотолавҳалар:

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|