July 27, 2023

Шўртан газ кимё мажмуасида 2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига ҳамда кейинги ярим йиллик давр учун режа ва истиқболларни белгилашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21 июль куни “Шўртан ГКМ” МЧЖнинг 1-ярим йиллик бўйича ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳолати, жорий йил октябрь ойида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда 2023 йил 1-ярим йиллик фаолияти натижалари, ишлаб чиқариш режа-топшириқларини бажарилиши ҳолати, йил якуни билан кутилаётган ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши борасидаги масалалар;
  • Мажмуада 2023 йил октябрь ойида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига тайёргарлик ҳолати, олиб борилаётган тайёргарлик ишлари таҳлили, таъмирлаш ишларини қисқа вақт ичида ва юқори савияда ўтказиш бўйича барча зарурий чораларни кўриш борасидаги бажарилаётган ишлар таҳлили;
  • Тасдиқланган модернизация тадбирларининг бажарилиш ҳолати таҳлили;
  • Завод ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехларида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларининг ҳолати;
  • Энергоресурсларни тежаш бўйича чора-тадбирларнинг ижро ҳолати;
  • Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган техник масалалар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари.

Йиғилишда Республика ҳукумати томонидан берилган топшириқлар асосида келгyсида амалга оширилиши лозим бўлган перспектив лойиҳалар, модернизация ишлари, мавжуд қурилмаларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган йўл харитасининг ижроси, мажмуа ҳудудидаги қурилиш-монтаж ишларининг ҳолати муҳокама қилинди.

Келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бош директор томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|