February 16

"Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппаратида ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 13 феврал куни "Шўртан ГКМ" МЧЖ Бошқарув аппаратида, мажмуада 2024 йил 1-чоракда ишлаб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилиш ҳолати, ишлаб чиқариш жараёнлари барқарорлигини доимий таъминлаш, жорий йил октябрь ойида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда режалаштирилаётган “Шатакка олиш” лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Дастлаб йиғилишда мажмуада жорий йил 1-чоракда барча ишлаб чиқариш режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш ҳамда 2024 йил октябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган жорий таъмирлаш ишларига тайёргарлик ҳолати, технологик жараёнларни модернизациялаш юзасидан таъминот ҳолати муҳокама этилди.

“Ўзбекнефтегаз” АЖнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган “Шатакка олиш” дастури бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати бўйича маълумот берилди, ушбу лойиҳаларни ўз муддатида амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Меҳнатни ташкиллаштириш ва иш ҳақи бўлими, Мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати хизмати ҳамда Ахборот хавфсизлиги бўлимининг 2023 йил якунлари бўйича таҳлилий ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда келгyсида амалга ошириладиган ишлар кенгайтирилган тартибда муҳокама этилиб, Бош директор томонидан барча масъулларга берилган чора-тадбирларни ўз вақтида ижросини таъминлаш борасида қуйидагича топшириқ ва кўрсатмалар берилди:

  • Февраль ойида кутилаётган қисқа муддатли совуқ об-ҳавони инобатга олган ҳолда мажмуада ишлаб чиқариш қурилмаларини бир маромда ва барқарор ишлашини назоратга олиш ва барча хавфсизлик чораларини кўриш;
  • 2024 йил 1-чорак учун белгиланган ишлаб чиқариш режа кўрсаткичлари бажарилишини қатъий назоратга олиш;
  • Олтингугурт олиш қурилмасини модернизация қилиш бўйича барча тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва техник йиғилиш ўтказишга тайёргарлик кўриш;
  • Мажмуада меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишларни олдини олиш ҳамда соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, ўтказилган турли поғона текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этилишини назоратга олиш ва натижаси бўйича ҳар чорак якуни бўйича раҳбариятга таҳлилий маълумотлар тақдим этиш;
  • Ишлаб чиқариш жараёнларини барқарорлигини таъминлаш учун зарур бўлган кимёвий реагентларни ўз муддатларида олиб келинишини доимий равишда назоратга олиш;
  • Оқова сувларни тозалаш ва технологик жараёнда қайта фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича қисқа муддатда аниқ таклиф лойиҳасини тайёрлаш;
  • "Қаршитермопласт" цехи ҳудудида барпо этилаётган “Саноат зонаси”да янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича якуний лойиҳалар рўйхатини тақдим этиш;
  • Завод ҳудуди бўйлаб дарахт кўчатларини экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш;
  • Мажмуада ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот алмашиш ва махсус ҳужжатлар билан ишлашни тўғри ташкил этишни доимий назоратга олиш;
  • Мажмуада 21 март – “Наврўз” умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича таклиф лойиҳасини киритиш.

«Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|telegram|YouTube|